www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10566]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [117]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1843]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [495]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3441]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6079]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [75]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10659]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1486]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [275]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2540]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3565]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5030]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 5
Гостей: 5
Пользователей: 0


Kun faolllari:
kazlentakz

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Ноябрь » 13 » Ўзбекистонлик машҳурларнинг опа-сингиллари нима иш қилади? (фото)


09:07
Ўзбекистонлик машҳурларнинг опа-сингиллари нима иш қилади? (фото)
Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг опа-сингиллари қайси соҳаларда фаолият юритади? Журналист Наргиза Муродова таниқли хонанда ва актрисаларнинг опа-сингиллари ҳақида маълумот тўплади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиеванинг якка-ю ягона Лазиза исмли опаси бор. Хонанда ундан ниҳоятда миннатдор. Боиси опаси ўз фарзандларидан ортиб, синглисининг икки ўғлининг парваришига ҳам алоҳида аҳамият беради. Юлдуз бекалар вазифаларини бажаришда, албатта, опаси билан маслаҳатлашади.


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда опа-сингилларга бойлиги билан ижодкорлар орасида ажралиб туради.  Унинг Азиза исмли синглиси опасига ҳавас қилиб санъат соҳасини эгаллади. Бир қарашда опа сингилни бир-биридан ажратиш мушкул. Улар бир-бирига жуда ўхшайди. Ҳозирда Азиза ижоддан бир муддат чекланиб, фарзандинининг тарбияси билан банд.


Актриса Асал Шодиеванинг Робия исмли синглиси бор. У опасидан фарқли равишда болалигидан санъатга қизиқмаган. Робия бугунги кунда косметолог сифатида фаолият юритади. У оилали, бир нафар ўғил фарзанди бор.


Хонанда Лола Йўлдошеванинг ҳам икки синглиси бор. Катта синглиси Анора бир неча йил аввал русийзабон телебошловчиси сифатида фаолият юритарди. Ҳозирда тўрт фарзанднинг онаси бўлган Анора бир неча йилдан буён АҚШда истиқомат қилади. У Instagram’даги шахсий блогини юритади. Оиланинг кенжа фарзанди Асал ҳам Инста-блогер. Асалнинг Амир исмли ўғил фарзанди бор.


Актриса Ситора Алимжонованинг биргина опаси бор. Дилдора Ҳошимова тақдир тақозоси билан Жанубий Кореяга турмушга чиққан, ҳозирда у икки фарзанднинг онаси. Асли журналистикага қизиққан Дилдора корейс телевидениясида қатор телелойиҳаларга бошловчилик қилган. Сўнгги йилларда эса синглиси ёрдамида ўзбек кино санъатида ҳам ўз ўрнини топишга ҳаракат қиляпти. У  «Миллий» телеканалида эфирга узатилган «Севги» сериалида ҳам суратга тушган.


Жасур Умировнинг синглиси Гули Умирова Instagram’да блог юритади. Унинг саҳифасини 55,9 минг киши кузатади. Гули саҳифасига оилавий суратларини жойлаб боради.


Ёш актриса Дурдона Қурбонованинг синглиси Рухшона Қурбонова қўшиқчиликка қизиқади. Рухшона айни кунларда мусиқа мактабида таҳсил олади ва Instagram орқали ижод намуналарини ҳавола этиб боради. Унинг кузатувчилари сони 66 мингдан ортиқ.


Хонанда Муниса Ризаева оиласида уч қиз эканлигини кўплаб интервьюларида айтиб ўтган. Синглиси Карима Ризаева қатор телелойиҳаларга продюссерлик қилган. У ҳам худди опаси сингари бизнесга жуда қизиқади. Уларнинг катта опаси Камила бир неча йил аввал оиласи билан Лондон шаҳрига кўчиб кетган. У интерьер дизайни билан шуғулланади ва шахсий агентлигини ҳам ташкил этган. Бундан ташқари, у хорижда ўзбек миллий безакчилик санъати тарғиботи билан ҳам шуғулланади.


Озода Нурсаидованинг ҳам ягона, Нилуфар исмли синглиси бор. Нилуфар ёшлигидан опасининг карьерасига ўз ҳиссасини қўшишга қарор қилган. Анча йиллар аввал кўнглида хонандаликка меҳр уйғониб, қўшиқ ижро этиб кўрди. Аммо муваффақиятсиз кечган илк уриниш уни бу фикридан қайтарди. Бир ўғилчаниг онаси бўлган Нилуфар ҳозирда опаси Озода Нурсаидованинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритади.


Хонандалар Лола ва Шаҳло Аҳмедовалар оилада уч қиз. Лоланинг синглиси, Шаҳлонинг опаси Зулайҳо Туркияда ўз карьерасини ривожлантириш устида ишламоқда. У имиж стилистикаси ва фотографликка қизиқади.


Хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг акаси эканлигини кўпчилик билади. Аммо унинг ўзидан бир неча ёш катта опаси борлигини хонанданинг аксарият мухлислари билмаса керак. Гўзалхон банк ходими ва у Фарғонада истиқомат қилади. Болалигидан ҳисоб-китобга уста бўлган Гўзалхон олийгоҳга имтиёзли равишда ўқишга қабул қилиниб, ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлган.


Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 31 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #новости, #Yangiliklar, #ahborot, #uznews, #Yangilik, #habarlar, #newsuz, #xabarlar, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика