Унинг тўйи 19 март куни бўлиб ўтганди
Хонанда, актриса Азиза Низомова ҳомиладор экани маълум бўлди.
Хонанда Instagram саҳифасига шундай мазмундаги фотони жойлаган. Суратда актрисанинг пушти кўйлакда қорнини ушлаб турганини кўриш мумкин.
Хонанда 2022 йил 19 март куни севган инсони билан турмуш қурганди.
Азиза Низомованинг тўйи Тошкентдаги ресторанларнинг бирида бўлиб ўтганди. Унда ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб таниқли вакиллари меҳмон бўлганди. Хусусан, унда Асал Шодиева умр йўлдоши Шоҳруҳхон, Муниса Ризаева, «Шарқ гуруҳи» иштирок этган. «Шуҳрат» медали совриндори Муниса Ризаева улар жуда чиройли жуфтлик эканини таъкидлаб, ҳамкасбига улкан бахт тилаган.