www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10949]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [118]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1881]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [497]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3486]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6315]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [75]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11057]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1526]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [277]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2672]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [491]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3685]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5086]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 15
Гостей: 12
Пользователей: 3
eddievw69, mariowc18, Arthurcrums

Kun faolllari:
mariowc18, Antoniovts, Antoniolfj, Antonioczc, Helenaqiz, Helenazvp, Helenadzd, Helenatuz, Helenaipf, Antoniowhv, Antoniokfg, Antoniomhl, Antonionph, Antoniowtm, eddievw69, OlegkDypob, adelineus2, rolandkd18, krovlyaplosk, LibArtiz, kaseybh16, JesseFaida, DeweyThert

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Январь » 14 » Уйдан чиқмасдан пул топиш: Youtube дан даромад қилиш сир-асрорларини ўрганамиз


09:00
Уйдан чиқмасдан пул топиш: Youtube дан даромад қилиш сир-асрорларини ўрганамиз
Илм-фан технология ривожланган сари даромад топишнинг турли усуллари ҳам кўпайиб бормоқда. Бугунги кунда Instagram, Facebook, Теlegram, Тik-Тоk ёки Youtube видеоплатформаси орқали мўмай даромад топаётганларнинг ҳам гувоҳи бўляпмиз. Айниқса, Коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган карантин туфайли онлайн хизмат кўрсатиш ва ундан фойда кўриш даражаси бир неча бараварга ошди. Блогерлар сони кўпайди. Ҳаттоки, асосий даромад манбаи тўй бўлган санъаткорларимиз ҳам карантинда ўз Youtube саҳифалари орқали жонли концертлари ва янги клипларини улашиб, шу орқали кўришлар сонини ошириб пул ишлашмоқда. Кўпчилик қизиқишларни ҳисобга олган ҳолда, биз бугун айнан интернет орқали даромад қилиш усулларидан бири бўлган Youtube платформаси орқали қандай қилиб пул топиш мумкинлиги ҳақида сизларга маълумот берамиз. Саҳифамиз эксперти Лойиҳалар бошқаруви маркази директори Улуғбек Исматов бу ҳақидаги барча сирларни сиз ва биз учун ошкор қилади.


"БОШИДА ТАНИШИШ САЙТИ СИФАТИДА ЯРАТИЛГАН”

— Youtube нинг яралиши қандай бўлган?

— Youtube 2005 йилда ташкил топган ва бошида бу хизмат танишиш сайти сифатида яратилган бўлиб, у ерда одамлар фотошопда ишланган фотосуратларни емас, балки ҳақиқий видеоларини юклашади ва ўзлари ҳақида ўзларининг ҳақиқий овозларида айтиб беришади. 2006 йилда уни таниқли Google корпорацияси 1,65 миллиард долларга сотиб олади ва фойдаланувчиларни янада ўзига жалб қилиш мақсадида ўзлари жойлаштираётган видеомаҳсулотлари учун даромад қилиш шароитини яратади. Шундан кейин Youtube тармоғи фойдаланувчилари сони кескин ошишни бошлайди.

    Қизиқ факт:

    Youtubeга ҳар ой 1,9 миллиарддан ортиқ фойдаланувчилар ташриф буюришади. Бу интернетдаги ҳар 2-одам дегани. Мобил қурилмалардан кўришлар сони ўртача кунига 1 млрд. марта.

ЭНГ ОММАБОП МАЗУЛАР: ДУНЁ ВА ЎЗБЕКИСТОНДА

— Фойдаланувчиларни қандай мавзулар билан жалб қилиш мумкин?

— Youtube контентларини таҳлил қиладиган бўлсак, энг талабгор мавзулар 5 талиги дунёда қуйидагича:

    "Ўзинг бажар”. Оддий маиший ишларни рисоладагидек қилиб, уни тасвирга олиб, маслаҳат сифатида фойдаланувчиларга тақдим қилиш;
    Мусиқа. Сифатли ва ранг-баранг видеоклиплар;
    Ўткир сюжетларга бой кўп қисмли сериаллар;
    Янгиликлар;
    Ҳажв, комедик ва кайфият улашувчи саҳна кўринишлари.

Бизнинг Ўзбекистонда блоггерлар ҳам, фойдаланувчилар ҳам интеллектуал чегарадан ўтишни исташмайди. Бизда ўзи тушунмаган мавзуларни тушунишга эмас, жуда осон ҳазм бўладиган, ўзлари тушунадиган мавзуларга қизиқиш юқори. Масалан, шов-шувли мавзулар, эътиборни тортиш учун сарлавҳага бўрттириб безак бериш блогерларимизнинг асосий кўришлар сонини оширувчи "тактикалари” ҳисобланади. Қолаверса, кулгу усталари ва жамоалари, уйда овқат қилишни ўргатувчи каналлар ҳам ўз обуначилари сонини қисқа муддатда йиғиб олишга муваффақ бўлишмоқда. Бундан ташқари, охирги пайтларда машина, телефон ва уй нархлари бўйича тайёрланаётган видеомаҳсулотлар оммалашмоқда. 

    Қизиқ факт:

    2021 йил январь ҳолатига кўра, кўришлар рекорди Pinkfong нинг "Baby Shark Dance” видеоклипига тегишли – 7,6 млрд. марта кўриш. Агар ўртача 1 млн. кўриш учун 1 минг АҚШ доллари ишлаб топилса, мазкур клип учун 7,5 млн. АҚШ долларидан ортиқ даромад қилинган. 


КАНАЛ ОЧИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

— Юқорида Youtube бўйича умумий маълумотларга эга бўлдик. Энди тармоқда ўз саҳифа очиш йўл-йўриғини тушунтирсангиз.

— Бунинг учун энг аввало Youtube тармоғида ўз аккаунтингизни очишингиз ва албатта, логин ҳамда паролингизни доим ёдда сақлашингиз керак бўлади. Чунки агар каналингиз "юришиб кетса” ва сиз логин, паролингизни унутиб қўйсангиз, ўз каналингизга қайта кира олмай қолишингиз мумкин. Бошида катта маблағ талаб этилмайди: сизда қизиқ видеолойиҳа мавзуси, камерали гаджет, монтаж қиладиган компьютернинг бўлиши кифоя. Видеомаҳсулотни жойлаганингиздан сўнг:

    Сарлавҳангиз эътиборни торта олсин. Youtube да сиз жойлаган мавзулар қаторида чиқиши учун видемаҳсулотингиз мавзусидаги "кейвордлар”, яъни бир нечта калит сўзларни ҳам белгиланган жойига киритиб қўйинг.
    Youtube analytics орқали сизни ким, қайси ёш оралиғида, қайси вақтларда кузатаётганлигини аниқлаб олиб, ўз каналингизни шунга мос маҳсулотлар билан бойитиб боринг.
    Дунёда "тренд”га чиқаётган мавзуларни кузатиб, шунга боғлиқ равишда сиз ҳам контент тайёрлаб, жойлаштириб боринг.
    Саҳифангизнинг умумий кўриниши ва видеонгизнинг сарлавҳа сурати эътиборни жалб қила олиши ва ўз аудиториянгиз учун ёқимли кўринишда бўлиши керак.
    Юқоридагилар билан чекланиб қолмасдан, Телеграмдаги турли ахборот каналлари ва сайтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйинг. Бу билан обуначилар ва кўришлар сонини оширишга эришишингиз эҳтимоли ортади.
    Унутманг: бу йўл узоқ бўлиши мумкин. Кўпчилик обуначи ва кўришлар сонини орттиролмай, ярим йўлда ўз каналини ташлаб қўяди.

    Қизиқ факт:

    Youtube да юкланган барча видеоларни тўлиқ кўриб чиқиш учун 60 минг йил керак бўлади.

ВИДЕОЛАР МУАЛЛИФИ ЎЗИНГИЗ БЎЛИШИНГИЗ ШАРТ!

— Исталган видеони жойлаштириш мумкинми?

— Бировларнинг муаллифлик ҳуқуқини бузмаган ҳолда, сиз Youtube да жойлаштирилган видео, мусиқалардан 6-8 сониягача фойдаланишингиз мумкин. Масалан, "Футбол тарихидаги энг чиройли 50 та гол”ларни йиғиб берсангиз, сиз яратган "видеообзор” муаллифи бўласиз. Агар бировларнинг муаллифлик ҳуқуқини бузиб, уларнинг маҳсулотларидан фойдалансангиз, Youtube сизнинг каналингизни автоматик блоклайди. Шунинг учун ҳам ҳар бир контентингизни ўзингиз яратишингиз тавсия этилади. 

    Қизиқ факт:

    2012 йил 21 декабрь. Интернет ва Youtube тарихида 1 млрд. кўришга эришган 1-видео Жанубий Кореялик рассом ПСЙнинг "Гангнам Стайле" мусиқий клипи бўлган. 

ПУЛ ИШЛАШНИНГ БОШЛАНИШИ

— Сиз айтган босқичлардан ўтдик ҳам дейлик, даромадга қачон ўтилади?

— Youtube платформасида пул топишни бошлаш учун каналингизда камида 1 минг обуначи йиғилган ва видеоконтентларингиз йил давомида жами 4 минг соат (240 минг дақиқа) кўрилган бўлиши керак. Шундан сўнг шахсий аккаунтингизда "монетизация”, яъни пул ишлаб топиш хизматини ёқиш ва унга банк пластик картангизни бириктиришингиз, йиғилган маблағингиз энг камида 100 АҚШ доллари миқдорига етгандан сўнг "маошингиз”ни ечиб олишингиз мумкин бўлади. 

    Қизиқ факт:

    Дунёдаги энг бой Youtube блогер 2020 йилда тахминан 29,5 миллион доллар ишлаб топган.

МОНТАЖ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАР

— Мавзу топиш муаммо эмас. Лекин ҳамма ҳам видеомонтаж қилишни билмайди. Буни ўрганиш бўйича қандай тавсия бера оласиз?

— Гапингиз тўғри. Монтаж – бу кўпчиликни иккилантириб қўядиган муаммо. Бу бўйича жамоамиз билан интернетда монтаж қилиш сир-асрорларини бепул ўргатувчи ўзбек тилидаги ижтимоий лойиҳани жорий қилганмиз. Youtube канали орқали монтаж сирларини ўрганиш мумкин. 

    Қизиқ факт:

    Ўзбекистонлик фойдаланувчилар Youtubeда кунига ўртача бешта видеодан томоша қилади. Мазкур платформа мамлакатимизда оммабоплиги бўйича 10-сайт. Бунинг сабаби эса кўп интернет трафик сарфланишида.

УЛУҒБЕК YOUTUBEДАН ҚАНЧА ТОПАДИ?

— Кўпчилик учун қизиқ бўлиши аниқ: ўзингиз Youtubeдан қанча даромад қиласиз?

— Мен Лойиҳалар бошқаруви маркази директори бўлганлигим боис, жуда кўплаб лойиҳалар муаллифиман. Айнан Youtubeга бор эътиборимни қаратмаганман. Лекин тавсияларим орқали ўз шахсий каналларини юритаётган блогерлар ҳозир ўртача 2 500-3 000 АҚШ доллари миқдорида даромад қилишмоқда.

    Қизиқ факт:

    Мамлакатимизда Youtube тармоғидан энг кўп даромад қилаётган канал йиллик 2,4 млн. долларгача пул топади.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: Заработок в интернете / Pul ishlash | Ko'rganlar:: 17 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #Yangiliklar, #ahborot, #habarlar, #newsuz, #uznews, #xabarlar, #Yangilik, #новости, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика