www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10588]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [117]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1844]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [495]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3444]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6090]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [75]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10683]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1486]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [275]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2542]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3566]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5030]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 21
Гостей: 21
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Arthurcrums, Invilldup, skyaNoise, junnits

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Октябрь » 26 » Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Instagram’дан қанча пул топади?


08:05
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Instagram’дан қанча пул топади?
«Instagram» ижтимоий тармоғи бугунги кунда машҳурларга яхшигина даромад манбаига айланган. Таниқли шахсларнинг обуначиси қанчалик кўп бўлса, унинг саҳифасида реклама жойлаштириш нархи ҳам шунчалик юқори бўлади. Журналист Наргиза Муродова ўзбек шоу-бизнеси вакиллари «Instagram»даги рекламадан қанча пул топиши ҳақида суриштирув ўтказди, деб ёзмоқда «Daryo».

Маълумотларга кўра, машҳурларнинг саҳифасидаги энг арзон реклама 200 доллар, энг қиммати эса 2 000 долларни ташкил этади. Бундан ташқари, кунлик реклама учун ҳам 30 доллардан 200 долларгача нарх белгиланган. Аммо уларнинг кўпчилиги бизнеслари ҳақида очиқчасига гапиришни истамади.

Шаҳло Зоирова

2,4 миллион обуначига эга «Браво» кулги жамоаси аъзоси Шаҳло Зоированинг Instagram саҳифасидаги stories’га реклама жойлаш нархи 300 доллар, аккаунтига реклама жойлаштириш эса 500 долларни ташкил этади.

Райҳон Ғаниева

3,6 миллион обуначига эга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева эса энг қиммат рекламаларни жойлаштирувчи аккаунт эгаси. Ўзи иштирок этмаган рекламани хонанданинг саҳифасига жойлаш 1 500 долларни ташкил этади. Агар маҳсулот ёки хизмат турини ўзи реклама қилиб берса, бу нарх яна 500 долларга ошиб 2 000 долларни ташкил этади.

Муниса Ризаева

Хонанда Муниса Ризаева ўзбек ижодкорлари ичида энг кўп фолловерларга эга ижодкор ҳисобланади. Instagram тармоғида унинг 4,4 миллион кузатувчиси бор. Аммо у рекламага муккасидан кетмаган. Шу кунгача саноқли рекламаларни қабул қилган, холос. Унинг stories’га бир марталик реклама жойлаш 1 500 долларни, лентага эса 2 500 долларни ташкил этади. Муниса Ризаеванинг шахсан ўзи иштирок этган реклама роликлари эса бундан анча қиммат туради.

Муқаддас Саъдуллаева

2,7 миллион обуначига эга актриса Муқаддас Саъдуллаева битта реклама пости унинг саҳифасидан жой олиши учун қанча пул тўлаш кераклигини ошкор этишни истамади.

«Турмуш ўртоғим буни сир тутишимни қатъий талаб қилади (кулиб). Аммо «Instagram» орқали яхшигина маблағ топиш мумкинлигини очиқ айта оламан. Гарчи бизда бу реклама тизими ҳали у қадар ривожланмаган бўлса-да, бир ойлик даромадимиз ёмон эмас. Саҳифамда 2 миллион 600 мингдан зиёд обуначи бор. Аслида бунча кузатувчи учун яхшигина ҳақ тўланиши керак. Агар ҳамма саҳифачи реклама нархини арзонга сотмаса, кузатувчилар орасида реклама нархи ҳам ошган бўларди. Шахсан мен фақатгина берилган маҳсулот учун реклама қилмайман», — дейди актриса.

Наргиза Абдуллаева

Актриса Наргиза Абдуллаева эса реклама катта-кичиклигига қараб битта пост учун 200-400 доллар олади.

«Эплаганлар қандини уряпти, аммо мен менежерликни эплолмадим (кулади). Кўнглим бўшлиги шу ерда ҳам панд берди. Масалан, ойига 10 та рекламани саҳифамга жойласам, ундан 5 таси бепул бўлади. «Янги бизнес бошлаганман, қўллаб юборинг», дейдиганларга бунча беринг, деёлмайман. Доимий ҳамкорларим эса рекламанинг мураккаблигига қараб 200-400 АҚШ доллари миқдорида пул тўлашади. Шу билан бирга реклама жойлаётганда унинг ишончли маҳсулот эканлигига ҳам жиддий эътибор бераман. Пул деб одамларга азият берадиган маҳсулотларни реклама қилишдан қўрқаман», — дейди актриса.

Азиза Ёқубова

468 минг обуначига эга актриса Азиза Якубова саҳифасидаги реклама орқали ойига 2000 долларгача ишлашини маълум қилди.

«Instagram орқали яхшигина пул топиш мумкин, аммо рекламага берилиб кетиш ҳам яхши оқибатларга олиб келмайди. Кузатувчилар орасида мавқе тушиши ва уларни йўқотиш ҳам ҳеч гап эмас. Бир неча ой олдин ойига 2000 долларлик рекламаларни олдим. Ҳозир эса ҳар ойда 200 ёки 500 долларлик рекламаларни қабул қиляпман, холос. Шахсан мен ўзимни қиммат реклама қўядиган саҳифа эгаси деб билмайман. Ҳатто мени авраб, уч-тўртта косметика эвазига ҳам реклама қўйдириш мумкин. «Браво» жамоасидаги Шаҳло ва Муниса Ризаеванинг «Instagram» рекламаси жуда қимматлиги ҳақида эшитгандим. Реклама берувчи ҳам аҳмоқ эмас. Агар эълондан наф бўлмаса, катта маблағ эвазига реклама жойлаштирмайди», — дейди Азиза Ёқубова.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 23 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #xabarlar, #новости, #Yangilik, #ahborot, #Yangiliklar, #news, #newsuz, #uznews, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика