www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11801]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [120]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1972]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [498]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3588]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7475]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [79]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11546]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1699]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [303]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [326]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [695]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3083]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [515]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [4089]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5285]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 11
Гостей: 10
Пользователей: 1
eddievw69

Kun faolllari:
mariowc18, eddievw69

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Ноябрь » 11 » «Уйда ёлғиз» 31 ёшда: Қандай қилиб тасодифий сюжет ва Warner’нинг хатоси дунё томошабинларига Янги йил рамзига айланган фильмни ҳадя этган?


16:01
«Уйда ёлғиз» 31 ёшда: Қандай қилиб тасодифий сюжет ва Warner’нинг хатоси дунё томошабинларига Янги йил рамзига айланган фильмни ҳадя этган?
Йиллар қанчалик тез ўтаётганини ҳис қилишга тайёрмисиз? «Уйда ёлғиз» — болаликдан буён севиб томоша қилинаётган фильмнинг суратга олинганига 31 йил тўлди.
Фильм илк намойишиданоқ томошабинлар эътирофига сазовор бўлган, бир кечада Шимолий Америкадаги барча даврларнинг энг юқори даромад келтирган Рождество фильмига ва АҚШ кинематографияси тарихидаги энг кассабоп комедияга айланган. Шунингдек, у Янги йил арафасида, албатта, томоша қилиш керак бўлган фильмлар рўйхатидан ўз ўрнини эгаллаган. Бундан ташқари, фильм қаҳрамони — эндигина 10 ёшга кирган истеъдодли актёр Маколей Калкин юлдузга айланган.


Бироқ бу таъсирли ва қувноқ ҳикоянинг содир бўлиши осон кечмаган. Фильм ғояси продюсер ва сценарий муаллифи Жон Хьюзда тўсатдан пайдо бўлган. Аммо киностудиялар фильмга пул тикишдан бош тортган бўлса-да, ҳар бир  бахтли тасодиф ўз вақтида нафақат Кевин Маккаллистерга, балки картина муаллифларига ҳам ёрдам берган.


Картинанинг сюжети уйни ўғрилардан ҳимоя қилаётган боланинг ҳикоясига асосланган. 1989 йил  «Бак амаки» фильмини суратга олиш майдончасида қаҳрамонлардан бири – Маколей Калкинга Жон Хьюзнинг кўзи тушиб қолган. Жон жажжи актёр билан танишиб, ролнинг бир қисми сифатида уйга нотаниш одамни киритиш ҳақида бир қанча саволлар берган. «Уйда ёлғиз» фильми ғояси ўша пайтда туғилган бўлса-да, лекин у ҳали экранларда намойиш этилишдан жуда йироқда эди.


Жон Хьюзнинг ўзи ушбу жанрда фильм суратга олишга кўзи етмади, шунинг учун у Крис Колумбга режиссёрликни таклиф қилди. Бу Крис учун ҳам сўнгги нажот эди, чунки «Бузилган юраклар меҳмонхонаси» (1988) фильмининг кассадаги муваффақиятсизлиги туфайли у Голливудда Жон Хьюздан ташқари ҳамма учун эътибордан қолган шахсга айланганди. Сценарий мукаммал кўринса-да, Маколей Калкин бунга кўр-кўрона ёндашмаган. У картинани ўзига хос импровизация билан тўлдирган. Айнан ўша машҳур қулоқ тешар даражадаги қичқириқ саҳнасини актёрнинг ўзи ўйлаб топган, унда соқол олгандан кейин суртиладиган суюқлик Кевин Маккаллистернинг юзини ачиштириб юборади, қаҳрамон эса қўлларини юзидан олмай қичқиради.


Бу каби ижодий ёндашувлар суратга олиш майдончасида юзага келаётган бўлса-да, «Уйда ёлғиз» тақдири қил устида қолишда давом этди. Афсуски, кенг имкониятларга эга бўлган Warner бу ажойиб комедияни жиддий қабул қилмади. Фильмни бирорта машҳур актёрнинг йўқлиги туфайли томоша қилишга арзимайди, деб билди.


Бир тарафдан эса кино ижодкорлари олдида молиявий савол турарди: Крис Колумб барча ихтиро қилинган тузоқларни қоплаш учун бюджетни 10 миллион долларга оширишни сўради, киностудия эса уларни рад этди. Агар маблағ топилмаганида, фильм қандай кўринишга эга бўларди, буниси номаълум.


Лекин 20th Century режиссёрнинг илтимосига кўра, «Қайчиқўл Эдвард» фильми билан бирга картинани сотиб олди ва бюджетини 8 миллионга оширди. Warner шундан сўнг тирсагини тишлаган бўлса ажаб эмас: рад этилган ҳар иккала фильм ҳам танқидчиларнинг турли баҳоларига қарамай, премьерадан кейин кутилмаган муваффақиятга эришди.


Умуман олганда, эҳтимол, «Уйда ёлғиз» мультфильми бўлганида, бу Warner учун мукаммал ечим бўларди. Фильм мультфильмларнинг энг яхши анъаналари мотивида яратилган бўлиб, унда қаҳрамонлар доимо тузоққа тушиб қолади. Лекин бу катталар мавзусидан холи бўлмаган – ўғли билан узоқ вақт жанжаллашиб қолган черковдаги кекса одам ва, албатта, ота-она билан муносабатлар ҳақидаги оилавий фильм эди.


Рождество лойиҳасининг барча меъёрларига кўра, «Уйда ёлғиз» ноодатий, аммо томошабинга керак бўлган фильм ҳисобланди. Бу байрамлар арафасида ёлғиз қолган ва бутун уйни катта ўйин майдончасига айлантирган меҳрибон бола ҳақидаги комедия эди. Крис Колумб ва Жон Хьюз катталар киносини болаларга хос мезон билан уйғунлаштирди. Ҳатто Кевин Маккаллистернинг тузоқлари режасини фильм рассомларидан бири чап қўли билан чизган. Шунинг учун расм кўпроқ болаларникига ўхшарди. Танқидчилар бир пайтлар «Бу ўн минглаб долларлик бюджет ва махсус эффектлар билан шуғулланадиган одамлар жамоасининг иштирокисиз ҳам ҳар қандай саккиз ёшли бола мустақил равишда ўйлаб топадиган тузоқлардир», деб айтган бўлса-да, Янги йил арафасида барча интиқиб кутадиган картина йиллар давомида ўз ўрнини бошқа фильмларга бўшатмай келмоқда.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 26 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #habarlar, #uznews, #newsuz, #Yangiliklar, #новости, #Yangilik, #news, #xabarlar, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика