ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2021 » Январь » 20 » Тошкентда поезд устига чиқиб, селфи қилмоқчи бўлган йигитни 27 минг вольтли ток урди (видео)
09:04
Тошкентда поезд устига чиқиб, селфи қилмоқчи бўлган йигитни 27 минг вольтли ток урди (видео)
Тошкент шаҳрида 15 январь куни поезд вагони устига чиқиб, расмга тушоқчи бўлган 18 ёшли йигитни 27 минг вольтли ток урди.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг видео хабарига кўра, Сергели бекатидаги 3-йўлнинг 8-километр 1-тўсиғида турган вагон устига селфига тушиш мақсадида чиққан, 2002 йилда туғилган меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси юқори кучланишли — 27 минг вольт ток уриши оқибатида қаттиқ жароҳатланган.
Бола воқеадан сўнг тез тиббий ёрдам машинасида Респубика шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб борилган ва жонлантириш бўлимига ётқизилган. Унинг олган тан жароҳати ўта жиддий бўлиб, танасининг 93 фоизи 2–3 А,Б даражали термик куйиш, 3-даражали бош мия ёпиқ жароҳати ташҳиси қўйилган.
Маълумотларга кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.