www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11392]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1919]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [498]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3528]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6752]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [78]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11300]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1588]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [279]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [320]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [694]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2889]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [493]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3939]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5181]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0


Kun faolllari:
mariowc18, eddievw69

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Июнь » 14 » Турк мафиози ҳукмрон партия вакилига «сумка-сумка пул бергани»ни иддао қилди(фото)


08:51
Турк мафиози ҳукмрон партия вакилига «сумка-сумка пул бергани»ни иддао қилди(фото)
Туркия ва хориж матбуотида ҳамон қизғин муҳокама қилинаётган турк мафиози Седат Пекер илк марта аниқ бир исмни тилга олган ҳолда, АKP (Адолат ва тараққиёт партияси) Марказий қарор кенгаши (MKYK) аъзоси Метин Кулункка «сумка-сумка» пул берганлигини иддао қилди.
Метин Кулунк ким?

Ризенинг Гунейсу шаҳрида туғилган Кулунк Юлдуз техника университети битирувчиси ҳисобланади. У сиёсатга киришдан олдин хусусий секторда фаолият олиб борган, Истанбул Тўқимачилик ва кийим-кечак экспортчилар уюшмалари қўмиталарида хизмат қилган.

1995-2000 йилларда у Истанбул саноат палатаси тайёр кийимлар қўмитаси аъзоси, миллий турк ўрта таълим талабалар уюшмаси ва «Миллий нажот» партияси вилоят ёшлар кенгаши аъзоси сифатида ишлайди.

АKP ташкил этилгандан кейин у ўз сиёсий фаолиятини ушбу партияда давом эттиради. Дастлаб у АKP вилоят ижроия кенгаши аъзоси, кейинроқ вилоят ташкилоти раиси сифатида ишлайди. 2011 йилги сайловларда парламент таркибига киради ва уч марта – 24, 25 ва 26-муддатларда Истанбул депутати бўлади.

Вилоят раҳбарлиги ўрнига MKYK’га аъзолик

Кулунк 2018 йилги сайловларда депутатликка номзод сифатида кўрсатилмайди.

2019 йилги маҳаллий сайловлардан сўнг, унинг ҳам номзоди Истанбул вилояти ҳокимлиги учун ҳам кўрсатилган эди. Бироқ Ражаб Тоййиб Эрдўған вилоят раҳбарлиги учун Усмон Нури Кабактепени танлайди. Бунинг ўрнига Эрдўған Кулункни партия раҳбариятига олади ва у 24 мартда АKP’нинг 7-конгрессида MKYK аъзосига айланади.

У Гулен билан суратга тушганлар кечирим сўраши кераклигини айтган


2016 йил 15 июлдаги тўнтарув ташаббусидан сўнг, Кулунк Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотига қарши кескин чиқишлари билан омма эътиборини тортади.

Ҳарбий давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, у Гулен ташкилотига қарши олиб борилган терговлар бўйича «суд тизимига ва полицияга босим ўтказган вилоятлар рўйхати»ни эълон қилади ва уларнинг бошида Орду вилояти турганини даъво қилади. Ордуда ҳар қадамда Mobese (Мобил электрон тизим интеграцияси) – кузатув тизими борлигини айтган Кулунк «хавфсизлик дастурлари орқали ФЕТО’га дастурий таъминот орқали маълумотлар узатилгани» ҳақидаги даъвони илгари суради.

2019 йилда иштирок этган бир учрашувда у Фатҳуллоҳ Гулен билан суратга тушган АKP сиёсатчиларини жамоатчиликдан узр сўрашга чақиради. Унинг бу чақириғи ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлади.

Вақфга ҳужум уюштирилгани ҳақидаги иддао

Партия ичида Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу билан чиқиша олмагани айтилган Кулункнинг исми ўтган йилнинг 22 августида бир вақфга рейд уюштирилиши ортидан яна кун тартибига чиқади.

Сойлуга яқин экани иддао этилган Миллий омон қолиш ҳаракати ассоциацияси президенти Мурат Шаҳин ўзининг ижтимоий тармоқдаги аккаунтида видео эълон қилади ва «@maske3g’нинг Ички ишлар вазиримизга қилган ҳақоратига жавоб берганимиз учун Метин Кулунк аввал бизга таҳдид этди, кейин эса Миллий омон қолиш ҳаракати ассоциациямизга 5-6 киши билан келиб, бизга ҳужум қилди», дейди. Шундан сўнг Шаҳин аккаунт эгаси экани айтилган Эрдал Йилмаз билан бирга ҳибсга олинади.

Hürriyet газетасига рейд уюштирилиши

Кулункнинг номи кейинги пайтларда Седат Пекернинг видеолари туфайли юз берган жиноий воқеалар ва Сойлу томонидан кун тартибига олиб чиқилган «Пекердан 10 минг доллар маош олган сиёсатчи» мунозараси туфайли яна бир бор кун тартибига чиқди.


Седат Пекер собиқ АKP депутати Фейзи Ишбашаранни АKP депутатининг илтимосига биноан полиция бўлимида калтаклаганини маълум қилди. У Фейзи Ишбашараннинг калтакланишини истаган депутатнинг исмини айтмади, бироқ уни «Яхши дўстимиз, ҳамкасбимиз. Уни ҳам пассив ҳолга келтиришганди, энди яна MKYK’га олишди», деб таърифлайди.

Фейзи Ишбашаран эса журналист Эрк Ажарерга бетган интевьюсида ўзини калтаклатган киши Метин Кулунк эканлигини айтди ва у Кулунк Пекернинг «энг муҳим суянчиғи» эканини иддао қилди. «У (Метин Кулунк – таҳр.) Эрдўған ва Пекер ўртасидаги ягона воситачидир. Ўзаро муносабатларни у мувофиқлаштирарди. Бейўғли полиция штаб-квартирасида менга тажовуз уюштирган ҳам Метин Кулункдир. Буни Седат Пекер ҳам тасдиқлади», деди у.

Ишбашаран, шунингдек, 2015 йил 8 сентябрда Hürriyet газетасига уюштирилган рейд ҳам Кулункнинг илтимосига биноан амалга оширилганлигини айтди.

Пекернинг баёнотларидан сўнг, Hürriyet газетасига рейд уюштирилиши билан боғлиқ даъволарда исми тилга олинган АKP аъзоси Абдураҳим Бўйниқалин ўзининг ижтимоий тармоқдаги аккаунтида баёнот берди. «Тўғриси, мен хотиржам бўлдим. Йиллар давомида бизга «ёпишган» ойна, камера ва турникетларни синдириш каби жиноий ишлар бизга умуман тааллуқли эмаслиги аниқ ифода этилибди», деди у.

Бироқ Бўйниқалин кейинчалик ушбу постини ўчириб ташлади.

10 минг долларлик иш ҳақи даъвоси


Ниҳоят, Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Habertürk ва ТRТ каналларида берган интервьюсида «Пекердан ҳар ой 10 минг доллар маош оладиган сиёсатчи» чиндан ҳам мавжудлигини айтди, аммо унинг исмини тилга олмади. Сойлунинг ушбу айбловларидан сўнг СHP (Жумҳурият xaлқ партияси) Пекердан 10 минг доллар олган сиёсатчининг номини ошкор қилиш кампаниясини бошлади ва парламент спикери Шентопга ёзма равишда мурожаат этиб, ушбу исмнинг эълон қилинишини талаб қилди.

Шентоп ўзининг ушбу масалага ойдинлик киритувчи шахс эмаслигини, бу масала бўйича тегишли жойга мурожаат қилиниши кераклигини айтди. Шунингдек, Шентоп томонидан ушбу масала бўйича Ички ишлар вазирлигига хат юборилгани, ҳуқуқий жараённи бошлаш учун «барча маълумот-ҳужжатлар суд органларига ҳамда парламентга юборилиши» сўралгани маълум қилинди.

Пекер эса ўзининг 9-видеосида сўз юритилаётган сиёсатчи Метин Кулунк эканини айтди ва унга 10 минг доллар эмас, балки «сумка-сумка» пул берганини иддао қилди.

Кулунк эса ҳозиргача ушбу айбловларга жавоб бермади.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 12 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #uznews, #habarlar, #новости, #ahborot, #Yangiliklar, #newsuz, #xabarlar, #news, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика