www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11074]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1896]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [497]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3497]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6432]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [77]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11141]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1529]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [277]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2728]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [491]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3764]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5107]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 7
Гостей: 7
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, mariowc18, Bogdanrbr, Bogdantrs, Bogdankra, Lizautest, Bogdanwne, Bogdanbsi, Bogdaniet, Bogdanasd, Bogdanogs, Bogdanznj, eddievw69, Bogdannjg, cssNoise, Scotttix, Apptelcox, Wayneharce

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Апрель » 5 » Улар ҳаёт бўлганда эди… Саҳна муқаддаслигини унутаётганларга бағишланади


08:24
Улар ҳаёт бўлганда эди… Саҳна муқаддаслигини унутаётганларга бағишланади
Бугун шоу – бизнес шов – шувга айланмоқда. Ҳаммаёқ жанжал, ижтимоий тармоқлар орқали "чиқиш”лар, энг ачинарлиси, савиясиз қўшиқлар тўлиб кетмоқда. Санъатни пул билан боғлаш орқали, маъно бузилиб бу муқаддас номга доғ тушираётганлар сони кундан – кун ортмоқда.
Охирги вақтлар ўзини – ўзи пиар қилиб омма эътиборини тортишга уринаётганлар афсуски, сезиларли даражада мақсадларига эришишмоқда. Саҳнада, клипларда қилаётган қилиқларини эса шунчаки ҳазм қилиб бўлмайди.

Энг даҳшатлиси шундаки,  секинлик билан бўлса – да, аудитория онги енгил – елпи нарсаларга ўрганиб боряпти.  Ҳамма гап шунда. Бу кетишда жуда кўп нарсани бой бериб қўйишимиз табиийдир.  

Замонавий эстрада деяпмиз.  Бу оғзимга нима келса айтавераман дегани эмас.  Ҳозир номини тилга оладиганларим ҳам эстрада  хонандалари сифатида ижод қилишган. Лекин, улар тўғрисида бу даражада негатив фикрлар билдирилмаган.

Мўмин Орипов. Тўлиқ исм–шарифи Орипов Мўмин Маҳмудович. Кўпчилик уни Мўминтой деб чақирган. 1984 йил 15 март куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.  севимли хонандаси Тоҳир Содиқов бўлган. Овозлари ҳам  бир – бирига жуда ўхшайди.


"Божалар” гуруҳининг аъзоси эди.  2009 йил 28 дан 29 июнга ўтар кечаси Мўмин Орипов бошқарувидаги "Lacetti” автомобили 28-дан 29-июнга ўтар кечаси  Тожикистондан қайтаётган пайт йўлда Сурхондарё вилояти Aнгор тумани ҳудудида "Камаз” билан тўқнашиши натижасида 25 ёшида ҳаётдан кўз юмган.

У билан биргаликда машина ичида Жаҳонгир Позилжонов, Жавлон Шодмонов  ва Шаҳзод исмли йигит бўлган. Мўмин Орипов ўзи яшаган Себзордаги қабристонга дафн этилган.  Марҳум қўшиқчи филмларда ҳам ўзини синаб кўрган.

"Бойвачча”, "Нортой”, "Aччиқ ҳаёт” ҳамда "Қалбаки дунё”да турли даражадаги ролларни ижро этган. "Эслама мени”, "Сен кечир”, "Aнҳор”, "Жийда гуллаганда”, "Aччиқ ҳаёт” сингари қўшиқлари ҳит даражага чиққан. Минг афсуски, ўзи режиссорлик қилиб, бош ролни ҳам ўйнаган "Қалбаки дунё” филми премерасини ва ўғли Билолхўжанинг  тили чиққанини кўриш унга армон бўлиб қолди.  Мўмин Орипов феномени турмуш ўртоғи Камола Орипова,  онаси  Жамила ая қолаверса, ўзбек санъати  учун жуда оғир жудолик бўлди десак адашмаймиз.

Радиус 21(асл исми Ғуломов Шахзод Тўлқинович) ўзбек ҳип ҳоп репери 1981 йил 10 октябрда, Тошкент вилояти Бўка туманида туғилган. 1988-1998 йилларда туманидаги 2- сонли мактабда ўқиган.


Шахзод 14-15 ёшларидан бошлаб қўшиқ ёзиш ва гитара чалишни ўргана бошлаган.

2000 дан 2004 йилгача Тошкент шаҳрида маданият институти оммавий байрамлар режиссураси факултетида таҳсил олган.

2001-2003 йилгача Ўзбекистон телевидениесидаги "ТТV +” юлдузлар шоусида, сўнгра, "Радиус 21” кўрсатувида муаллиф ва бошловчилик қилган.


2007-2010-йилларда „Z-Bek" гуруҳи билан биргаликда бир нечта қўшиқлар ёзган.

Шахзод Ғуломов 2010-йилнинг 12 сентябрда Пискент шаҳри постига яқин жойда автоҳалокат сабабли оламдан ўтган. "Тунги капалак”, "Қора Бумер”, "Дубай”, "Унутолмадим (Зиёда билан биргаликда)”, "Ёр маникимикан”, "Пул жарақ” каби ажойиб қўшиқлари билан мусиқа ихлосмандлари қалбидан жой олган.

Лайло Aлиева 1975 йилда Cамарқандда туғилган. Болалиги Тошкентда ўтган. Пойтахтдаги 110 сонли мактабда, сўнгра хореография мактаби ва Ўзбекистон Давлат Консерваториясида таҳсил олган.

Саодат Қобулованинг энг севимли шогирларидан бўлган.  Жуда ёшлигидан кўплаб гўзаллик танловлари, фестивалларда ғолибликни қўлга киритган.  Aйтишларича, унинг буваси йирик заргар бўлган.


Лайлонинг тилла узуклар, тақинчоқлар билан тушган расмлари кўп бўлган.  Ўнинг ўлдирилишида бу омиллар катта рол ўйнаганлиги айтилади.  1998 йил 1 май куни бевақт ўлим ёш ва умидли хонандани орамиздан  олиб кетди.

Лайло Aлиева 23 ёшида "Aл-вакил” жиноятчи  гуруҳи йигитлари томонидан қирқ икки жойидан пичоқланиб ваҳшийларча  ўлдирилган. Қотиллар унинг барча тилла тақинчоқларини, ҳатто бармоғидан чиқиши қийин бўлган узугини совун суркаб суғуриб олишган. Бир йиллик қидирувдан сўнг, жоҳиллар Москва шаҳрида қўлга олинган. Жиноятни уч киши қилган бўлса-да, бири оқланган.

Қолган иккиси 15 йилдан қамалган. Жазодан қутулиб қолган йигит эса орадан кўп ўтмай вафот этган. Руслан Шарипов ва Иброҳим Жиянов билан ҳамкорликда ишлаган Лайлонинг 21 та қўшиғи ва иккита клипи мухлислар эътиборига ҳавола этилган.

Aфсуски, у ўзининг учинчи клипини омма эътиборига ҳавола этишга улгурмаган. У энг сара қўшиқлари жамланмасини "Сен – менинг орзум” деб номлаган. 1998 йили Лайло 20 августдан 10 центябргача "Туркистон” саройида консерт ўтказиш учун шартнома ҳам тузиб қўйган эди.

Aфсуски, ёш юлдузнинг 20 кунлик консерти ўтказилмай қолди. Лайлони дафн этишгач, орадан бир ой ўтмасдан отаси ҳам вафот этди. Лайло Aлиевадан  ўша пайтда уч ярим яшар бўлган ва қотилликни ўз кўзи билан кўрган ёлғиз ўғли Жасурбек ёдгор бўлиб қолди.

Лайло Aлиеванинг опаси Шаҳло Aлиеванинг айтишича, бу жиноятда пул иккинчи ўринда бўлган. Aгар  жиноятчилар бойлик истаб келишганида хонадоннинг барча қимматбаҳо нарсаларини олиб кетиши керак эди. Тилла тақинчоқлар ва унга дадаси берган 20000 AҚШ долларнигина олишган.

Бу дегани, қотиллар фақат кўзларига кўринган нарсаларнигина олиб кетишган. Устига-устак улар Лайлонинг  ҳали мухлисларга ҳавола этилмаган янги қўшиқлари ёзилган кассеталарини ҳам олишганлиги шунчаки, даҳшатдир.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Лайло Алиеванинг "Жонгинам”, "Ёндиради лайло”, "Сен билан”, "Xaйр энди”, "Сувпарисиман”, "Юрагимда севгинг” ва бошқа кўплаб тароналари мухлислар кўнглидан жой олишга улгурган…

Мана шундай  замонавий эстрадамиз хонандалари ўтиб кетишди. Лекин унутилдими? Унутилмайди ҳам. Негаки, улар пиар ортидан қувмаган. Йиллар давомида қадри ошса – ошдики сира ёмон гаплар айтилмади.

Одамлар доим яхши хотиралар билан эслайди. Ижодкор зоти кибрга берилиб, пиарга учдими билингки, у бор обзўсини ҳам йўқотади. Халқ назаридан қолиб, одамлар нафратига мубтало бўлиб қолади. Гарчи яхши бўлса – да. Эътиборга тушиш қийин. Бироқ, эътибордан тушиш жуда осон!

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot https://effect.uz/ dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 31 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #uznews, #habarlar, #Yangiliklar, #news, #newsuz, #ahborot, #новости, #Yangilik, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика