www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9771]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1599]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [482]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3322]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5452]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [69]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9956]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1348]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [259]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [313]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [687]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2337]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [472]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3215]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4832]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 31
Гостей: 31
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Frankmalf, DadgilTweni, moVah, FERGUSSSUN, zalHuM, zlHuM, cathrynpi3, jordanmj18, sashabrusy, genevaym69, OliviaWAymn, guadaluperi4, leonardkb11, kristinaxk60

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Март » 24 » Жон Грэй – «Эркаклар Марсдан, аёллар Венерадан»: Муҳаббатни қандай асраб қолиш мумкин?

08:25
Жон Грэй – «Эркаклар Марсдан, аёллар Венерадан»: Муҳаббатни қандай асраб қолиш мумкин?
Ушбу намунавий суҳбатга диққат қилинг. Мазкур ҳолат сизга ҳам танишми?
— Азизим, тиш пастасининг қопқоғини яна очиқ қолдириб кетибсиз.

— Нима қилибди шунга?

— Бироз эътиборли бўлишингиз мумкинми? Ҳар доим мана шундай иш қилиб кетасиз. Сизнинг ортингиздан барча нарсани йиғиштириб юриш жонимга тегди.

— Мен нима қилдим ўзи, шуни тушунтириб бер. Ҳеч қачон ортимдан сенга иш қолдирмайман.

— Ҳа, сиз идеал эркаксиз. Анави куни ишга кетиш олдидан уйдаги чироқни ёниқ қолдирибсиз… Айтмоқчиманки, сиз ҳам бўш вақтингизда уй ишларига ёрдам бериб туришингиз керак.

— Мени ҳеч нарса қилмасликда айблаяпсанми? Виждонинг борми? Ахир сенга барча ишда ёрдам бераман. Уялмайсанми?

— Нега менга бақиряпсиз? Ўзингизни назорат қила олмайсиз. Ахир мен сизга бақирмаяпман-ку. Ҳар доим мана шундай бақираверасиз, бизнинг жанжалларимиз қўшниларнинг ғийбатига мавзу бўляпти.

— Ахир ўзинг шунга мени мажбур қиляпсан, кейин эса тинчланишимни истаяпсанми? Мен ўз-ўзидан бақириб кетадиган аҳмоққа ўхшайманми? Асабларимга тегма, шунда бақир-чақиримни эшитмайсан.

— Соғ одамнинг ишини қилмаяпсиз. Сиз билан гаплашиш мумкин бўлмай қолди ўзи.
Мана шу ерда бир зумга тўхтанг. Агар суҳбат шу тарзда давом этадиган бўлса аёл йиғлашни бошлайди, эркак эса аразлаб уйдан чиқиб кетади. Шу тариқа муносабатларга осонликча дарз кетади. Энг ёмон ҳолларда мана шундай майда жанжаллар жуфтликларни ажримгача олиб бориши мумкин. Бу намунани шунчаки келтирдим холос. Аммо тан олайлик, кўп ҳолларда севган инсонимиз ёки яқинларимиз мана шундай муносабат кўрсатамиз-а?

Бироз жаҳлдан тушгач арзимаган нарсани деб урушганингизни ҳам англайсиз, ўзингизни ғолиб ҳис қилиш учун яқин инсонингиз билан исталганча баҳслашишингиз мумкин. Шахсий муносабатларни яхшилаш ва ёрингизни тушуниш учун сизга Жон Грэй муаллифлигидаги «Эркаклар Марсдан, аёллар Венерадан» номли китоб ёрдам бериши мумкин. Бизнинг бугунги суҳбатимиз ҳам айнан шу ҳақида бўлади. Мазкур китоб нашр қилинганидан кейин ҳақиқий бестселлерга айланиб кетди. Айрим мутахассислар эса китоб сабабли кўплаб оилаларда шахсий муносабатлар сақлаб қолингани, ажримларнинг олди олинганини ҳам таъкидладилар. Китобнинг асосий ғояси шундай: Эркаклар ва аёллар табиати бир-биридан бутунлай фарқ қилади. Уларнинг мияси ҳам бутунлай ўзгача ишлайди.

Аёллар одатда ўз сўзларининг эркаклар томонидан эшитилмаслигига нисбатан эътироз билдирсалар, эркаклар нима учун аёлларнинг бунчалар кўп гапиришларидан ҳайрон бўлишади. «Гапни узоқдан бошламай мақсадини дарров айтса бўлади-ку» ўйлайди эркак.
Биринчи фарқ

Эркаклар ва аёллар миясидаги биринчи фарқ қуйидагича: Эркакларнинг мияси тилга олинаётган муаммони тезроқ ҳал қилиш учун чора излайди. Сабаби эркаклар табиатан ўзларини бошқалардан ақллироқ, кучлироқ ва тажрибалироқ кўрсатишни яхши кўришади. Бунинг натижасида у аввало суҳбатнинг асосий маъносига диққат қаратади ва муаммони ҳал қилиши мумкин бўлган ечим таклиф қилади.

Аёл учун эса ҳис-туйғулар муҳим. У бир гапни бошлаганида ёри томонидан ғамхўрлик кўрсатилиши, қўллаб-қувватланишни истайди. Бир сўз билан айтганда унга эмоционал кўмак керак бўлади. Ушбу жиҳатлар аёллар учун муаммони зудлик билан ҳал қилишдан кўра кўпроқ аҳамиятга эга. Буни аниқ тасаввур қилишингиз учун сизга яна бир намунавий суҳбатни келтириб ўтамиз.

— Тасаввур қилинг, бугун кийимларни ювмоқчи бўлиб машинага солгандим. Орадан икки соат ўтиб ҳаммомга кирсам, машина ўчиқ, бутун хона сув билан тўлибди. Машина бузилди, сув эса ташқарига тошиб кетибди. Уни тозалаб олгунча бўларим бўлди. Яхшиям, қўшниларнинг уйига сув ўтмагунча тозалаб олдим.

— Ҳавотир олма. Хозир устага қўнғироқ қиламан, келиб машинани тузатиб кетади. Бугун кела олмаса, эртага келади.

— Ҳа, келсин, тузатсин. Жуда чарчаб кетдим, ишонсангиз йиғлагим ҳам келяпти. Омадсизликни қаранг.

— Бўлди, устага хабар йўлладим. Уйда бўлса кўриши билан дарҳол етиб келади. Агар бирор муаммо чиқадиган бўлса дарҳол менга қўнғироқ қил, бир зумда мутахассис чақириш мумкин-ку.

— Мен  бу гапларни уста чақиришингиз учун айтганим йўқ. Шунчаки бугун оғир кун бўлгани ҳақида сизга айтиб беряпман. Аммо гапириб нима қилдим, барибир мени тушунмаяпсиз-ку.

Диққат қилган бўлсангиз, аёл бу ўринда муаммо ҳақида эмас, ўзининг ҳис-туйғулари ҳақида сўзламоқда. У қанчалар ҳаракат қилмасин, эркак киши мияси уни тушуна олмайди, чунки унинг эътибори муаммони ҳал қилиш вазифасига қаратилган. Аёллар эса унинг туйғуларига нисбатан жавоб берилмаган ҳолатларда ўзини камситилган каби ҳис қилади, ёридан аразлайди, уни эътиборсизликда айблаши ҳам мумкин. Эркак эса «Мен унинг учун ҳаракат қилсам, хизматимнинг қадрига етмайди-я. Кейинги сафар умуман ёрдам бермайман» деган фикрни ҳаёлидан ўтказади.

Бу каби вазиятларда жанжал келиб чиқмаслиги учун ҳар икки томон ҳам миянинг ушбу сифатларини яхши билиши керак. Агар аёл эркак учун муаммонинг бош маъноси муҳим эканлигини билса, эркак  ҳам ёрига «Тушунаман, азизам. Жуда чарчабсан» дея ҳамдардлик билдириб қўйса олам гулистон.

Бундай ҳолатда эркак ҳам, аёл ҳам ортиқча муаммога тўқнаш келмайди.

Хўш, бундай вазиятда аёл қандай йўл тутиши керак?

Бир нарсани яхшилаб тушуниб олинг. Эркаклар табиатан ўзларининг кучли ва билимли эканликларини исботлаш шайдоси бўлишади. Агар бирор муаммо пайдо бўлса, буни бошқаларга кўрсатмайдилар, ёлғизликда қолганча диққатни бир ерга жамлаб фикр қилишни маъқул билишади. Муаммонинг ечими топилмаган пайтларда ўзларини бирор турдаги юмуш – телевизор кўриш, ўйин ўйнаш, дўстлар билан учрашиш орқали чалғитишга ҳаракат қиладилар.

Шу сабабли ёрингиз ўзининг муаммолари ҳақида гапиришни истамайдиган бўлса унга савол бериб жанжал бошламанг. Унинг муаммоси нимада эканлигини билган тақдирингизда ҳам маслаҳат беришни ҳаёлингиздан буткул чиқаринг. Тавсиялар ёмғири остида қолган эркак ўзини заиф инсон каби ҳис қилади, аёлининг хайрихоҳлиги унинг учун ҳақоратдай туюлади. Бу ўринда аёлнинг эркакка бера оладиган энг катта ёрдами – уни бироз ҳоли қўйишидир.
Иккинчи фарқ

Эркаклар ва аёллар бошқа-бошқа тилларда гапирадилар, буни ҳеч сезганмисиз? Эркак бирор нарса ўйласа уни очиқчасига айтади. Аёлнинг айтган гапларида эса яширин маъно мавжуд бўлади. Айнан мана шу нарса ҳам улар орасидаги келишмовчиликларни гуркиратиб юбориши мумкин.

«Ҳеч қачон менга ёрдам берай демайсиз» деган гап аёлнинг оғзидан чиққан пайтда унинг замирида «Менга ёрдам берсангиз ҳурсанд бўлардим» деган гап бўлади.

Агар у жумлалар орасида «ҳеч қачон» деган сўзни кўп бор қўлласа шу кунга қадар сизнинг қилган ишларингизни унутди дегани эмас. Шунчаки, аёллар вазиятни бўрттириб кўрсатишга мойил бўладилар. Улар гаплари эркакнинг қалбини яралаши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ўтиришмайди.

«Сиз мени севмайсиз» деб йиғлаган аёл эркак муҳаббатини кўрмай қолгани ёки унинг қадрига етмай қўйгани йўқ, балки айни пайтда ёрининг кўмаги ва меҳрига жуда катта эҳтиёж сезмоқда.

«Мен деярли тайёрман» деган гапни  эшитган эркак ёри икки дақиқада тайёр бўлиши, шунчаки поябзални кийиши қолди деган фикрга келади. Аммо аёлнинг ушбу гапи олдинда унинг 10-20 дақиқалик иши бор эканлигини англатади.

Агар эркак «Бўлди, бу мавзуни ёпамиз» деса у ҳақиқатан ҳам ушбу суҳбатга нуқта қўйиб мавзуни ёпмоқчи. Ёпилган мавзу эса эркак томонидан бошқа ҳеч қачон кўтарилмайди. Агар ушбу жумла аёл томонидан айтилган бўлса, билингки, у шунчаки баҳслашишдан чарчади ва мавзуни вақтинча ёпмоқчи. Аммо тез кунларда уни қайтадан муҳокама қилиш учун тайёр бўлади.
Учинчи фарқ

Эркак ва аёллар мияси орасидаги учинчи фарқ жуда қизиқарлидир. Аёллар эркаклардан доим меҳр ва ғамхўрлик кўрсатишларини кутиб туришади. Аммо у ҳеч қачон буни ўзи сўраб олмайди. Унинг фикрича, эркак меҳрни ўз ташаббусига кўра бера олиши лозим. Мисол учун сумкасини кўтариб олишингиз учун шунчаки «Сумкамни кўтариб олинг» дейиши ҳам мумкин. Бироқ аёллар ҳеч қачон ўз мақсадини очиқдан-очиқ ошкор қилмайдилар. Улар эркакка қарата «Сумкамни кўтариб оларсиз балки?» дея кесатишлари аниқ. Эркак эса ушбу сўздан хафа бўлиб қолади.

Тушунганингиздек, аёл ва эркак ўз ёрининг қандай ўйлаши ҳақида етарлича маълумотга эга бўлиши лозим. Шу тариқа салбий оқибатлардан қутулиш ҳам мумкин. Балки ўзгаришни ва ўз устингизда ишлашни истамассиз ҳам. Аммо муҳаббатни асраб қолиш учун ёрингизнинг феъли билан ҳисоблашишингиз шарт. Йўқса, ҳар қандай кучли муносабат ҳам кун келиб маиший муаммолар қаршисида заифлашиши мумкин. Муносабатларнинг бор сири ҳам айнан шунда…

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI | Ko'rganlar:: 11 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #Yangilik, #uznews, #habarlar, #новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news, #newsuz, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Март 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика