www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11101]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1898]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [497]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3498]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6456]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [77]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11152]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1533]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [277]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2736]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [491]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3781]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5107]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 13
Гостей: 9
Пользователей: 4
Antoniowhd, Antoniojtx, mariowc18, eddievw69

Kun faolllari:
iphone, DwightVon, Eugenelaw, MichaelgeN, RolandoWers, Parkerrap, Johnniedup, mariowc18, Arthurcrums, Bogdanrbr, Bogdantrs, Bogdankra, Bogdanwne, Bogdanfdz, Bogdanocx, Bogdanbsi, Bogdanjdb, Bogdaniet, Bogdanasd, Bogdanogs, Bogdanznj, eddievw69, Bogdannjg, Antoniomlr, Victorjgz, Antoniowhd, Antonionjz, Antoniozey, clyuzol, krovlgry, skmNoise, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Март » 4 » «Тешиктош»да ҳақиқатан ҳиндулар яшаганми?


08:20
«Тешиктош»да ҳақиқатан ҳиндулар яшаганми?
Бу сирли маскан Самарқанднинг Ургут туманидаги Қоратепа қишлоғи, Зарафшон ва Туркистон тоғлари оралиғига яқин нуқтада жойлашган.

Бу гўшадаги улкан, ғаройиб тешиктош одамларни қадимдан ўзига мафтун этади. Эрозия ва шамоллар таъсирида тошдан гўзал ва мафтункор санъат асари бунёд бўлган. Шу боис одамлар мазкур дарадаги тошни «Тешиктош», деб атайди.

Агар тошга диққат билан разм солсангиз, икки динозаврнинг боши тўқнашган ҳолатини кўргандай бўласиз. Ана шунинг ўзи она-табиатнинг беқиёс мўъжизаларга бойлигидан далолат. Бу эса, жаҳон кино усталарини Қоратепага жалб этмасдан қолмади. Гап шундаки, 1973 йилда Германиянинг DEFA киностудияси томонидан суратга олинган ва бош ролни машҳур киноактёр Гойко Митич ижро этган «Апачилар» фильмининг бир қисми Қоратепада, яъни «Тешиктош» жойлашган ҳудудда тасвирга олинган. Бу фильм мана, неча йилдирки, томошабинлар қалбидан муносиб жой олган. Айниқса, кинода тешиктош атрофида ҳиндулар билан кечган воқеалар жуда ишонарли чиққан.

Айтишларича, фильм режиссёри суратга олиш учун қулай жой топа олмай, анча вақт овора бўлган. Иттифоқо, унга у излаётган жой Ургут туманинг Қоратепа қишлоғида борлигини айтишган. Улкан тош ҳам, унга яқин ҳудуд ҳам режиссёрга маъқул тушади ва дарҳол ишга киришади. Натижада биз севиб томоша қиладиган «Апачилар» фильми дунё юзини кўрди. Ҳиндулар ҳаётидан ҳикоя қилувчи мазкур киноасарда дунё тан олган актёрлар билан бирга, шу ерлик аҳоли вакиллари ҳам иштирок этган экан. Бу эса мазкур фильмнинг ҳаққоний чиқишига хизмат қилган.

Чиндан ҳам, Қоратепадаги гўзал табиат манзараларига боқиб, кўнглингиз ёришади. Зарафшон воҳасининг Буюк Ипак йўли ўтадиган ҳудудидаги ноёб ва маҳобатли тошлар, антиқа ғаройиб манзаралар ҳар қандай инсоннинг фикру хаёлини шоширади. Бугун тепаликдаги бир неча асрлик тешиктошни, қоя устида қотиб қолган ҳайбатли тошбақани эслатувчи манзараларни кўргани минг-минглаб сайёҳлар келиб турибди. Улар орасида хорижликларни ҳам учратиш мумкин. Бу қизиқувчилар сонининг тобора ортиб бораётганидан далолат.

Антиқа тешиктош жойлашган Қоратепа қишлоғига болалигимда раҳматли Раббим бобом билан борганман. Кейин ҳам бу масканга уч-тўрт бор йўлим тушди. Ҳамроҳларим билан улкан табиат мўъжизасини соатлаб томоша қилдик. Рости, тешиктош ҳар қандай инсоннинг ҳайратини оширади. Беихтиёр, буюк рассом — табиатнинг гўзал, такрорланмас асарига қойил қолмай илож йўқ.

Олимларнинг эътироф этишича, бу сингари тошларни жаҳоннинг саноқлигина давлатларида учратиш мумкин экан. Тошнинг ноёблиги шундаки, у ўзининг тузилиши, ҳажми, оғирлиги ҳамда антиқалиги билан ажралиб туради. Ана шу жиҳатларнинг ўзиёқ юртимиз, қолаверса, Зарафшон воҳасининг инсониятни ҳайратга соладиган антиқа топилмаларга бойлигидан далолат беради.

Айтганча, Зарафшон тоғ тизмасининг шимолий қисмидаги Қоратепа қишлоғи яқинида учрайдиган гранитдан ҳосил бўлган ва турли кўринишга эга катта харсангтошларнинг баъзилари инсон юрагини эслатиб юбориши сабаб, уларга шу ерлик аҳоли «тошюрак», деб ҳам ном беришган.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Ko'rganlar:: 48 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #новости, #Yangilik, #ahborot, #news, #uznews, #newsuz, #Yangiliklar, #habarlar, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Март 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика