www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10419]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1806]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [494]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3411]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5969]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [72]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10464]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1472]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [274]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [316]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2489]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3490]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4997]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 17
Гостей: 17
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Arthurcrums, Zoomari, lapienhal, Jamesbug, ShawnAlisa, laenhal, Outlift, weipsy

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Сентябрь » 7 » Ўзбекистонда коронавирусни йўқ қилувчи технология яратилди. У синовлардан муваффақиятли ўтган


09:52
Ўзбекистонда коронавирусни йўқ қилувчи технология яратилди. У синовлардан муваффақиятли ўтган
Юртимизга кириб келган коронавирус пандемияси мутахассисларни унга қарши тура оладиган турли технологиялар устида бош қотиришга ундади. Ва улар тез орада бунинг уддасидан чиқишганини айтишмоқда. Маълум бўлишича, янги миллий технология коронавирусни буткул йўқотишга қодир. Бу қанчалик ҳақиқат? «Xabar.uz» интернет нашри бу борада соҳа мутахассисларининг фикрларини тақдим этди.

Ҳавони микроб, бактерия, вируслар ва бошқа ифлосланишлардан тозалаши таъкидланаётган ушбу технология қачон яратилди?

Гулноза Мирзаева, Чилонзор туман Санитария эпидемиология ва осойишталик маркази раҳбари:

— Пандемия бошлангандан буён халқимиз орасида коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ташкилотимиз томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жорий йилнинг апрель ойида муҳандисларимиз ҳаводаги микроб ва бактерияларни йўқотувчи янги инновацион технологияни яратишди. Илк тажрибалар ўтказилиб, технология такомиллаштирилди. Май ойидан бошлаб интенсив синовлар, жумладан, бактерицид лампа, озонатор, ультрафиолет ва кварцларга нисбатан ҳам солиштирув ва имкониятлари текширилди. Технология унумдорлиги юқори бўлгани, вақт зиқлиги, вируснинг борган сари кўпайиши сабаб, шаҳар вирусология лабораториясида коронавирусга қарши синаб кўришга қарор қилдик.

Синовлар айнан ҳаводаги коронавирусни йўқ қилишга мўлжалланган эди. Натижаларга кўра, муҳандисларимиз томонидан яратилган технология нафақат ҳаводаги, балки лаборатория юзидаги бактерия, микроблар ва коронавирусни ҳам буткул йўқотди.

Ушбу технология шу даражада самарадор бўлса, нега тезроқ оммалаштирилмади? Бунга қандай тўсиқлар бўлди?

Эргашали Раҳимов, Ўзбекистон Фанлар Академияси Физика-техника институти кичик илмий ходими:

— Аввало, ҳар қандай яратилган қурилманинг техник жиҳатдан инсон ҳаётига хавф солмаслиги текширилиши даркор.

Технологиянинг ишлаши фанга маълум бўлган азонатор тамойилига қиёсланди. Мазкур қурилма азонатор эмас, унинг ишлаш қуввати ва частота диапазони азонатордан кескин фарқ қилади. Ишлаш тамойили ионизаторникига ўхшаш, бироқ уларнинг фарқи янги зарядланган аэронлар сингари электронларда. Аэронларнинг инсон ҳаётига хавф солмаслиги тиббиёт, кимё, биология ва бошқа кўплаб соҳаларда ўтказилган кўп сонли тажрибаларда исботланган.

Ўтказилган синовлар ва такомиллаштиришлар технологияни оддий ионизатордан фарқли равишда турли кимёвий моддалар молекулалари билан қуроллантириш ва бу билан ҳаво ҳамда сиртлардаги зарарли зарраларни (яъни, зарядланган вирус, бактерия, чанг ва бошқалар) тутиб олиб зарарсизлантириш усулини ишлаб чиқишга олиб келди. Клиник синовлар ниҳоясига етмагунича, технологиянинг ишлаш тамойили борасидаги формула сирларини очмаганимиз сабабли, баъзи илм вакилларида катта қизиқиш, бошқа бирларида эса, аксинча, салбий хулосаларни уйғотиши табиий ҳолат эди. Шу боис технология бўйича фикр билдирган амалий фан арбобларимизнинг аксарияти қўллаб-қувватлаган бўлса, назарий фан арбобларимиз орасида синов натижаларини кўра туриб, технология тамойилини буткул текшириб кўриб, янгилигини норасмий тан олган ҳолда, эътироз билдирганлар ҳам учради. Буларнинг бари биз учун сабоқ бўлди, қурилмани қайта ва кучайтирилган тартибдаги текширувлардан ўтказиш унинг самарали эканини яна бир бор исботлади.

Унинг янги коронавирусни ҳавода «ўлдира» олиши қачон исботланди?

Доно Муҳамедова, Тошкент шаҳар Санитария эпидемиология ва осойишталик маркази, Вирусология лабораторияси мудираси:

— Пандемия бошланган пайтдаёқ ҳамюртларимиз томонидан турли технология ва дорилар бўйича кўплаб мурожаатлар бўлди. Ҳатто уйга ҳам бормай вирус тарқалишининг олдини олиш масаласида кескин изланиш ва тажрибалар ўтказдик. Май ойида бактерия ва микробларни мутлақо бартараф этувчи, кўплаб лаборатория синовларидан ўтказилган, расмий тавсияларга эга, миллий технологияни вирусга қарши синаш учун лабораториямизга олиб келишди.

Вирусология лабораторияси муайян вақт ичида дезинфекция қилиб турилади. Айнан шу фурсатда мавжуд технологиялар дезинфекциясидан кейин ҳаво таркиби, иш ўринлари, ускуналар, ниқоблардан синамалар олдик ва коронавирус нафақат ҳавода муаллақ бир пайтгача, балки хонанинг барча қисми, юзаларида ҳам сақланиб қолишига амин бўлдик. Шундан сўнг 30 дақиқага янги технологияни ишга тушириб, қайта синовларни ўтказдик. Бокс ичидан ташқари, барча жойлардаги коронавирус бартараф этилганининг гувоҳи бўлдик. Бу бизлар учун катта ютуқнинг илк қадамлари эди. Олдинда кўплаб синовлар ва технологиянинг имкониятларини янада чуқурроқ ўрганиш, клиник синовларни ўтказиш натижалари турган эди.

Технология шунчалик самарадор бўлса, ҳозир қаерларда қўлланиляпти?

Бобур Қурбонов, Тошкент шаҳар Санитария ва эпидемиология осойишталик маркази раҳбар ўринбосари, тиббиёт фанлар номзоди:

— Яратилган технология мукаммал синовлардан ўтказилгач, клиник синовларни давом эттириш мақсадида, биринчи галда, тест олиш марказларида ўрнатилди. Жумладан: Чилонзор туман СЭОМ, Бактериология лабораторияси, Учтепа туман тест олиш маркази, Юнусобод туман тест олиш маркази, шаҳар вирусология лабораторияси, Тошкент шаҳар санитария эпидемиология ва осойишталик маркази, Республика санитария ва эпидемиология осойишталик агентлиги ҳамда бошқа мутасадди ташкилотларда фойдаланиб кўрилди. Мунтазам равишда технологиянинг кўрсаткич ва фильтрлари текшириб борилди. Барча синовлар интенсив, вақтга нисбати, ҳаво ҳарорати ўзгариши каби маълумотларга алоҳида аҳамият берилди. Мавжуд камчиликлари бартараф этилди. Ҳозирги кунда технологияни кенг кўламда ишлаб чиқариш ва татбиқ этиш масаласи ўрганилмоқда.

Бу технологиянинг хорижда ҳам аналоглари борми?

Малика Қудратхўжаева, Тошкент шаҳар Санитария эпидемиология ва осойишталик маркази раҳбари:

— Муҳандисларимиз томонидан ишлаб чиқилган миллий янги технологиянинг клиник синовлари давом этяпти. Шу кунгача ҳам турли синовлар ўтказдик.

Жумладан, тиббиёт ходимларимизнинг карантин вақтида тестлар олиш учун манзилли чиқишларида енгил транспорт учун яратилган моделлар ҳам кескин текширилди. Самараси жуда юқори.

Ҳозирча яратилган технологиянинг чет элда аналоги йўқ. Лекин Европа, АҚШ, Россия мамлакатлари мутахассислари ҳам коронавирусни ҳаво ва ҳаво томчилари орқали тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўхшаш технологиялар устида иш олиб боришяпти. Синовлар жараёнида чет эл фармацевтика саноати ташкилотлари томонидан технологияни сотиб олиш таклифлари ҳам тушган эди. Рад этдик, сабаби, авваламбор, мазкур технология юртимиз, халқимиз учун хизмат қилиши лозим. Ички талаблар қондирилгач, чет элга реализация масалалари кўриб чиқилади.

Тез кунларда синовлар ниҳоясига етади. Шундан сўнг тиббиёт муассасалари, дорихона, мактаб, ошхоналар, тўйхона каби аҳоли гавжум жойларда қўлланилиши учун тавсияларни берамиз.

Инсон танасидаги вирусни йўқотишда ёки у ўрнатилган бинода ишлаётган одамлар соғлиғи учун зарарли томони йўқми? Масалан, қанчадир миқдорда нурланиш дегандек…

Раббанақул Авезов, Ўзбекистон Фанлар Академияси Физика-техника институти бош илмий ходими, техника фанлари доктори, профессор:

— Биласизми, инсон саломатлиги ҳамда унинг ишчанлиги биофизика томонидан турли ташқи таъсирларга, яъни маълум миқдордаги зарядли зарраларга боғлиқ. Масалан, электрофарез, дарсенвал ва бошқа турдаги табобат-физиологик ускуналари.

Атмосферадаги маълум миқдордаги зарядли зарралар инсон ҳаёти учун фойдали ҳисобланади. Буни биринчилардан бўлиб биофизик олим Александр Леонидович Чижевский аниқлаган, у ишлаб чиқарган қурилма (ионизатор) инсон фаоллигини оширади ва иммунитетини кўтаради. Ҳозирда ҳам бундай ионизаторлардан кўпгина мақсадларда фойдаланилади.

Биз яратган технология принципи шунга яқин бўлгани билан, вирусолог олимларимиз ишлаб чиққан кимёвий бирикмалар ёрдамида қайта такомиллаштирилиши вирус ва бактерияларга бўлган карши таъсирни кескин оширди. Яратилган қурилмадан нурланиш чиқмайди, ундан кучсиз зарядланган зарралар, яъни аэронлар чиқади. Бу аэронлар турли кимёвий бирикмалар молекулалари билан бирга инсон учун хавфли эмас.

Яратилган технология бино ичидаги кислород миқдорини ошириб, инсонларнинг ишчанлигини ҳамда иммунитетини кўтаради, уларда мавжуд турли вирус ва бактериялар тарқалишининг олдини олади.

Технология муаллифи сифатида, унинг яратилиши, ишлаш тамойили, тажриба ва натижалар ҳақида маълумот берсангиз.

Олимжон Юсупов, Чилонзор тумани Санитария эпидемиология ва осойишталик маркази муҳандиси  (технология муаллифи):

— Технология ҳаво ва сирт юзидаги зарарли моддалардан тозалашнинг янги, замонавий тури бўлиб, хона ва биноларни чанг, бактерия, микроб, вируслар, ҳаво орқали тарқалувчи юқумли касалликларни бартараф этиш, намликни ошириш каби турли вазифаларни бажариш учун яратилган. Жараён зарядланган электронлар билан муайян формула молекуласи бирлашмаси орқали, ҳаво таркиби ёки сиртда жойлашган бактерия ва вирусларни қобиққа олиб, бартараф этади.

Мазкур технология устида иш олиб боришдан асосий мақсад, у орқали ҳаво таркибидаги зарарли моддаларни аниқлаш, электрон базага онлайн киритиш ҳамда кунлик ўзгаришларни мониторинг қилиб, зарарлантирувчи жойларни аниқлаш, ҳаво орқали ушбу моддалар тарқалишининг олдини олишдан иборат эди. Юртимизга коронавирус кириб келиши, технологияга ўзгартиришлар киритиш, вирус тузилмасини ўзига қарши ишлатиб, уни электронлар орқали қобиққа олиш ва юза сатҳига чўктириб, кимёвий суюқликлар орқали дезинфекция қилишга ҳаракат қилдик. Илк синовлар бактерия ва микробларга қарши ўтказилди ҳамда биз кутилган натижаларга эришдик.

Кейинги синовларда технологияга қўшимчалар киритилиб, микроб, бактерия, вирус каби зарарли моддаларни нафақат электронлар орқали қобиққа олиш, балки электронларга бириктирилган молекулалар орқали уларни бутунлай бартараф этиш прототипи ясалди. Шаҳар вирусология лабораториясида бир неча синовлар ўтказилди. Ушбу жараёнда ҳаво таркиби ва сиртда жойлашган коронавирусни йўқотишга эришилди.

Самарали синовлардан кейин бир неча моделлар ишлаб чиқилиб, махсус лаборатория, тест марказлари, тиббиёт автомобилларида синаб кўрилди. Бунда нафақат ҳаво таркибидаги коронавирусни бартараф этиш, балки ҳаво ва ҳаво томчилари орқали вирус тарқалишининг олдини олиш каби натижаларга ҳам эришилди. Шу билан бирга, клиник синовлар аллергияси бор фуқароларда ҳам ижобий натижаларни кўрсатди. Нафас олиш йўллари дистанцион электронлар орқали тозаланди. Кислород билан тўйинтирилган ҳаво оқимлари нафақат коронавирус, балки бошқа аллергия, нафас қисиши, ҳаво етишмаслиги каби муаммоларни бартараф этди. Коронавирус билан зарарланган фуқарода нафас чиқариш билан вирус тарқалишининг олдини олиш борасидаги циркуляция жуда катта самара берди. Инсон танасидаги вирусларни дистанцион тозалаш каби ютуқларга эришилди.

Ҳозирги кунгача қўйилган ва ишлаб турган технологияларимизда нуқсону камчиликлар аниқланмади. Таклиф ва истакларни инобатга олган ҳолда иккита моделда тўхталдик.

Биринчиси, катта хона, заллар ва тиббиётга боғлиқ жойлар, иккинчиси, кичик ҳамда ихчам бўлган офис, хонадон, автомобиль учун яратилган моделлар.

Олдинги моделларга нисбатан ҳозирда тайёрланаётганларида автоматик тарзда ишлаш вақти ва танаффус регуляторлари, ҳаво босими, ташқи ва ички ҳарорат каби датчиклар ўрнатилган. Келгусида мазкур технологияни аэропорт ва чегараларда ўрнатиб, GPS орқали электрон назоратини йўлга қўйиш ниятимиз бор. Ушбу тадбиримиз юртимизга бирор бир юқумли ёки зарарли инфекцион модданинг кириб келишидан огоҳ этади.

Шоҳида Исроилова тайёрлади.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 21 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #habarlar, #newsuz, #Yangiliklar, #news, #новости, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика