www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8222]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1094]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [460]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3016]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4882]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [55]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8877]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1185]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3437]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [229]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [296]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [669]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2080]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [469]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2519]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4475]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [38]
Статистика




Онлайн всего: 8
Гостей: 8
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Enriqueon, EnriqueKed, Williamned, SEskymn, Semenvrq, REMONTDorn, Vodashott, collectionVox

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2019 » Июнь » 10 » ЖОНЛАНТИРИШ БЎЛИМИ ҲАМШИРАСИ…

08:51
ЖОНЛАНТИРИШ БЎЛИМИ ҲАМШИРАСИ…
Биринчи фасл

Уни палатага олиб киришгандаёқ вужудим алғов-далғов бўлиб кетганди. Қош-кўзлари худди кавказлик йигитларники каби қалин ва катта-катта эди. Шундай йигитнинг инсультга учраши менга жуда алам қилди. Билмадим… Палатамда ҳар хил касал ётиб кетади. Ҳар бирига қўлимдан келганча меҳр бераман, эътибор кўрсатаман. Шу ерни дардддан фориғ бўлиб, кулиб тарк этишларини хоҳлайман. Бахтиёр эса менга худди эски қадрдонимдек туюлиб кетди. Ҳатто, тунги муоалажалар тугаб, касалхонанинг жонлантириш бўлимини сукунат эгаллагандан кейин ҳам Бахтиёрга тикилганча ўтирар, унинг кутилмаган мўъжиза туфайли гапириб юборишини, ўрнидан туриб кетишини орзу қилардим…

— Наҳотки, манави кучли дорилар ҳам сизга таъсир қилмаётган бўлса? — дердим Бахтиёрнинг сўлғин юзларига алам аралаш боқиб. — Бир кеча-кундуздан бери уколлар қиляпман-у, қимир этиб қўймайсиз-а! Нега? Шундай норғул, мард, келишган йигитнинг нима ҳақи бор касал бўлишга? Кўзларингизни оча қолинг энди! Нимадир денг! Майли, танангизга игна санчиб оғритганим учун уришиб ташласангиз ҳам майли…

Эҳ, кошкийди шундай қила олсангиз! Ҳозирги аҳволингизда тошдан фарқингиз йўқ. Гапирмайсиз, қимир этмайсиз, уйғонган тақдирингиздаям атрофга ҳиссиз тикиласиз, холос…

Вой, уйғондингизми? Хайрият-эй! Ўтакамни ёрвордингиз-а! Одам ҳам шунча узоқ ухлайдими, Бахтиёр ака? Нима қилай? Овқатингиздан едириб қўяйми? Ойижонингиз товуқ шўрва пишириб келиб эди. Ухлаётганингизни кўриб аста чиқиб кета қолди. Бир қошиқ ичасизми ўша шўрвадан?..

Индамайсиз. Ҳойнаҳой, гапираверишим жонингизга теккандир-а? Хафа бўлманг, сизга азбаройи ачинганимдан, бетоблигингизга чидай олмаганимдан нима десам деяпман-да!.. Билмайман, нимага сизга бунчалик боғланиб қолдим экан. Умрим бино бўлиб йигит кишига ҳозиргичалик яқинлик қилмагандим, меҳр бермагандим. Ким билсин? Сиз бошқача экансиз! Ихтиёримни жиловлаш қўлимдан келмаяпти…

Шундай дедим-у, шоша-пиша ўрнимдан туриб, шўрвани иситдим ва Бахтиёр акага икки қошиқ мажбуран ичирдим. Норози бош чайқаб, қаршилик кўрсатмади. Шукр, ичига иссиқ кирса, тезроқ оёққа туради…

Меҳрибонлигимдан таъсирландими, Бахтиёр ака кўзлари жиққа ёшга тўлиб маъюс жилмайиб қўйди…

Иккинчи фасл

* * *
 
Бошқасини билмадим-у, жонлантириш бўлимида смена топширишнинг ўзи бўлмайди. Сменадошлар ҳамма нарсани майда-чуйдасигача эринмасдан текшириб чиқишади. Шприцми, бир марталик қўлқопми, дори-дармонми, барча-барчаси ҳисоб-китоб қилинади.

Шу тонг чап ёним билан турмадим чоғи, сменадошим — хўппа семиздан келган Хайриниса кеннойи кира солиб шкафларни ковлаштирган бўлди-ю, жаврашга тушди.

— Ие, манави дорининг ампуласи йўқ-ку! — дея менга шубҳали тикилиб сўради Хайриниса кеннойи лаб бурган кўйи. — Менда қасдингиз борми, ўргилай? Бошимиз кетади-ку топиб жойига қўймасак? Ё билмасмидингиз?

— Вой, шу ерда турганди-ку, — дедим ҳеч нарсани тушунмай темир шкаф ичини қайта-қайта текширирканман. — Кечаси нариги палатага оғир касал кеп қолувди. Моҳира шахсан мендан сўраб битта укол олган. Ўшандан сўранг!

— Менинг Моҳирадан сўраб-суриштиришга вақтим йўқ, — бобиллаб берди Хайриниса кеннойи. — Сиз қўлингиз билан бердингизми, ўзингиз суриштириб топинг! «Лишний проблема»га сира тоқатим йўқ. Бўлинг тез!..

Қолган сменаларим бир-у, шуниси бир бўлди. Моҳира атайин ўзини овсарга солгиси келдими, тимирскилана-тимирскилана, дори қидирди. Тополмади. Адо бўлаёздим. Ахир, бу укол алоҳида рўйхатда туради. Ампуласи жойида турмаса, менам, навбатчи врач ҳам тамом бўламиз. Аксига олгандек, умрида бировга қаттиқ гапирмаган навбатчи врач Беҳзод ака ҳар ўтганда мени чақиб-чақиб олар, гўё ёвуз душманга тикилгандек совуқ қараш қиларди…

Худога айтганим бор экан. Ампула топилди. Моҳира хаёл билан ахлат идишга ташлаб юборган экан. Яхшики, идишни ҳовлига олиб чиқишга улгуришмабди.

Ёруғ юз билан сменани топширгач, палатага қайтиб Бахтиёр ака билан сўзсиз хайрлашдим. Нигоҳларим ёрдамида бўлса-да, унга соғинишим, индинга келишим, албатта мана шу қўлларим билан овқат едириш, дардига малҳам бўладиган уколлардан қилишимни тайинлаб ортга қайтдим. Чиқиб кетаётганимда, Бахтиёр аканинг кўзларида яна ёш ғилтиллаганини кўрдим. Бу Бахтиёр ака ҳам менга эътиборсиз эмаслигидан далолат эди.

Юрагим эзилиб, ёруғ дунёга сиғмай кетгандек бўлдим. Аммо на илож? Кўнглим суйиб қолган бу йигитга ўз сменамдагина меҳр беришга мажбурман.

Учинчи фасл

* * *

Одамзоднинг табиати ғалати. Хурсандлигини, ҳасратини дўппи тор келганда кимгадир тўкиб солгиси келади. Мен ҳам маҳалламга қайтгач, ишдан сўнг дам олишни-да унутиб, кўчага йўл олдим. Маҳалламизда Феруза деган яқин дугонам бор. Қанақа гапим, қандай маслаҳат зарур бўлса, ўшаникига чопаман. Негадир Феруза билангина гапим қовушади.

— Мен тамом бўлдим, Феруз, — дедим ҳали арзирли сўрашиб улгурмай. — Маслаҳат бер! Нима қилай?

— Нима бўлди ўзи? — босиқлик билан сўради Феруза. — Катта ҳамшира бўлдингми?

— Э, йў-ўқ, бошқа нарса, — дедим ер чизиб. — Унданам зўр! Фақат… Қандай айтишни билмайман.

— Айтавер, мендан яширадиган сиринг борми ё? Намунча чўзмасанг? Ай-йт!..

— Палатамга зў-ўр келишган йигитни олиб келишди, — мақсадга ўтдим мен. — Бечора инсульт бўп қопти!

— Ҳа-а, — беихтиёр кулиб юборди Феруза. — Гап буёқдами ҳали? Инсультни севиб қолдим дегин?

— Бу нима деганинг? Инсульт одаммасми? Ё атайин касал бўлай дебдими? Ғалати гапларни гапирасан-а!..

Феруза ўйламай айтган гапидан астойдил хафа бўлганимни сезиб икки елкамни қучди.

— Кечирасан-у, — деди у кўзларимга тик боқиб. — Касал одамни севиш… Барибир ғалати-да!.. Қолаверса, у юрагингдан нима кечаётганини қаердан билсин? Ўзи билан ўзи овора бўлса…

— Сезган, — дея орзули нигоҳларимни шифтга тикдим. — Сменани топшириб уйга қайтаётганимда, йиғлади. Ўзи-чи, ёнида ўтирсам бас, йиғлайверади. Гапира олмайди-да, афсус! Балки гапира олганда уям ичидагини айтармиди?!.

— Ҳа-а, осонмас, осонмас, — дея бош ирғаб қўйди Феруза. — Тузалиб кетсин ишқилиб ўша йигитинг!.. Менга қара, худо асрасин-у, тўсатдан ўлиб қолса-чи?.. Вой, туф-туф-туф!..

— Э, нафасинг қурсин! — дугонамни ростакамига уришиб ташладим. — Инсульт бўлса, ўлавермайди-ку одам! Ана, қанчаси замбилда келиб, ўз оёғи билан юриб чиқиб кетган! Тузалади Бахтиёр акам, ўзим тузатаман. Мана кўрасан!..

— Бахтингни берсин, ўртоқжон, — деди икки қўлимдан тутиб Феруза. — Илойим катта тўйингда ўзим қамишдан бел бойлаб хизмат қилай!

— Айтганинг келсин!..

Мен дугонамнинг тилакларини эшитгач, теримга сиғмас даражада севиниб ортга қайтдим.

Тўртинчи фасл

***

Орадан ўн беш кун ўтди. Лофга йўйманг-у, Бахтиёр акам анча қимирлаб қолди. Тилга киргиси келиб, нималардир дея ғудраб қўядиган бўлди. Айниқса, мени мамнун этган нарса кўз қарашларига ўт киргани эди. Ҳар укол қилганимда, овқат едирганимда менга шу қадар ўтли боқарди-ки, ўзим сезмаган ҳолда ундан кўзимни олиб қочардим.

«Билармикан-а? Севармикан уям мени? Севмаса нега унақа қайноқ тикилади? Тузалиб кетгандан кейин терс ўгирилиб кетвормасмикан? Унутиб юбормасмикан? Унинг меҳрига, муҳаббатига зорлигимни илғармикан? Онаси нима деркин? Худо кўрсатмасин, «Болам тузалди, сизгаям раҳмат» деганча Бахтиёр акамни опкетиб қолса-я? Унда нима қиламан? Ё ҳозироқ ичимдагини айтсаммикан ўзига? Анча жонланиб қолди-ку! Балки зиён қилмас?.. Йўғ-э, қиз бола севги изҳор қилса, уят-ку! Керак бўлса, ўзи билволсин! Йўқса, пешонамдан кўраман… Шўрлик, нуқул йўл қарайди. Кимларнингдир кириб келишини кутади. Ойисини кўради-ю, қовоқ уйиб олади. Нимага бундай қиларкин деб, Заҳро холадан сўрасам, айтиб берди. Бахтиёр акамнинг отаси болалигидаёқ машинада ҳалокатга учраб ўлиб кетган экан. Заҳро хола ёлғиз ўғлини бир ўзи катта қилибди. Жуда камбағал яшашаркан. Қариндош-уруғлар эса бадавлатмиш-у, умуман қарашмасмиш. Айниқса, Бахтиёр ака тиббиёт институтига қабул қилинганини эшитиб, роса энсалари қотибди. Бахтсизликни қарангки, биринчи курсга, илк дарсига бориб келган куни зинадан туртиниб йиқилибди-ю, миясига қон қуйилиб, манавинақанги ҳолга тушибди. Худойим, шунчалар шафқатсиз бўласанми? Ҳеч қурса бир ой таҳсил олишгаям имкон бермабсан-а!.. Ишқилиб, буёғига дардини енгиллатгин! Оёққа турсин, гапирсин, нимадир десин! Мана кўрасан, мен уни албатта бахтли қиламан. Тўғри, балки кўнглимни ҳозир билмас. Аммо бу ҳозирча холос. Тилга кириб, тик оёқда тура оладиган бўлгач, дардлари аригач, қандайдир йўлини топиб белги бераман…

Хуллас, шу йигитга кўнглим тушди. Худойим, бизгаям раҳм қил, орзуларимизни рўёбга чиқар, юзимизни дўст-душман олдида ёруғ қил!..»

Шуларни хаёлимдан ўтказарканман, ўзгача меҳр ва худди уни заҳарлаб ё бирор нима қиладигандек умримда биринчи марта қўрқа-қўрқа томирига осма уколнинг игнасини санчдим.
 
Бешинчи фасл

* * *

Мана ҳаш-паш дегунча бир ой ҳам ўтди-кетди…

Ҳаяжондан ўлай деяпман.

Бахтиёр акам овқат, укол, бер деган гапларни тилига кўчира оляпти. Ўзганинг кўмагисиз қаддини кўтариб мустақил ўтиришни ҳам ўрганди. Дам олиб, тиниқиб уйқудан уйғонган кезлари фақат менга тикилади, жилмаяди. Кўрсаткич бармоғини олдинга чўзиб нималардир дея ғўлдирайди. Ҳойнаҳой «Мени ташлаб кетсанг кўрасан кўрадиганингни!», деган маънода ҳазиллашса керак-да!..

Эҳ, қандай бахт! Менга Заҳро холанинг ҳам меҳри тушибди. Буни ўтган куни пуллари қолмаганда ўзим дорихонадан укол сотиб олиб берган куни сездим. Бошимни узоқ вақт силаб дуо қилди. Гап орасида «Қанийди сиздай келиним бўлса» деганча чуқур хўрсиниб қўйди…

Эҳ, холажон-эй, қанийди ўша кунлар тезроқ келса! Ўтингиздан кириб сувингиздан чиқардим. Ҳурматингизни жойига қўярдим. Бахтиёр акам ўқишидан келгунча мазали овқатлар пишириб қўярдим. Башарти бундай бўлмаса-чи?.. Йўқ, врач аниқ айтди. Яна бир ой вақт керак бўларкан. Бахтиёр акам албатта оёққа тураркан. Сал иккилангандай, ваҳимага тушгандай бўлиб савол бергандим, уришиб ташлади. Хола, ишонинг, у дўхтир жудаям кучли. Билмаса гапирмайди. Демак, насиб бўлса, ўғлингиз соғаяди, бахтли қилишни эса ўзимга қўйиб беринг!..

Олтинчи фасл

* * *

Ярим тун эди. Ниҳоят охирги осма уколни қилиш пайти етиб, мен ҳамма нарсани тайёрлаб олдим-да, Бахтиёр акамнинг тепасига яқинлашдим. Ухламаган экан.

— Қани, ўртоқ бемор, чап билагингизни берворинг-чи, — дея одатдагидек ҳазиллашиб билагига қўл чўздим. У эса ҳе йўқ, бе йўқ ўзимнинг билагимдан ушлаб олса бўладими!..

Биламан, қўл-оёқлари ҳали деярли жонсиз. Куч йиғиб улгурмаган. Шунда ҳам аёллигимга бориб ғалати аҳволга тушдим.

— Вой, нима бўлди сизга? — беихтиёр қизаринқираб қўлимни тортиб олишга уриндим. — Қўйвора қолинг энди! Сизга укол қилишим керак!

Бахтиёр акам ҳарқалай билагимни қўйиб юборди. Лекин бўйнимдаги тумор осилган ингичка кумуш занжирга ёпишиб, нуқул «бер, бер» лай бошлади. Очиғи, бу ишидан бир қўрқсам, бир қувонардим.

— Шуни берсам қутуламанми? — ҳазил аралаш занжирни бўйнимдан ечиб олиб Бахтиёр акамнинг қўлига тутқаздим. — Эсдаликка олиб қўймоқчимисиз? Сизга шу занжир ёқиб қолдими?

Беморим занжирни аранг бош буриб ёстиғи орасига беркитди ва чап билагини узатди…

Оҳ, бу лаҳзаларни тасвирдашга тилим ожиз эди. Ахир, биз тиллашмасак-да, бир-биримизни тушуна, қадрлай бошлагандик! Худойим, бошимга қандай муҳаббатни ташладинг? Мени аросатда қўйдинг-ку! Гарчи қалбим Бахтиёр акам ҳам менга беэътиборлигини ҳис этиб турса-да, барибир иккиланяпман, хавотирланяпман, қўрқяпман. Ҳа, мен уни йўқотиб қўйишдан қўрқяпман. Эрта-индин тузалиб, хайр-маъзурни нася қилса-ю, жўнаб қолса-чи? Нима қиламан? Нима дейман? Дардимни қандай ошкор қиламан? Кимга арз қилиб бораман?.. Йўқ, у унақанги номардлардан эмас. Қанча кунларни бир палатада кечирдик, дардни биргаликда енгдик, курашдик. Бахтиёр акам менсиз, мен билан хайрлашмай ҳеч қаерга кетмайди…

Еттинчи фасл

***

Кеча Заҳро опа ниҳоят ёрилди.

— Сенсиз ўғлим адо бўлади, бошлиқларингдан бир ойга таътил сўра, ўғлимга ўзинг қара, жон қизим, сенга жуда боғланиб қолди, кўзидан йўқолсанг, безовталанадиган бўлди. Жон қизим, йўқ дема! Боламга баннисадан жавоб беришаркан, — деб қолди…

Бу гапларни эшитганимданоқ кўзларим ҳеч нарсани кўрмай қолди. Негаки, Бахтиёр акамни эрта-индин уйига жўнатишлари лозим эди. Бош врач: «Ҳозирча ногиронлар аравачасида юра туради, дориларни вақтида ичиб турса, икки-уч ойда оёққа туради», деганди. Учганча бош врач ҳузурига ариза кўтариб кирдим. Кўзларим дунёни борлигича кўришга, қулоқларим ортиқча насиҳат-у, рад жавобларини эшитишга ожиз эди. Яна бахтим кулди. Бош врач аризамга имзо қўйди. Энди эртанги кунни кутиш қолди. Худо хоҳласа, Бахтиёр акамни ўзим аравачада уйига олиб бораман, парвариш қиламан, даволайман…

Саккизинчи фасл

***

Азалдан булутли, салқин ҳавони хуш кўрардим. Бугун худойим менинг раҳмимни едими, ҳаво айниди, кўча салқинлигидан енгилроқ кофтамни ҳам кийиб олдим. Хаёлларим эса чалкаш эди. «Бахтиёр акам уйига боришимга, уни парвариш қилишимга рози бўлармикан? Умуман, янги хонадонда ҳолим қандай кечаркин?», деган ўйлар миямни кемирарди.

Худди шундай талвасали хаёллар чангалида палатага кириб келдим. Бугун хўппа семиз кеннойи смена қабул қилган экан. У ҳамширалар «пости»даги столга бошини қўйганча ўй сурарди.

Ичкарига кирдим-у, Бахтиёр акам ётадиган каравотга қарадим.

Не кўз билан кўрайки, каравот бўм-бўш эди. Устига янги чойшаб ёпилган.

— У… Қани? — миямнинг ўти чиқиб, юрагим алғов-далғов бўлиб, кўзларимдан учқун чақнагудек аҳволда хўппа семиз кеннойига юзландим. — Бахтиёр ака…

— Ҳа-а, суюкли касалингми? — ўтирган ерида хотиржам жавоб қилди кеннойи. — Умри қисқайкан, синглим! Кечаси ўлиб қопти. Ҳозир… Моргда бўлса керак… Балки олиб ҳам кетишгандир уйига… Билмадим… Э, намунча қайғуравермасанг? Аҳволи оғириди. Тузалмаслиги аниқ эди. Ўзингни тутвол, қиз! Биз ҳар бир ўлган касалга куяверсак, бу ерда узоқ ишлай олмаймиз!..

Айни чоғда кеннойини шу қадар ёмон кўриб кетдимки, қўйиб берса, сочларини битталаб юладиган шаштим бор эди.

Айтган совуқдан-совуқ сўзлари қулоқларимни тешиб ўтган каби карахтландим.

Телбаларча палатани айлана-айлана, яна ўзим учун қадрдон, азиз бўлиб қолган каравотга яқинлашиб жонҳолатда болишни кўтардим.

Бахтиёр акам мендан тортиб олган туморли занжир чўзилганча ётарди. Ҳовлиқиб уни қўлимга олдим-у, кўксимга босдим. Шу заҳоти кўзларимга ёш қуйилиб келди. Алам елкамдан маҳкам босиб, ожизларча полга чўк тушдим. Аммо билиб, сезиб, англаб турардим. Ҳозир ўтиришнинг мавриди эмас. Мен… Бахтиёр акамни қидириб топишим шарт! Ҳеч бўлмаса қабрига боришим, тўйиб-тўйиб йиғлашим, унинг руҳи билан тиллашишим, аламларимни тўкиб солишим зарур. Худди шундай қилишим керак!.. Ахир… Нега бундай бўлди? У тузалиб қолганди-ку анча! Худойим, нимага мени ғафлатда қўйдинг? Қайси гуноҳларим учун? Нега мени муҳаббатимдан, орзу-умидларимдан бунчалар шафқатсизларча айирдинг? Менда нима қасдинг бориди? Бахтиёр акам яна пича яшаса бўлмасмиди? Ҳақи бориди-ку!..

Билмайман. Ҳушимда эмасмидим, палатани бошимга кўтариб бақирибман чоғи, тепамда аллакимлардир пайдо бўлиб мени юпатишарди. Аммо мен ҳеч кимга қулоқ тутадиган, тинчланадиган ҳолатда эмасдим.

Дафъатан ўрнимдан турдим-да, дардли, ғазабнок нигоҳларимни ҳамкасбларимга тикдим-у, ҳай-ҳайлашларига-да қулоқ тутмай кўчага чопдим. Шу тахлит дуч келган тарафга югура кетдим. Чопавердим, машиналарнинг чўзиб сигнал чалиши, кимларнингдир бақир-чақири-да қулоғимга кирмади. Бахтиёр акамнинг қай манзилда яшашини билмасам ҳам умид узмадим…

Ҳа, уни албатта қидириб топаман. Бор ҳасратимни ўзига айтаман. Гина қиламан. Шу лаҳзалар қулай баҳона бўлса, бетимни сидириб ташлаб бўлсаям севишимни, усиз яшай олмаслигимни айтаман, айтаман, айтаман!!!

Ташқарида ёмғир шивалаб, момоқалдироқ гумбурлай бошлади. Йўқ, бу ёмғир менинг, мендек бахти қаро бир ҳамширанинг аччиқ кўз ёшлари, момоқалдироқ эса қалбим фарёди эди.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 54 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2019 - 2013

Яндекс.Метрика