Қўл кафти терлаши гипергидрознинг алоҳида ҳолатидир. Қўлларнинг гипегидрози касаллик эмас, балки инсонга хос индивидуал ҳолатдир.
Гипергидрозни даволаш деярли имконсиз. Кафтимиз терлаганда қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:
Салқинлатиш. Ҳаддан ташқари иссиқлик терлашга сабаб бўлади. Хона ҳароратини кузатиб бориш ва тез-тез совуқ сувда қўлни чайишни одат қилиш керак.
Кўп суюқлик ичинг. Танадаги етарли намлик қизиб кетишдан ҳимоялайди.
Терини парваришловчи воситани ўзгартиринг. Ёғли озиқлантирувчи кремлар қўл терисида плёнка ҳосил қилади ва бу вентиляцияни ёмонлаштиради. Натижада, кафтлар тезроқ қизийди ва кўпроқ терлайди.
Содали массаж. Сода пишириш терлашни камайтириши ва намликни буғлантириши мумкин. Аралашма рецепти оддий: 2 ош қошиқ сувга 2 чой қошиқ сода солинг. Тайёр массани қўлга суриб, 5 дақиқа ушлаб туринг. Сўнг совуқ сувда ювиб ташланг.