ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2020 » Декабрь » 31 » «Уйда ёлғиз-2» фильмида кабутарлар билан роль ижро этган актриса ёлғизликдан шикоят қилди: унинг байрамни биргаликда нишонлайдиган яқинлари
08:42
«Уйда ёлғиз-2» фильмида кабутарлар билан роль ижро этган актриса ёлғизликдан шикоят қилди: унинг байрамни биргаликда нишонлайдиган яқинлари
Баъзан актёрларнинг тақдири улар экранда гавдалантирган образ билан ўхшаш бўлиши ҳам мумкин. Худди шундай ўхшашлик «Уйда ёлғиз-2» фильмида кабутарларни боқувчи ёлғиз аёл ролини ижро этган Бренда Фрикер билан ҳам юз берган. Актрисанинг фильмдаги образдан фарқли жиҳати у яшаш жойига эга, аммо бошқа барча томондан айнан ўша ёлғиз аёл хусусиятларини такрорлайди.
Маълум бўлишича, актриса 75 йиллик умри давомида бирор марта ҳам оила қурмаган. У ёлғиз яшайди ва Янги йилни барча каби хурсандчилик билан кутиб олмайди.
«Байрам яқинлашиши билан телефонимни ўчираман, дераза пардаларини ёпаман. Телевизорда яхши кўрсатув ва фильмлар томоша билан кун ўтказаман. Бу кунни яхши ва тезроқ ўтишига ёрдам беради. Ҳар Янги йил мана шу тарзда ўтади», − дейди актриса.
Актриса Янги йил арафасида ўзини янада ёлғиз ҳис этади. Бундай вақтда уни бағрига босадиган, биргаликда байрамни кутиб оладиган инсонлари йўқлигидан азоб чекади.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.