Тошкент шаҳар Санэпид иммунопрофилактика бўлими мудири Вазира Муталованинг хабар беришича, аҳолининг қуйидаги тоифалари коронавирусга қарши вакцина билан эмланмайди:
-18 ёшгача бўлган аҳоли қатлами;
-дори воситаларига аллергияси борлар;
-бундан аввалги эмланишларда аллергик ҳолатлар кузатилган, тана ҳарорати кўтарилганлар;
-ОИТСга чалинганлар;
-ҳомиладор ва эмизикли аёллар.