www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9596]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1556]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [478]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3277]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5395]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [69]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9817]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1334]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [256]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [309]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [687]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2296]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [472]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3152]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4747]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [44]
Статистика




Онлайн всего: 43
Гостей: 43
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Frankmalf, Antoniofzq, Zettame

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Февраль » 7 » Ўзбекистонда диний туйғулар ва муқаддас манбалар таҳқирланишига йўл қўйилмайди

15:02
Ўзбекистонда диний туйғулар ва муқаддас манбалар таҳқирланишига йўл қўйилмайди
Сўнги вақтларда ижтимоий тармоқ саҳифаларида динга оид мавзуларда турли чиқишлар кўпайиб бормоқда.
Аввало диний таълимот ўта нозик ва ҳассос бўлгани туфайли муайян дин номидан ва унинг моҳияти ҳақида фақатгина мутахассислар муносабат билдиришлари мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон фуқароси (у ким бўлишидан қатъий назар) Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдир.

Юртимиз ҳудудида диний манбалар, қадриятлар, муқаддас туйғулар ҳурмат қилиниши шарт. Уларга нисбатан ҳақоратли сўз ишлатиш, ёмон муносабатда бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон аҳолисининг 90 фоизидан ортиғи Ислом динига эътиқод қилади. Юртимизда мўмин-мусулмонлар учун диний аҳкомларни адо этиш учун кенг имконият яратилган. Сўнги йилларда ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар нафақат юртимиз аҳолиси, балки бутун мусулмон дунёси томонидан эътироф этилмоқда.

Таассуфки, мўмин-мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларига катта эътибор берилаётган бир даврда уларнинг эътиқодларига тааллуқли масалаларда кенг жамоатчилик орасида салбий руҳдаги, кескин баҳс ва мунозараларга сабаб бўладиган фикр-мулоҳазаларнинг ифода этилиши ташвишланарли ҳол.

"Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги "Сафар Каттабоев” номли профил эгаси томонидан Ўзбекистонда Қуръони каримнинг айрим оят ва сураларни тақиқлаш кераклиги юзасидан билдирган қарашлари оммавий муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Қуръони карим – Аллоҳ таолонинг муқаддас китоби. Ундаги сура ва оятларни инсонлар томонидан таъқиқлашга уриниш, Қуръони каримга нисбатан бундай фикр айтиш мантиқсизлик. Жамият мавжуд устувор ғояга қарши фикрлар ташлаш оқибатида, норозиликлар келиб чиқиши, ихтилофлар юзага келиши мумкинлиги воқеъликда маълумдир. Тарихда эса шундай ишларнинг якуни қандай аянчли якун топгани кўпчиликка маълум.

Бугунги Ўзбекистон бутун дунёга ўзининг ҳақли равишда бебаҳо тарихи ва маданиятини тақдим этар экан, албатта ислом таълимотига ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган аллома аждодлари ва уларнинг асарлари билан фахрланади. Дунёни ўзига жалб этаётган ислом меъморчилиги ва санъати билан зиёрат туризмини кучайтирмоқда. Сўнги йилларда айнан ислом дини билан боғлиқ бўлган диний-маърифий муассасалар – Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Абул Муъин Насафий илмий маркази, Халқаро ислом академияси ташкил этилгани халқимиз ва халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилмоқда. Буларнинг барчаси халқимиз тарихини тўғри англатиш ва эътиқодини тўғри шакллантиришга қаратилган.

Яна бир муҳим жиҳатни ёдда сақлаш зарур. Интернет тармоқларидаги воқеа-ҳодисаларга фикр-мулоҳаза билдириш асносида эҳтиросларга берилмасдан, донишмандларча вазмин ва оғир-босиқ бўлиш лозим. Соф эътиқодли, кенг дунёқарашли киши бундай вазиятда қалб ва ақл амри билан иш тутади. Ҳиссиёт ва фитнага солмоқчи бўлганларга имкон бериш ақлдан эмас. Шу ўринда, муқаддас Қуръони каримни ўзгаришсиз сақланиши ҳақидаги Ҳижр сурасидаги: «Албатта, бу зикрни (яъни Қуръонни) Биз ўзимиз нозил қилдик ва уни Ўзимиз сақлагувчимиз» оятини эслаган ҳолда, ҳадиси шарифда айтилганидек "Мўмин киши оқил, фаросатли, зийрак ва ҳушёр бўлади”.

Сўзимиз якунида "Сафар Каттабоев” номли профил эгаси ва Интернет фойдаланувчиларини Ислом динининг мўътабар манбалари ва қадриятларига тааллуқли мавзуларда салбий баҳс-мунозаралар келтириб чиқарадиган фикрларни тарқатишдан сақланишга қатъий чақирамиз.

Зеро, Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунида фуқароларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний қадриятларни оёқ ости қилиш, амалдаги қонун ҳужжатларида миллатлараро адоват уйғотиш, ахлоқий негизларни ва фуқаровий тотувликни бузишда, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмаларни тарқатиш ифодаланган хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланганлигини сира унутмаслик кераклиги тўғрисида огоҳлантириб ўтамиз.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 15 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #xabarlar, #Yangiliklar, #newsuz, #uznews, #Yangilik, #ahborot, #news, #habarlar, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:
> Nilufar Usmonova - Lapar / Нилуфар Усмонова - Лапар> Nilufar Usmonova - Kelaqol / Нилуфар Усмонова - Келакол> Rayhon - Mahzun bo'lma / Райхон - Махзун булма> Feruza Jumaniyozova - Nadi / Феруза Жуманиёзова - Нади> Dildora Niyozova - Alloh ismlari / Дилдора Ниёзова - Аллох исмлари> Hulkar Abdullayeva - Pariman / Хулкар Абдуллаева - Париман> Shahzoda - Balki / Шахзода - Балки> Munisa Rizaeva va Yamin Band - Armon / Муниса Ризаева ва Ямин Банд - Армон> Afzal Rafiqov - Payg'ambarlar tarixi (Barcha qismlari to'liq) / Афзал Рафиков - Пайгамбарлар тарихи (Барча кисмлари тулик)> Ko'k choy - Yomg'ir (Sahar ft Slan) / Кук чой гурухи - Емгир (Сахар фт Слан)

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Февраль 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
242526272829
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика