www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11101]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1898]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [497]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3498]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6456]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [77]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11152]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1533]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [277]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2736]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [491]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3781]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5107]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 10
Гостей: 8
Пользователей: 2
eddievw69, mariowc18

Kun faolllari:
mariowc18, eddievw69, Antoniovni, Victormgx, Victorjgz, Antoniozey, vseNoise, vsepNoise, dwayneyy1, WarrenThigh, CarolBum

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2014 » Июль » 8 » Тўйдан олдин даволаниш керакми?


18:58
Тўйдан олдин даволаниш керакми?
«Ҳозирги қизларга ҳайронсан, турмушга чиқмасидан олдин бинойидек юришади-ю, тўйдан кейин гоҳ боши, гоҳ бели оғриб қолади. Ҳомиладор бўлиб, тўққиз ой «боши касалдан» чиқмайди-я?!»  Таҳририятимизга қўнғироқ қилган онахон ушбу сўзларни айтиб, фарзанд кутаётган келинидан роса шикоят қилди. Эмишки, бу каби воқеалар янги келинчаклар орасида кўплаб кузатилаётган экан. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Балки тўйдан олдин даволаниш керакдир? Бугун шу ҳақида суҳбатлашамиз.

Мутахассисимиз – тиббиёт  фанлари номзоди Муяссар Назирова.

«КЕЛИНПОШША, ЯНА ТОБИНГИЗ ЙЎҚМИ?!»

Дарахтни илдизи билан бошқа ерга кўчирсангиз униб-ўсадими? Албатта, агар уни парваришлаб, эътибор кўрсатсангиз! Янги келинчакка ҳам шу каби парвариш лозим.  Зотан ҳар бир оиланинг туриш-турмуши ўзгача. Табиийки, бошқа тартиб-қоидалар мавжуд ҳонадонга мослашгунича бироз эсанкирайди, янги шароитга кўниккунича вақт керак бўлади. Эрта туриб, кеч ётса, уялганидан тўйиб овқатланмаса, кун бўйи тиним билмаганидан кейин  иммунитети пасайиб кетади-да. Бу эса турли касалликлар юзага чиқиши учун етарли асосдир.

САБАБЛАРИ...

Ҳар қандай соғлом организм ҳам янги шароитга кўникиши учун маълум босқични босиб ўтади. Агар бу даврда руҳий сиқилиш, асабийлик, оёқдан зах ўтиши, совқотиш ёки тартибсиз овқатланиш кабилар юз берса, организмда бирор ўзгариш пайдо бўлиши мумкин. Кўпинча, қайноналар келинларнинг камқонлигини танқид қилишади. Танангизга ўйлаб кўринг, атрофидагилардан тортиниб, тўйиб овқатланолмаганидан кейин келинчак камқон бўлмай нима бўлсин? Қолаверса, янги кун тартибига мослашгунича меъда фаолиятида ҳам ўзгаришлар юз беради. Бош оғриғи, ҳолсизлик, ётоқчилаш ҳам организмнинг зўриқиши, толиқиши натижасида юз беради. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi!]

«ҲОМИЛАДОР БЎЛГАНИДАН БЕРИ КАСАЛ...»

Ҳомиладорлик аёл организми учун синовдир. Бу даврда бўлажак онанинг организмда ўзгаришлар кечиши меъёрий ҳолат саналади. Ҳатто айрим қайноналар норозилигига сабаб бўлувчи токсикоз ҳам  аслида керак нарса. Келинингизда токсикоз бошландими, билингки ҳомила яхши ривожланаяпти, аёл организми эса ҳомиладорликка бошқоронғулик тариқасида жавоб қайтараётган бўлади.  Тўғри, баъзида токсикоз узоқ давом этиши ёки оғир кечиши мумкин. Бу асосан ошқозон-ичак фаолияти, буйрак ёки жигарда бирор ўзгариш бўлса юз беради. Шунингдек, ҳомила  ривожланиши билан бачадон ҳам катталашиб, ушбу аъзода моддалар алмашинуви бузилади. Ўнг буйракка зўриқиш тушиб, безовталиклар келиб чиқиши мумкин. Организмда қон айланиш тизими икки ҳисса ишлаши эса юракка таъсир этади. Мана шу каби ҳомиладорликка ҳос ўзгаришлар келинчакни ҳолсиз ёки ланж кўрсатиши мумкин. 

ТЎЙДАН ОЛДИН ШИФОКОР КЎРИГИ ШАРТМИ?

Бу савол аксарият оналарни ўйлантириши рост. Агар қизингиз болаликда ёки ўсмирлик пайти сариқ касал билан оғриган, цистит ёки буйрак шамоллаши каби хасталикларга чалинган бўлса, мутахассис  кўриги зарар қилмайди. Шунингдек, тиш ва милклар яллиғланиши, кўриш қобилиятининг сутстлашиши, терига турли тошмалар тошиши кузатилган бўлса ва тез-тез қайталанса, шифокорга мурожаат қилинг. Бунда организмдаги безовталиклар ўрганилиб, керакли муолажа буюрилади.

ГИНЕКОЛОГГА БОРИШ КЕРАКМИ?

Ҳайз цикли тартибсиз бўлиб, ойкунлари оғриқли ёки кўнгил айниши, қайд қилиш каби ҳолатлар билан кечса, гинеколог кўриги талаб этилади. Зеро, ҳайз цикли тартиби келгусида ҳомиладор бўлишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, оила қуриш остонасида турган қизларнинг оналари ажралмалар ҳолати, миқдори, ранги ҳақида аҳён-аҳёнда суриштириб туришлари зарар қилмайди. Боиси 14-15 ёшли қизларда ҳам бачадон кистаси аниқланиб, шифокор кўригидан тортинганлари учун турли асоратлар билан кузатилмоқда.   [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi!]

МАММОЛОГ-ЧИ?

Агар жинсий аъзоларда сурункали шамоллаш бўлса, бу кўкрак безларида ҳам акс этиши мумкин. Шу сабаб турмушга чиқмаган қизларда ҳам кўкрак безининг қаттиқлишиши, хавфсиз ўсимталар юзага келиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Борди-ю қизингиз кўкрак соҳасида оғриқ ёки бирор безовталикдан шикоят қилса, албатта, маммолог мутахассис кўригига олиб боринг. Айрим аёллар каби "турмушга чиқса ўтиб кетади” деган фикр бу борада ўринли эмас.

"ИССИҚ УКОЛ” ШАРТМИ?!

Гоҳида қизини турмушга бераётган оналар тўйдан сўнг тезроқ "бўйида бўлсин” деб "иссиқ укол” муолажасини ўтказишади. Бу турдаги муолажа кальций хлор инекциясини томирга юбориш билан  амалга оширилиб, фақат шифокор кўрсатмасига биноан шамоллаш ҳолатларида антиаллергик чора сифатида тавсия этилади. Мазкур муолажанинг ижобий тарафлари қаторида салбий таъсири ҳам йўқ эмас. Билиб-билмай олинган муолажа эса нормал µолатдаги организмни издан чиқариши мумкин. Бунинг устига бир марталик укол ҳеч қандай натижа бермайди. Агар зарур бўлса, шифокор кўрсатмаси билан кераклича даволаниш лозим. Қолаверса, иммунитетни ошириш, камқонлик ва қувват бўлиши учун бериладиган турли витаминларга ҳам чалғиманг. Ҳар бир дорининг ўзига ҳос ножўя таъсири бўлиши мумкин. Тўғри, жиддий ўзгаришлар яққол кўзга ташланмайди. Аммо тўйдан кейин ҳомиладор бўлишда таъсир этмаслигига µеч ким кафолат бермайди.  

ЙИГИТЛАР ҲАМ ДАВОЛАНАДИМИ?

Оила қуришга тайёрланаётган йигитлар ҳам саломатликларида бирор ўзгариш бўлса, керакли муолажа олишлари шарт! Масалан, пешоб ажратиш вақти ачишиш ҳиссининг бўлиши, баданга турли тошмалар тошиши, буйрак ва ошқозонда ўзгариш, жинсий аъзоларда оғриқ кузатилса, албатта, мутахассис кўригидан ўтишлари зарур.

ТИББИЙ КЎРИК МАЖБУРИЙ

Янги бунёд этилаётган оилада соғлом фарзандлар туғилиши учун эр-хотин соғлом бўлиши керак. Айнан шу мақсадда ирсиятга таъсир этувчи бешта касаллик бўйича мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши белгиланган. ОИВ вируси, сил, гиёµвандлик, руµий ва тери-таносил хасталикларига оид текширувлар туман поликлиникалари, туман ва шаµар диспансерларида ўтказилади. Никоµланувчи ёшлар икки хафта ичида тиббий таµлилларни топширганларидан сўнг, уларга тегишли тиббий хулосалар тақдим этилади.

 Самира Улуғбекова тайёрлади.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot http://sugdiyona.uz/ dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 2443 | Добавил: www.horazm.net | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика