www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11774]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [120]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1970]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [498]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3585]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7431]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [79]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11535]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1691]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [298]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [325]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [695]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3069]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [515]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [4083]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5274]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 148
Гостей: 148
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, corinnewh60, mariowc18, Arthurcrums, eddievw69

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Ноябрь » 19 » Тошкентда йигит қиз боланинг яланғоч видеосини қўлга киритиб, режа тузди. Аммо…


09:05
Тошкентда йигит қиз боланинг яланғоч видеосини қўлга киритиб, режа тузди. Аммо…
Ижтимоий тармоқларда товламачилик йўли билан даромад орттириш ниятида содир этилаётган жиноятлар тобора кўпайиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳам фуқароларга мурожаат қилиб,ижтимоий тармоқларга шахсий маълумотларни жойлаштиришда эҳтиёт бўлишни сўраб, бонг урмоқда. Аммо шунга қарамай, бу каби жиноятлар рўй бераётгани ҳақида ҳар куни эшитяпмиз, ўқияпмиз. Қуйидаги жиноят тафсилотида ҳам айнан юқоридаги гапларимизнинг исботини кўришингиз мумкин.

Қўлга киритган видеотасвирни хотира картасига юклаб олди

Жамшид Абдуллаев (исм-шарифлар ўзгартирилган) товламачилик орқали пул топиш мақсадида Шоҳида Жабборова билан ижтимоий тармоқлар орқали гаплашиб юради. Жамшид анча вақтгача Шоҳида билан интернетда гаплашиб юради, кейинчалик IMO мессежери ёрдамида у билан жонли мулоқот қилишга муваффақ бўлади. Шундай суҳбатларнинг бирида у қизни яланғоч ҳолда видеотасвирга тушиб, юборишга кўндиради. Видеотасвирни қўлга киритган Жамшид уни ўзига тегишли уяли алоқа воситасининг хотира картасига юклаб олади. Жамшидда мазкур видеотасвир орқали Шоҳидадан пул ундириш фикри туғилади. У "Telegram” мессенджерида профиль очиб, сўнг ушбу профиль орқали Шоҳидага алоқага чиқади. Унга ўзининг уяли алоқа воситаси хотира картасида сақлаб келаётган видеотасвирларнинг скриншотини юбориб, агар 5000 АҚШ доллари бермаса, бу видеотасвирни яқинларига юбориш билан таҳдид қилади. Шоҳида ундан бу уятсиз видеони қариндошларига юбормасликни илтимос қилиб, 2500 АҚШ доллари бера олишини айтади. Шундан кейин Жамшид унга пулни яқин атрофда жойлашган савдо мажмуасида қабул қилиб олишини маълум қилади.

Қариндошини алдади

Пулга ўзи борса, Шоҳида уни таниб қолишидан чўчиган Жамшид қариндоши Усмон Аҳадовга "Бир танишимнинг менда қарзи бор, имконинг бўлса ўша пулни олиб кел. У пулни савдо мажмуасига олиб келади. 2500 АҚШ долларини олганингдан кейин манави тилхат билан хотира картасини унга берасан”, деб Усмонни алдайди. Жамшиднинг гапига ишонган соддадил Усмон Аҳадов пулни олиш учун Шоҳиданинг ёнига жўнайди. У учрашув белгиланган савдо мажмуасининг олдида Шоҳида Жабборова билан учрашиб, пул маблағларини олаётганда тезкор ходимлар томонидан қўлга олинади.

Қозоқ тилида мулоқот қилди

Суд мажлисида сўроқ қилинган Жамшид Абдуллаев ўз айбига қисман иқрорлигини, дастлабки терговда берган кўрсатмаларини тасдиқламаслигини билдирди. У Шоҳида Жабборова билан ўқувчилик пайтидан бери гаплашиб юришини, кейинчалик Хитойга ўқишга кетганлиги боис қиз билан кўриша олмаганини, фақат ижтимоий тармоқлар орқали мулоқот қилганини айтди. Унинг маълум қилишича, Шоҳида билан турмуш қурмоқчи бўлишган, аммо қизнинг уйидагилар уни бошқа йигитга унаштиришган. Бу нарса Жамшид Абдуллаевга қаттиқ алам қилган ва гўёки қиз учун сарфлаган пулларини шу йўл билан ундириб олмоқчи бўлган. Шу мақсадда "Telegram” мессенджерида профиль очиб, қозоқ тилида мулоқот қилган. Гарчи судланувчи Жамшид Абдуллаев айбига қисман иқрор бўлса-да, унинг айби етарли далиллар билан ўз исботини топди.

Жазо тайинланди

Жамшид Абдуллаев Жиноят кодексининг 165-моддаси, 1-қисми билан айбли, деб топилди ва унга шу модда билан 4 йил муддатга сутканинг кечки соат 22:00дан эртаси куни соат 06:00га қадар озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Юқоридаги воқеадан келиб чиқиб, хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлардан ҳимояланишнинг энг яхши усули-замонавий таҳдидлардан хабардор бўлишдир. Хавфсизлигингиз ўз қўлингизда! Биз ахборот майдонидан фойдаланишда хавфсиз бўлишингиз тарафдоримиз.

Муроджон Мирзажонов, Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди раиси,

Лола Шоимова, журналист.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 23 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #newsuz, #ahborot, #habarlar, #xabarlar, #Yangilik, #news, #Yangiliklar, #новости, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика