www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10943]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [118]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1881]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [497]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3486]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6310]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [75]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11048]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1526]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [277]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2670]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [491]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3682]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5086]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 11
Гостей: 11
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, mariowc18, Arthurcrums, eddievw69, Antoniomlr, Antoniojtx, Antoniovni, Antoniorsg, Victorjgz, Antoniowhd, Antonionjz, Antoniozey, Invilldup, Reloadappaf, whitepeacer, gamecreatin, winNoise, hogoush, elnoralr4, zamokNoise, joanneev11, gamedevsu

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Декабрь » 28 » Telegram-канал эгалари фаолиятини қонунийлаштириш имконияти пайдо бўлди


08:40
Telegram-канал эгалари фаолиятини қонунийлаштириш имконияти пайдо бўлди
Интернетда канал очиб реклама жойлаштириш орқали пул топадиган ёки тижорий фаолиятга яқин бўлмаган усуллар билан даромад олиш орқали ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг қонуний ишлаши учун имконият яратилган. Бунда йилига 223 000 сўм миқдорида солиқ тўлаш лозим бўлади.

Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Шуҳрат Исмоилов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида интернет каналлари орқали ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг қонуний фаолият юритиши учун яратилган имконият хақида маълумот берди.

«Бизда интернет орқали тадбиркорликка кўмаклашиш ёки бўлмаса фрилансер фаолият турлари бор. Агарда фрилансер интернет орқали савдо фаолиятидан ташқари бошқа бирор-бир тижорий хизматларни амалга оширадиган бўлса, у учун 67 та фаолият тури белгилаб қўйилган.

Ўша фаолият турларини танлаган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи яъни 111 минг 500 сўм миқдорида ижтимоий солиқни тўлаши мумкин. Бу тўлов миқдори 2020 йил учун белгиланган.

2021 йилдан бошлаб эса БҲМнинг 1 баравари миқдорида тўланиши солиқ сиёсати концепциясида белгиланган ва бу яқин кунларда қабул қилинади», —деди у.

Маълумот учун, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатида қуйидаги касб эгалари ҳам ижтимоий солиқ тўлаш орқали (йилига 223 минг сўм) ўз фаолиятини эркин ва очиқ олиб бориши мумкинлиги, шунингдек пенсия ва стаж ҳисобланиши таъкидланган.

    Матнни яратиш ва ишлов бериш (копирайтер, рерайтер, SЕО-копирайтер, SЕО-рерайтер, мусаҳҳиҳ, контент-менежер, муҳаррир, е-mail орқали хатларни жўнатиш бўйича мутахассис, спичрайтер, транскрибер ва бошқалар.
    Мулътимедиа, дизайн ва санъат материалларини яратиш ва ишлов бериш (веб-дизайнер, графика дизайнери, компьютер ўйинлари дизайнери, интерьер дизайнери, ландшафт дизайнери, либослар дизайнери, ретушер, фотоколлажчи, вектор графикаси муҳаррири, архитектор, визуаллаштирувчи дизайнер, маълумот дизайнери, интерфейс дизайнери, техник дизайнер, моушн-дизайнер, баннер ясовчи, нашриёт дизайнери, флешер, 3D-дизайнер, видео муҳаррир, видеооператор, бастакор, овоз режиссёри, аранжировкачи, сухандон, фото муҳаррир ва бошқалар).
    Дастурий таъминот, ахборот тизимлари, мобил иловалар ва веб-сайтларни ишлаб чиқиш ва техник қўллаб-қувватлаш (дастурчи, дастурий таъминотни синовчи мутахассис, веб-саҳифаларни саҳифаловчи, веб-таҳлилчи, веб-сайтларни оптимизациялаш бўйича мутахассис).
    Таржима қилиш хизматлари (бадиий адабиётни таржима қилиш, техник таржима, веб-сайтлар, фильмлар, компьютер ва мобил иловалар, тақдимотлар, видео, аудио ва рекламалар таржимаси).
    Ижтимоий тармоқлардаги фаолият (PR-менеджер, интернет-маркетолог, ижтимоий тармоқларда товарлар (ишлар, хизматлар) уни илгари суриш ва реклама қилиш (SMM), ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори, аккаунт-менежер, маркетолог, линк-менежер, таргетолог, контекст-реклама бўйича мутахассис, директолог, медиа режалаштирувчи, SMO мутахассиси).


Қўмита раиси ўринбосари Фазлиддин Умаровнинг айтишича, солиқларни мунтазам тўлаб борган фрилансерларга бир қатор имтиёзлар берилади.

«Биринчидан, бу бугунги кунда ўзини ўзи банд қилиб юрганларни қонуний ишлаши учун шароитдир.
Иккинчидан, мобил илова орқали текин рўйхатдан ўтганидан кейин уларга «стаж» кетиш имконияти пайдо бўлди.
Учинчидан, ўзи ихтиёрий равишда пенсия жамғармасига тўловни амалга оширса, нафақага чиқишида албатта инобатга олиш механизми жорий қилинди.

Агар рўйхатдан ўтмасдан йиллар давомида ўзини ўзи банд қилган ҳолда тирикчилигини қилиб юрсаю ҳеч қаерда рўйхатга олинмаса, биламизки, пенсия ёшига борганда пенсияга чиқиш имконияти бўлмайди.

Улар қарилик нафақасини олади. Яъни бугун эркак киши учун 60 ёш пенсия нафақаси учун белгиланган бўлса, 65 ёшда ҳам улар бюджетдан ҳеч қанақа пул ола олмайди.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаро 60 ёшда нафақага чиқишни хоҳласа, рўйхатдан ўтиб ихтиёрий равишда йилда бир маротаба солиқ тўловини амалга ошириши керак бўлади. Ва бу автомат равишда базада қолади ва нафақага чиқишда ҳеч қанақа ортиқча ҳужжат талаб қилинмасдан туриб фақат базани ўзи ҳисоб-китоб қилиб беради», — деди қўмита расмийси.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 29 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #news, #ahborot, #uznews, #новости, #newsuz, #xabarlar, #Yangilik, #habarlar, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Декабрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика