www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [12298]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [120]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1981]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [498]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3682]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8589]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [90]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11821]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1790]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [314]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [330]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [695]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3193]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [522]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [4157]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5420]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 8
Гостей: 8
Пользователей: 0


Kun faolllari:
corinnewh60, mariowc18, Arthurcrums, Zelenaqic, Zelenaytn, Zelenaati, Zelenapin, Zelenapag, Zelenavqa, eddievw69, Zelenaqkn, Zelenayok, Zelenanuy

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2022 » Апрель » 30 » Ўзига ишончи паст, дудуқ қизчадан Голливуд юлдузигача бўлган йўл: Эмили Блантнинг актрисалик фаолияти ҳақида


11:36
Ўзига ишончи паст, дудуқ қизчадан Голливуд юлдузигача бўлган йўл: Эмили Блантнинг актрисалик фаолияти ҳақида
«Қаттиққўл хоним» фильмининг сюжети ўзингни тўлиқ ишга бағишламасдан туриб, юксакликка эриша олмайсан, ғоясига асосланган. Мода журнали раҳбарининг энг яхши ёрдамчиси бўлиш учун қийин йўлни босиб ўтиш керак. Ушбу фильмда қўрс ёрдамчи ролини ўйнаган Эмили Блант реал ҳаётда ҳам узоқ йўлни босиб ўтди ва жаҳон киносининг юлдузларидан бирига айланди.

Болалигидаги дудуқланиши Эмилига омад келтирди

Эмили Блант Лондоннинг жануби-ғарбий қисмида адвокат ва собиқ актриса оиласида туғилган. 14 ёшгача у дудуқланишдан азият чекди. Бу муаммодан қутулиш учун у актёрлик дарсларига қатнай бошлайди. Кейинчалик шу нарса сабаб дастлаб таржимон бўлишни хоҳлаган бўлса-да, унинг жойи саҳнада эканини тушунди.


«Мен ҳақиқатан ҳам актриса бўлишни хоҳламасдим ва бунга атайлаб қаршилик ҳам қилганман. Доимо гапириш шарт бўлган ишим бўлишини тасаввур қила олмасдим», — дейди Эмили. Аммо бу муаммо, аксинча муваффақиятга ҳисса қўшди.

«Дудуқланиш менга кўп жиҳатдан таъсир қилган. Сиз ҳамдардликни ўрганасиз ва одамларни диққат билан кузатасиз, чунки кўпинча гапира олмайсиз. Суҳбатдошингизнинг ҳар бир жиҳатини ўрганиб чиқасиз, у сизни масхара қиладими ёки тушунадими? Ўйлайманки, бу мени янада зийрак қилди», — дейди Эмили.


Ҳозирда актриса Америка дудуқланиш институтини фаол қўллаб-қувватлайди ва бу муаммога эътиборни жалб қилиш учун унинг конференцияларида қатнашади. «Нутқингиз сизни ким эканлигингизни белгиламайди. Дудуқланиш — бу сиз эмас, балки сизнинг бир қисмингиз холос», — дейди актриса бу касалликка чалинган одамларга.

У ўз карьерасини профессионал роль билан бошлаган


16 ёшида Эмили хусусий коллежнинг драма, виолончел ва қўшиқчилик йўналиши бўйича ўқишга кирди. У 2000 йилда Эдинбург халқаро фестивалида бошқа талабалар билан бирга чиқиш қилди. Айнан ўша ерда агент Кеннет Макредди эътиборига тушди ва у билан келгусида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади.

Эмили «Қироллик оиласи» фильмида Гвен Кавендиш роли билан профессионал дебютини бошлади. Кейин Эвенинг Стандард газетаси унга «Энг яхши ёш актриса» унвонини берди. Шундан кейин театрда ҳам кўплаб ролларни ижро этди. Мисол учун, Чичестер фестиваль театрида «Ромео ва Жулиэтта» спектаклида бош ролни ўйнади.

Одамларни тушуна олиш қобилияти туфайли у таъсирчан ва мураккаб персонажларни яхши ўрганди


«Менинг муҳаббат ёзим» драмасида роль ўйнаган актриса эътиборга тушди. Эмили ва унинг ҳамкасби ўз қаҳрамонларини чуқур англаганликлари учун мақтовга сазовор бўлишди. Блант иккинчи марта Эвенинг Стандард томонидан «Энг истиқболли ёш актриса» деб топилди.

2006 йилда Эмили Блант ота ва қиз ўртасидаги мураккаб муносабатлар ҳақида ҳикоя қилувчи «Гидеоннинг қизи» фильмида роль ўйнади. Унинг қаҳрамони Наташа ташқи томондан хотиржам кўринса-да, аслида отасидан жуда ғазабланган ва ранжиган. Ушбу кўп қиррали, мураккаб роли туфайли Блант «Олтин глобус» мукофоти совриндори бўлди.

«Қаттиққўл хоним» фильмидаги ролни Эмили парвозга кечиккани туфайли қўлга киритган


Аммо ўша йиллардаги энг катта машҳурликни унга мода журнали раҳбарининг катта ёрдамчиси роли келтирди. «Қаттиққўл хоним» фильми ажойиб муваффақиятга эришди. Блант эса Британия академиясининг «Энг яхши иккинчи пландаги аёл роли» мукофотига номзод бўлди.

Эмили бу рол учун кастингдан қандай ўтганини шундай эслайди: «Кастинг Лос-Анжелесдаги Fox Studios’да бўлиб ўтди ва мени бутунлай ҳайратда қолдирди. Чунки бу мен учун янгилик эди, у пайтда 22 ёшда эдим. Ўшанда қанчалик асабийлашганимни яхши эслайман, чунки парвозга кечикаётгандим».


«Мен бирор жойга кечикиб боришни ёмон кўраман. Аммо бу менга ёрдам берди: кастингда жуда безовталандим. Ўша кайфиятимда асабий ёрдамчи ролига жуда мос тушдим», — дейди актриса.

Эмили янги ролига тайёргарлик кўриш учун 3 ойгача спорт залидан чиқмаган


Қийинчиликлар ва мағлубият ҳар доим ғалаба ва омад билан ёнма-ён келади. Эмили бош ролни ўйнаган «Бўри одам» фильми танқидга учради. У ҳатто барча даврларнинг энг муваффақиятсиз фильмларидан бири деб топилди.

Аммо актриса тушкунликка тушмади,  «Эртанги кун» фильмини суратга олишга тўлиқ 3 ой тайёргарлик кўрди. Блант ҳеч бир машғулотни ўтказиб юбормади: гантел, спринт, ёга, тросс, гимнастика.

Натижа эса шунга арзирди: фильм катта муваффақият ва кўплаб ижобий баҳо олди. Эмили Тееn Choice Awards мукофотининг «Энг яхши аёл роли» номинациясида ғолиб чиқди.

«Поезддаги қиз» фильмидаги Эмилини ўз эри ҳам танимаган


Яна бир триллер «Поезддаги қиз» сюжети саёзлиги учун қаттиқ танқид қилинди. Аммо Эмили оммавий равишда ушбу фильмнинг нажоти деб номланди. Rolling Stone журнали Блантнинг ижросини юқори баҳолаб, уни характерга чуқур кириб борадиган маҳоратли актриса деб атади.

Актрисанинг эри Эмилининг ушбу фильмдаги роли ҳақида шундай дейди: «Умримда биринчи марта бу менинг хотиним эканлигини унутиб қўйдим». Актрисанинг ўзи бу роли ҳақида шундай фикрда: «Мен унинг кулгили кўринишини хоҳламадим. Бу қаҳрамоннинг атрофида бўлиш ёқимсиз, ноқулай ва ҳатто хавфли бўлиб туюлиши керак эди».


«Мен бу мавзуни кенг ўрганишим керак эди, энг тўғри йўл у каби муаммога дуч келган одамлар ҳақидаги ҳужжатли фильмларни томоша қилиш эди. Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, фильм портрет эмас, балки триллер. Томошабинни ишонтира олиш керак», — деб эслайди Эмили.

Актрисага турмуш қуриш таклиф қилинганда атрофдагилар ҳам йиғлаб юборган


Кўплаб мухлислар юлдузли жуфтликлар ҳаётини ҳаяжон билан кузатишади. Худди шундай Эмилининг америкалик актёр Жон Красински билан муносабатлари ҳам кўпчиликни қизиқтиради. Жуфтлик 10 йилдан ортиқ бирга, ҳаммаси ресторандаги умумий ҳазилдан бошланган.

Ўша пайтда Эмили «Қаттиққўл хоним» фильмидаги роли билан танилган эди. Жон Эмили билан тасодифий тўқнаш келишидан олдин уни кузатган, қиздан кўзини узолмаган. Танишганларидан бир йил ўтмай, севишганлар унаштирилган.


Красински Эмилига турмуш қуришни таклиф қилган ўша лаҳзани жуда яхши эслайди: «Ўшанда ҳамма йиғлаган: мен, Эмили ва атрофдагилар. Менимча, одамлар нима бўлаётганини унчалик тушунишмаган, шунчаки биз йиғлаганимиз учун кўзларига ёш келгандир. Аммо зўр бўлган эди». Ҳозирда эр-хотиннинг иккита қизи бор — Ҳейзел ва Violet.

Эмили эрини хафа қилмаслик учун «Сокин жой» фильми сценарийси ҳақида гапирмайди


2018 йилда жуфтлик томошабинлар ҳам узоқ вақтдан бери кутган мақсадига эришди. Бу Эмили ва Жон эр-хотин ролини ўйнаган «Сокин жой» фильми эди. Фильмга Красинскийнинг ўзи режиссёрлик қилди. Аввалига турмуш ўртоқларнинг ҳеч бири Эмили бош ролда бўлишини режалаштирмаган. Аммо сценарийни ўқиб чиққач, Блант эрини унга бош ролни беришга кўндирган.

«У сценарий ёзаётганда мен эмас, бошқалар уни танқид қилиши муҳим эди. Чунки мен жуда тўғрисўзман. Менда ҳаммада бўладиган дипломатия йўқ», — деб эслайди актриса кулиб.


Жуфтлик фильмни қўллаб-қувватлаш учун биргаликда дунё бўйлаб саёҳат қилди ва ток-шоуларда бир-бирлари билан ҳазиллашиши уларнинг машҳурлигини оширди. Эмили «Сокин жой» фильмидаги роли учун Киноактёрлар гильдияси мукофотига сазовор бўлганида,  бу ғалабани турмуш ўртоғи билан баҳам кўрган ҳолда эри ва ҳамкасбига миннатдорлик билдирди.

Ҳозирда Эмили Блант 2023 йилда экранга чиқиши кутилаётган таниқли режиссёр Кристофер Нолан ва унинг жамоаси томонидан суратга олинаётган «Оппенгеймер» номли биографик фильмда суратга тушмоқда.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 34 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2022 - 2013

Яндекс.Метрика