www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11664]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1948]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [498]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3557]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7143]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [78]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11457]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1647]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [294]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [324]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [695]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3002]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [509]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [4031]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5245]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 5
Гостей: 5
Пользователей: 0


Kun faolllari:
mariowc18, eddievw69

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Октябрь » 7 » Тотализаторни қонунийлаштириш спортга ҳам, давлатга ҳам наф келтирмайди


09:33
Тотализаторни қонунийлаштириш спортга ҳам, давлатга ҳам наф келтирмайди
Букмекерликни легаллаштириш билан спортга пул тикиб қимор ўйнаётганлар сони кўпаяди холос, ундан на давлатга, на спортга, на ёшлар тарбиясига бирон-бир наф йўқ.

Сўнгги вақтларда ўзбекистонликлар ўртасида даромад олиш мақсадида спорт ўйинларига пул тикувчилар сони сезиларли даражада ортган. Ўйинда ютқазиб, уй ва мол-мулкларини сотган, жиноятга қўл урган ва ҳатто ўз жонига суиқасд қилганлар ҳақида кўплаб хабарлар тарқалмоқда. Шунга қарамай, Ўзбекистонда бу турдаги ўйинларни қонунийлаштириш борасида ҳаракатлар давом этмоқда.


Спорт ўйинларига пул тикишни легаллаштириш ҳеч кимга наф келтирмайди, дейди спорт журналисти Жамолиддин Бобожонов. Унинг таъкидлашича, тотализатор компаниялари тўлайдиган солиқ – профессионал спорт учун арзимаган пул, бу ишлар билан шуғулланувчи мутахассисларнинг бирортаси тотализаторни қонунийлаштириш ортидан катта пуллар спортга келмаслигини айтган.

Казино ҳеч қачон ютқазмайди деганларидек, букмекерлар ҳам ҳеч қачон ютқазмайди, дейди у.

    "Бизга энг яқин Россия мисолида олиб қарасак, реклама берувчилар кўпроқ пул топяпти холос. Профессионал футболга ёки спортнинг бошқа турларига катта даромад олиб келмаяпти. Ҳолбуки, аҳолиси бизникидан кўп ва катта қисми мусулмон бўлмаган мамлакат, шунингдек, уларнинг эътиқоди, дунёқараши жиҳатидан ҳам тўсқинлик йўқ. Лекин профессионал спортга тотализатор орқали катта маблағлар кириб бормайди.

    Ўзимизга келадиган бўлсак, буни легаллаштириш билан спортга пул тикиб қимор ўйнаётганлар сонини кўпайтирамиз. Ундан на давлатга, на спортга, на ёшлар тарбиясига бирон-бир наф йўқ. Кимдир бу пулларни профессионал спортга йўналтирамиз, қўшимча пул деса, катта хато қилган бўлади, наздимда.

    Бундан ташқари, букмекерлар тушадиган пулларнинг 80 фоизини олиб кетади, ўша 80 фоиз пул ўзбекистонликларнинг пуллари бўлади. Ҳозир онлайн ўйнаётганлар ҳам барибир пулларини ўшаларга тўлаяпти, катта эҳтимол билан легаллашгандан кейин ҳам яна уларга пул тўлайди. Маҳаллий букмекерларнинг эса бозорда мавқега эришиши учун узоқ йиллар талаб қилинади. Умуман олганда, унинг ҳам фойдаси йўқ, чунки ўзимизнинг одамлар чўнтагидан олиб, кимнидир қақшатиб олинган пулларни спортга йўналтириш тўғри эмас”, – дейди Жамолиддин Бобожонов.


Асли ўзбекистонлик, айни пайтда Россияда истиқомат қилувчи Б.Ш. узоқ йиллар давомида тотализатор ўйинларига қизиққан ва бу соҳада фаолият юритган. Унинг айтишича, тотализатор Ўзбекистонда қонунийлаштирилган тақдирда ҳам, келишилган ўйинларга қарши ҳеч нима ўзгармайди. Чунки контора қонуний ёки қонуний эмаслигининг бунга умуман дахли йўқ.

Яна бир нарса, тотализатор фирмалар ўзбек футболига инвестиция киритиши мамлакат ичида қимор ўйнаётган одамлар ҳисобидан амалга оширилади.

    "Тотализаторни қонунийлаштириш орқали келишилган ўйинларга қарши курашишда ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Мен бунга юз фоиз ишонаман. Чунки тотализаторнинг келишилган ўйинларга алоқаси йўқ. Ўзбекистон лигасида ўйнаётган жамоаларга пул тикаётган одамлар аксар Россия ва бошқа Осиё мамлакатларидан бўлади. Чунки Ўзбекистондаги ўйинларга лимит берилади, катта сумма қўйиб бўлмайди. Жуда камдан кам кузатилади, шунда ҳам ўша ўйиннинг ё коэффициенти тушиб кетади, ёки ўйинни олиб ташлайди.

    Футболга инвестиция ҳақида гапиришяпти; тўғри, инвестиция бўлади, лекин кимнинг ҳисобидан – ўйнаётган одамлар ҳисобидан бўлади. Яқинда Ўзбекистонда бўлдим ва кўрдимки, кўплаб одамлар, ҳатто футболга қизиқмайдиган контора ҳақида, ставка қилиш, кимдир қанчадир пул ютиб олгани ҳақида гапиряпти. Улар ҳам ютиб олган пулини гапиряпти холос, лекин бирортаси қанча ютқазганини айтмайди. Ҳеч ким: "Мен бор пулимни ютқаздим, машинамни ютқаздим, уйим кетди”, деб айтмайди, албатта. Бу жудаям ёмон нарса”, – дейди у.


Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!


Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Ko'rganlar:: 21 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #habarlar, #новости, #xabarlar, #ahborot, #Yangiliklar, #newsuz, #news, #uznews, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика