www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10566]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [117]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1843]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [495]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3441]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6079]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [75]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10659]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1486]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [275]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2540]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3565]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5030]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 25
Гостей: 25
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Arthurcrums, Antoniojtx, Invilldup, kazlentakz, YuljaStich, zomroart, tonyup11, RalphMer, BobbyNum, helenpi4, sajtenhal

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Октябрь » 19 » Тошкентдаги дўконлар ва айрим бозорлар пештахталарида қиммат нархдаги гўшт йўқолиб қолди…


09:26
Тошкентдаги дўконлар ва айрим бозорлар пештахталарида қиммат нархдаги гўшт йўқолиб қолди…
Президент Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказган эди. Унда гўшт, тухум, ўсимлик ёғи ва шакар нархининг кескин ўсиши аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётгани таъкидланган эди.

Вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарларига ўз ҳудудида яратилган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича тизим, бозордаги шарт-шароитлар ва нарх-наво бўйича халққа ҳисобот бериш бўйича вазифа юклатилган эди.

«Gazeta»нинг ёзишича, 18 октябрь куни йирик супермаркет тармоқлари, дўконлар ва айрим бозорларда юқори нарх таснифига кирувчи гўшт йўқолиб қолгани, мавжуд гўшт маҳсулотларининг нархи эса 60 минг сўмдан ошмаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда муштарийлар ҳам маълум қилган, ижтимоий тармоқларда ҳам хабарлар қолдирилган.

«Президент ҳокимларга маҳсулотлар нархи ошишига қарши курашишни буюрди. Ҳокимлар бу муаммони қандай ҳал қилди? Солиқ хизматларига «Korzinka uz» ва «Macro» дўконларида айланиб, 1 килоси 50 минг сўмдан қиммат бўлган гўштларни расталардан олиб ташлашни буюрди… Биз, истеъмолчилар, энди танлов ҳуқуқидан маҳруммиз», — деб ёзган Facebook’даги 255 мингдан ортиқ фойдаланувчини бирлаштирган «Potrebitel» гуруҳи аъзоларидан бири.

«Экобозорга кираверишда 60 минг сўмдан гўшт сотилаётган эди, олмоқчи эдик, сотувчи суяк қўшиб бера бошлади. ‘Бизга алоҳида суяклар керакмас, олаётган гўштимиздаги суяклар етади’, деган гапимизга сотувчи ‘унда сотмайман’, деб жавоб берди. Расмий менежер Каримов Б.га мурожаат қилсак, у ҳам сотувчининг гапларини тасдиқлади», — деб ёзган бошқа бир фойдаланувчи ҳамда хабарига сурат ва видеоёзувларни илова қилган.

«Бугун Юнусобод-14, Аҳмад Донишдаги дўконга кирдим. Растада дўкон кам эди. 60 минг сўмдан фақат ёғ ва суяклар бор эди. Сотувчи: ‘Президент фармони — қиммат гўшт сотилмайди. Нархлар пасаймагунича, бу фармонгача сотилган яхши гўшт бўлмайди’, деди», — деб ёзган яна бир интернет-фойдаланувчиси комментларда.

Тошкентдаги Паркент бозорида гўшт 60 минг сўмдан сотилмоқда, бироқ жуда кўп суяк ва ёғ қўшиб бериляпти. Исмини ошкор этишни истамаган сотувчининг «Gazeta»га маълум қилишича, «президент фармони» билан гўшт нархига 60 минг сўмлик чеклов қўйилган, шу боис у ёғ ва суяк қўшиб беришга мажбур бўляпти. Ўтган ҳафта худди шу гўшт 70 минг сўм бўлган. Сотувчининг фикрича, нархни назорат қилиш бефойда, вазият янада ёмонлашади, бундан аввал ҳам шу каби ўхшамаган уринишлар кўп бўлган.

Бошқа бир сотувчи ҳам гўштни паст нархда сотиб, кўп ёғ-суяк қўшишга мажбурлигини тан олган. Унинг сўзларига кўра, ҳозир бозорда 7 миллион сўмдан камига 100 килоли буқани тополмайсан. Бундан ташқари, чорва учун ем нархи ошганини ҳам ҳисобга олиш керак (масалан, йирик шохли қорамол учун сентябр ойи бошида биржада 5,8 миллион сўм бўлган махсус ем нархи 6,9 миллион сўмгача кўтарилган).

Олой бозоридаги гўшт расталарида ҳам нарх 60 минг сўмдан паст. Айни вақтда қиммат гўшт ҳам бор. «Gazeta» мухбири 83 минг сўмга бифштекс гўшт сотиб олган. Бонфиле эса аввалгидек нархда – бир килоси тахминан 120 минг сўмдан.

Йирик супермаркет тармоқларида ҳам гўшт нархи 60 минг сўмдан ошмаяпти. Тармоқлар ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан бирор изоҳ бермаган. Қайд этиш жоиз, «Korzinka.uz» 17 октябрь куни Telegram’да гўшт нархлари ва суратларини эълон қилган: кўкрак ва қовурға — 52 990 сўмдан, тўш — 58 890 сўмдан, бўйин — 59 990 сўмдан.

Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари нархларни барқарорлаштириш учун шакар, картошка, ўсимлик ёғи, гўшт, қорамол ва паррандани тирик ҳолда ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни олиб кириш, шунингдек уларни реализация қилиш айланмаларини қўшилган қиймат солиғидан вақтинча озод қилиш таклифи билан чиққани маълум бўлган эди.

Гўшт ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Promeat» компанияси директори, фермер Иззат Муталов «Gazeta»га берган интервьюсида гўштни ҚҚСдан озод қилиш нотўғри ва самарасиз эканини айтиб ўтган эди. Расмий статистикага кўра, Ўзбекистонда чорванинг 91 фоизи (2019 йил якунларига кўра 94 фоизи) аҳолининг қўлида, фермерларнинг эмас.

Иззат Муталовнинг сўзларига кўра, аҳоли чорвани нақд пулга сотади ва бу «соядаги операциялар» ҳисобланади ва «ҳеч қанақасига ҚҚС тизими билан кесишмайди», шу боис таклиф қилинаётган чоралар кутилган самарани бермайди. ҚҚСнинг бекор қилиниши ресурслар ва хом ашё, хусусан, чорвадорлар ишлатаётган ёнилғи, уруғлик, ускуналар нархи ошишига олиб келади.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 24 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #ahborot, #newsuz, #Yangiliklar, #новости, #xabarlar, #habarlar, #uznews, #news, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика