www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10572]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [117]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1843]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [495]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3443]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6083]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [75]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10669]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1486]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [275]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2540]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3566]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5030]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 24
Гостей: 24
Пользователей: 0


Kun faolllari:
modwynRax, sototron279smura, irinadag

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Ноябрь » 5 » Ўзбекистонда Хитой вакцинаси синовида акс таъсир кузатилса ёки кўнгиллилардан бири вафот этса қандай йўл тутилади?


16:15
Ўзбекистонда Хитой вакцинаси синовида акс таъсир кузатилса ёки кўнгиллилардан бири вафот этса қандай йўл тутилади?
Инновацион ривожланиш вазири, биолог олим Иброҳим Абдураҳмонов «Халқ сўзи» газетасига берган интервьюсида Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакциналарнинг синовига оид саволларга жавоб берди.

Иброҳим Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, ҳозирда кўпгина юқори технологик вакциналарни 10 дан ортиғи учинчи босқич клиник синовларидан ўтказиляпти. Биринчи, иккинчи босқичлар кам миқдордаги кўнгиллиларда ўтказилади. Ва асосан унинг хавфсизлиги, самарадорлиги, антитаналар ҳосил қилиш хусусиятлари ўрганилади. Учинчи босқичнинг энг катта мақсади — аҳоли орасида қанчалик самарадорлиги кенгроқ ўрганилади. Клиник синовлар учун энг кам талаб қилинган кўнгиллилар беш минг атрофида бўлиши керак.

«Шунинг учун Ўзбекистонда ҳам синовларни ўтказишга кўнгиллилар талаб этилади. Бу борада ҳозирча муаммо йўқ. Сабаби Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда биз оилавий поликлиникаларни жалб қилган ҳолда кўнгиллиларни чақиряпмиз. Бу борада ишлар олиб бориляпти. Кўнгиллиларда шароит яратиб, уларни олдин ўқитиб, бу нарсани маъносини тушунтириб, ундан кейин амалга оширамиз. Бу борада бирон муаммо ёки камчилик бўлади деб ўйламайман», — дейди вазир.

Абдураҳмоновнинг айтишича, Хитойда яратилган вакцинанинг учинчи босқич синовларини камида 15 минг одамда ўтказиш режалаштирилган. Шундан 5 минг нафар кўнгиллини Ўзбекистондан танлаб олиб, синовларни мамлакатда ўтказиш бўйича ҳамкорлик ўрнатилмоқда.

«Махсус протоколларга асосан ёш чегараси аниқланган. Яъни 18 ёшдан 59 ёшгача бўлган битта гуруҳ бўлади. Иккинчи гуруҳга 60 ёшдан юқори бўлганлар қамраб олинади. Биринчи босқичда биз 18–60 ёш оралиғидаги кўнгиллилар билан дастлабки босқични бошлаймиз. Ҳозир шунга тайёргарлик кўриляпти», — дейди инновацион ривожланиш вазири.

Шунингдек, Иброҳим Абдураҳмонов хориж ОАВда коронавирусга қарши вакцина билан эмланган бир кўнгиллининг вафот этгани ҳақида тарқалган хабарларга ва Ўзбекистонда бундай ҳолат бўлмаслигига кафолат бор ёки йўқлиги тўғрисидаги саволларга ҳам жавоб қайтарган.

Унинг айтишича, AstraZeneca компанияси томонидан ишлаб чиқилган вакцинани учинчи клиник синовлари пайтида битта кўнгиллининг вафот этгани тўғрисида хабар тарқалган ва бу катта шов-шувларга сабаб бўлган. Лекин қайта текширув ўтказилганда вафот этган кўнгилли аслида вакцина олмагани маълум бўлган.


«Вакцинани синовида битта нарсани ҳамма яхши тушуниши керак: мана беш минг кўнгиллида синовлар ўтказамиз дедик. Аслида беш минг кўнгиллини икки ярим минг нафари ҳақиқий вакцина олмайди. Тенг ярми ҳақиқий вакцина олади. Бу плацебо усули дейилади», — дея ойдинлик киритади Абдураҳмонов.

Таъкидланишича, AstraZeneca компанияси томонидан ўтказилган синовларда вафот этган кўнгилли коронавирус асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмган. Яъни у ҳақиқий вакцина олмаган. Шунинг учун бу синовлар яна давом эттириляпти.

«Биз ҳозир 200 дан ортиқ вакцинани кузатиб турибмиз. Мана шуни ҳозир 11 таси ҳозир учинчи клиник босқичга етиб келди. Буларнинг иккинчи клиник босқичида ўлим қайд этилгани тўғрисида хабарлар йўқ. Биз синовдан ўтказишни режалаштираётган вакцина биринчи ва иккинчи клиник синовларда жуда кам ҳолатларда салбий таъсирлар кўрсатган. Протоколлар билан яхшилаб танишганимизда ушбу вакцинани ёт таъсирлари бир фоиздан ошмаган. Шу боис ҳам уни «ўзимга ҳам раво кўраман» деганман. Масалан, айрим вакциналар учинчи босқич синовларида 15 фоизгача қандайдир ножўя таъсирлар кузатилаётган бўлса ҳам синовлар давом эттириляпти», — дейди Абдураҳмонов.

Қайд этилишича, синовларда иштирок этадиган кўнгиллининг ҳаммаси тиббий кўрикдан ўтказилади. Тиббий кўрикдан ўтказилганидан кейин суғурта қилинади. Вакцинация қилинганлар 35 дақиқа шифокор кўригида бўлади. Ўша жойда ножўя таъсирлар пайдо бўлса, дарҳол бартараф этиш чоралари кўрилади. Сутка давомида кузатув-назорат амалга оширилади. Йил давомида бўладиган текширувларда мабодо ножўя таъсирлар бўладиган бўлса, буни ҳам даволаш чоралари кўрилади.

«Бу харажатларнинг ҳаммаси тиббий суғуртада акс этади ва компания тарафидан қоплаб берилишига келишяпмиз», — дея қайд таъкидлайди вазир.

Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, вакцинанинг ножўя хавфли таъсирлар пайдо бўлганда, яъни 15 фоиз одамларда шу ҳолат кузатилса, зудлик билан зарур чора-тадбирлар кўрилади ҳамда ўрганиш бошланади. Лекин бу агар 30 фоизга етадиган бўлса, вакцина синовлари тўхтатилади.

Бундан ташқари, мабодо бирон кўнгиллида жуда ҳам хавфли, ҳеч кимга аниқ бўлмаган ҳаттоки бир ҳолат кузатилса ҳам вакцина синови тўхтатилиб, сабаблари ўрганилади. Агар бу эмлаш жараёни билан боғлиқ бўлмаган бўлса, синов яна давом эттирилади.

Шунингдек, Иброҳим Абдураҳмонов синов қайси тиббиёт муассасаларида ўтказилиши тўғрисида ҳам маълумот бериб ўтган:

«Биринчидан, мана шу юқори технологияларга асосланган вакцина бўлганлиги учун биз иккита илмий марказни бунга асосий жавобгар сифатида белгилаб олдик. Биринчиси, Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар маркази. Сабаби биз бу ерда олимларимиз билан илк марта марта уларнинг генларини ўрганяпмиз.

Бу ерда тест системалари ишлаб чиқарилди ва ҳозир вакцинани ишлаб чиқаришни дастлабки босқичлари амалга ошириляпти.

Иккинчиси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги Вирусология илмий текшириш институти. Вирусли касалликлари билан шуғулланувчи катта тажриба эга бўлган бу институт асосий марказ ҳисобланади.

Вирусология илмий текшириш институтида турли вирусли касалликларга қарши вакциналар синовдан ўтказилган. Бу ерда катта тажриба тўпланган».

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 29 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #xabarlar, #uznews, #habarlar, #новости, #Yangiliklar, #news, #ahborot, #newsuz, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика