ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2020 » Декабрь » 29 » Туркияда ўзбек аёллари фоҳишалик қилишга мажбур қилинди(видео)
08:56
Туркияда ўзбек аёллари фоҳишалик қилишга мажбур қилинди(видео)
Коня вилояти полицияси тезкор гуруҳи ходимлари 2,5 ойлик кузатувлар асосида хорижлик аёллардан интим хизматлар кўрсатиш йўлида фойдаланган 5 нафар шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Hürriyet хабар берди.
Жиноятчи гуруҳ жойлашган ердан 2 тўппонча ва наркотик моддалар ҳам топилган.
Тезкор тадбир давомида 4 нафар Туркия фуқароси ва 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси Шаҳноза қўлга олинган. Фоҳишалик қилишга мажбурланган аёлларнинг бир нафари турк ва 11 нафари ўзбек.
Полицияда кўрсатма берган аёллар гуруҳ аъзолари уларни ўлдириш билан қўрқитишганини айтган.
Жиноий гуруҳ аъзоси Шаҳноза И. ўзбекистонлик аёлларга иш топиб беришни ваъда қилиб, уларни ўзига қарздор қилиб, паспортларини олиб қўяган ва фоҳишалик қилишга мажбурлаган.
Айни пайтда ўзбек аёлларини ватанга қайтариш учун Конядаги Миграция бўлимида зарурий ишлар олиб борилмоқда.
5 кишилик жиноий гуруҳга нисбатан қатор жиноий иш очилди.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.