www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10459]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [117]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1826]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [495]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3418]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5994]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [73]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10503]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1476]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [274]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2503]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3531]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5014]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 11
Гостей: 11
Пользователей: 0


Kun faolllari:
sosNoise, TylerJak, Russelltus, JacobRot

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Октябрь » 5 » Ўзбекистон муфтийлари. Шу кунгача Мусулмонлар идорасини кимлар бошқарган?


08:39
Ўзбекистон муфтийлари. Шу кунгача Мусулмонлар идорасини кимлар бошқарган?
Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон

Ҳижрий 1276 йили (милодий 1856) Тошкентда диний уламо оиласида таваллуд топган. Отаси Абдулмажидхон эшон таниқли олим, машҳур Мўйи Муборак мадрасаси мударриси, бобоси Юнусхон ибн Айюбхон мударрис ва шайхулислом бўлишган. Эшон Бобохон дастлаб уйда отасидан, сўнгра Бухородаги Мир Араб мадрасасида машҳур устозлардан, хусусан, Домла Икромчадан таҳсил олди. Тиришқоқлиги, ақл-заковати боис тафсир, ҳадис, ақоид, фиқҳ билимдони бўлиб етишди. Бир неча йиллар Мўйи Муборак жоме масжидида имом-хатиб ва мадрасада мударрис бўлди. 1943 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг диний назорати раиси, муфтий этиб сайланди. Ўша йиллари мусулмонлар вакилларининг ҳаж сафарига боришлари йўлга қўйилди, Мир Араб мадрасаси қайтадан фаолият бошлади, масжидлар ҳақида Низом ишлаб чиқилди, диний бошқарма кутубхонасига асос солинди, халқаро алоқалар кенгайди.

1957 йили Тошкентда вафот қилди. Исмоил Қаффол Шоший қабрлари ёнига дафн этилган.

Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон

1908 йили Тошкент шаҳрида таваллуд топди. Ҳаким қори домла, Баҳодирхон махдум, Шайх Алоуддин, Жамол ҳожи каби устозлардан сабоқ олди. Ўн икки ёшида Қуръони каримни тўла хатм қилиб, ҳофизул-Қуръон бўлди. 1920 йили Тошкентдаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кириб, ўша пайтда Тошкентга келган суриялик олим Аш-Шомий ат-Тараблусийдан ҳадис, фиқҳ илмини ўрганди. 1943 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати масъул котиби ва Ўзбекистон қозиси бўлди. 1947-1948 йилларда Қоҳирадаги "Ал-Азҳар” дорилфунунида, сўнгра Макка, Мадина шаҳарларида таҳсил олди. 1948 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати раисининг ўринбосари этиб сайланди. 1957 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси раиси этиб сайланди ва умрининг охирига (1982 йил) қадар ана шу вазифада самарали ишлади.

Шамсуддинхон Бобохонов

1937 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1959 йили Тошкент чет тиллар институтининг инглиз тили факультетини битирган. 1962-1966 йилларда Қоҳирадаги "Ал-Азҳар” дорилфунунида таҳсил олди. 1973 йили Масковда араб филологияси бўйича номзодлик илмий ишини ёқлади. 1975-1982 йиллари Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом олий маъҳадида ректор, 1982-1989 йиллари Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг раиси, муфтий, 1989-1994 йиллари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида катта илмий ходим ва диний бошқарма раисининг ноиби бўлиб ишлади. 1994-2001 йиллари дипломатия соҳасида хизмат қилди. Ўрдун Қироллик академиясининг ҳақиқий аъзоси, Халқаро ибн Сино мукофоти соҳиби.

2003 йилда Тошкентда вафот этган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

1952 йилда Андижон вилоятининг Булоқбоши қишлоғида туғилган. Дастлаб отаси Муҳаммад Юсуф ҳожидан диний таълим олган. Мир Араб мадрасасини, Тошкент Ислом олий маъҳадини битириб, "Совет Шарқи мусулмонлари” журнали таҳририятида ишлади. 1980 йили Ливиядаги "Ислом даъвати” олий ўқув юртини муваффақиятли битиргач, диний бошқарманинг халқаро бўлими ходими, кейинчалик Ислом олий маъҳади мудири ноиби, 1983 йилдан эса мудир бўлиб хизмат қилди. 1989-1993 йиллари Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий вазифасида ишлади. Бир неча халқаро Ислом ташкилотларининг аъзоси.

2015 йилда Тошкентда вафот этган.

Мухторжон Абдуллоҳ Бухорий

1928 йили Қўқон шаҳрида таваллуд топган. Бухородаги Мир Араб, Тошкентдаги Бароқхон мадрасаларида, Суриядаги Дамашқ жомеъсининг шариат куллиясида таҳсил олган. 1958-1991 йилларда Мир Араб мадрасасида мударрис, бош мударрис, мудир вазифаларида ишлади. 1984-1988 йиллари Тошкент Ислом олий маъҳадида хорижлик талабаларга дарс берди. 1991-1993 йиллари Бухоро вилоятидаги Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд масжидида имом-хатиб, 1993-1997 йиллари Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси раиси, муфтий бўлди, кейинчалик яна имомлик қилди. 2002 йили вафот этган.

Абдурашид қори Абдумўмин қори ўғли Баҳромов

1953 йили Андижон шаҳрида таваллуд топди. Дастлабки Қуръон илмларини отаси Абдумўмин қоридан ўрганиб, 16 ёшида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олди. 1975-1981 йиллар оралиғида Бухородаги Мир Араб мадрасаси ва Тошкент ислом институтида таҳсил олди. 1979-1997 йилларда Тошкент ислом институти мударриси ҳамда Тошкент шаҳридаги Тилла Шайх жомеъ масжиди имом хатиби вазифаларида хизмат қилди. 1997 йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланди. Шунингдек, Абдурашид қори Абдумўмин ўғли Миср Араб Республикасининг "Ал-Азҳар” университети малака ошириш курсида таҳсил олган. 2006 йил апрел ойида Миср Араб Республикасида ўтказилган конференцияда "Ал-Азҳар” университетининг фахрий талабалигига қабул қилинган. 2006 йил август ойида муфтийлик лавозимидан истеъфога чиқиб, шу йили сентябрь ойида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши қарори билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг "Фахрий имоми” унвонига эга бўлган. 2011 йилда вафот этган.

Усмонхон Темурхон ўғли Алимов

Усмонхон Алимов 1950 йил 1 январда Самарқанд вилоятида туғилган бўлиб, 1982-83 йилларда Бухородаги Мир Араб мадрасасида, 1983-87 йилларда эса Тошкент ислом институтида, 1989-90 йилларда Марокашдаги «Каравайин» университетида таҳсил олган. 1987-2000 йиллар давомида Пойариқ туманидаги Имом Бухорий масжидида имом-хатиб, 2000 йилдан эса Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг Самарқанддаги бош вакили вазифасида фаолият олиб борган. 2006 йил 8 август куни эса Усмонхон Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига тайинланган.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 9 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #xabarlar, #news, #ahborot, #Yangilik, #Yangiliklar, #новости, #habarlar, #uznews, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика