www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9771]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1599]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [482]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3322]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5452]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [69]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9956]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1348]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [259]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [313]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [687]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2337]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [472]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3215]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4832]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 25
Гостей: 25
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Frankmalf, DadgilTweni, moVah, FERGUSSSUN, zalHuM, zlHuM, cathrynpi3, jordanmj18, sashabrusy, genevaym69, OliviaWAymn, guadaluperi4, leonardkb11, kristinaxk60

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Март » 24 » ТАТАРИСТОННИНГ ЎН УЧИНЧИ «АЖДАҲО»СИ

08:25
ТАТАРИСТОННИНГ ЎН УЧИНЧИ «АЖДАҲО»СИ
Жиноятчининг тўлиқ исми шарифи: Андрей Шпагонов
Туғилган вақти: 1969 йил
Туғилган жойи: Татаристон, Қозон шаҳри
Фаолияти: Татаристон махсус алоқа хизмати бошқармасида чопарлик қилган
Жинояти: Ўзи ишлаб кетган бошқармага бостириб кириб, катта миқдорда қурол ўғирлаган, оммавий қотилликларга қўл урган.
 
Қисқача таржимаи ҳоли

Жиноятчи Андрей Шпагонов Қозон шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, ҳунармандликка йўналтирилган билим юртида таҳсил олган. Сўнгра Татаристон махсус алоқа хизмати бошқармасига чопар бўлиб ишга жойлашган. Аммо 1991 йили ўзи эгаллаб турган лавозимга муносиб эмас деб топилиб, ишдан бўшатилган. Собиқ хизматдошларининг айтишича, у ишга ҳақиқатан лаёқатсиз бўлган. Асосан ароқ олиб-сотиш, майда ўғирликлар билан машғул бўлган.

Жиноятга тайёргарлик

Ишдан бўшагач, орадан бирмунча вақт ўтиб, Шпагонов босқин уюштиришга қарор қилди. Шерикчиликка эса амакиваччаси Дмитрий Ковалёвни танлади. Олдинига амакиваччаси жиноятга қўл уришдан бош тортди.

— Э, мелисаларни биласиз-ку, ака, — деди Дмитрий кучли хавотир аралаш. — Барибир тутиб олишади. Кейин ўлдириб юборишади. Зарил кептими ажалимдан беш кун бурун ўлиб?

— Ўзингам ғирт овсар экансан, — уни жеркиб ташлади Андрей. — Қанақа тутиш? Қандай ўлим, аҳмоқ? Бизни ҳеч ким тутолмайди. Ҳатто, кимлигимизниям билмай қолишади.

— Қ-қанақасига? — талмовсираб сўради Дмитрий. — Ўғирлик қиламиз-у, билмай қолишадими? Барибир кимдир кўради ё эшитади… Йў-ўқ, ундай қила олмайман. Узр, ака, қўлимдан келмайди.

— Бекорларни айтибсан. Шерик бўласан дедимми, бўласан… Айтганча, қарзларингни унутиб қўймагин, йигит! Менга қанча пул беришинг кераклигини биларсан?

— Ака, илтимос, мени бу ишга тортманг. Қарзимни бир амаллаб узаман. Ўғирлик… Қалтис иш, ахир!..

— Сен қўрқма!! Ўғил боламисан ўзи? Иш узоғи билан бир ярим соатча давом этади, — уқтирди унга Шпагонов. — Сенинг ишинг қоровуллик қилиш холос. Агар шу юмушни дўндирсанг, катта пул тўлайман! Қарзингданам кечаман. Ишон, гувоҳларни тирик қолдирмайман. Ҳеч ким бизни тута олмайди…

Нимаям қилсин? Қарз, бундан ташқари катта пулга эга бўлиш иштиёқи Дмитрийни рози бўлишга мажбур этди.

 

Оммавий қотиллик

 

1992 йил 26 апрел. Соат тунги ўн бирларга яқин Шпагонов ҳамтовоғини ташқарида қолдириб, ўзи Татаристон махсус алоқа хизмати бошқармаси биноси ичига кириб борди. Ичкарида уч собиқ хизматдоши Шмелёв, Лепухин ва Комардинлар навбатчилик қилишаётганди. Шпагонов улар билан қуюқ саломлашди-да, ўзи олиб келган уч шиша ароқни стол устига қўйди.

— Ў, — деб юборишди хонадагилар. — Қаранглар, Андрей ишдан кетиб ҳам бизни унутмабди!

— Ҳақиқий улфат йигит-да! — деди кафтларини бир-бирига ишқалаб Шмелёв. — Андрейдақанги мардлар кам қолган дунёда. Тўғрими, дўст?

Андрей айёрона кўз қисган бўлиб, Шмелёвнинг саволига тасдиқ жавобини берди.

— Мана шу мардлигимни у дунё бу дунё унутмасаларинг бас!

Улфатчилик бошланди. Тўртовлон уч шиша ароқни паққос тушириб, газагига помидор бўлагидан тишлаб-тишлаб олишди.

Ҳар ҳолда спиртли ичимликнинг кўпи кўп. Уч улфат шишалар бўшади ҳамки бараварига ғўлдираб, ухлашга жой излаб қолди. Атайин кам ичган Андрейга эса айнан шу керак эди. Барчаларини ухлатиш, ундан кейин йўқ қилиб, омбордаги қуролларни қопга жойлаш илиннжида ўзини қўярга жой топа олмаяпти.

Хуллас, Шмелёв ва Лепухинлар шу хонага чўзилиб, зум ўтмай хуррак ота бошлади. Комардин бўлса, алоҳида хонага кириб кетди.

Ана энди пайти келганди. Андрей шошилмаса бўлмасди. У шоша-пиша чўнтагидан газ тўлдирилган баллонча ва узун сопли пичоқ чиқарди. Ишни нимадан бошлашни билмай бирпас гарангсиб турди-ю, барибир топди. Ҳа, аввал газ ёрдамида уларни беҳуш қилади. Сўнгра пичоқлайди…

Шундай хаёл билан ухлаб ётган икки собиқ хизматдошнинг юзи аралаш газ сепди. Кетидан дуч келган жойига тиғ санчаверди. Иш битгач, Комардин ётган хонага йўл олди. Негаки, уни тирик қолдирадиган бўлса, иш пачава бўлишини яхши билади. Табиатан чақимчироқ Комардин барибир сотади.

Иш хамирдан қил суғургандек осон битди. Комардин қаттиқ уйқуда экан. Ҳеч нарсани пайқамай ҳам қолди.  Ана энди бемалол сандиқлардаги қуролларни олиб чиқиб кетса бўлади.

Бахтга қарши қуроллар сақланадиган омбор рўпарасидаги хонада Фаудзия Мензянова, Ильсия Мардонова ва Ляля Фарзеева исмли уч аёл ишлаб ўтиришган экан.

Йўлакда бегона қадам товушларини пайқаб уччовлари бараварига хонадан чопиб чиқишди.

Шу тобда Шпагоновнинг қўллари қон эди. Шошилинчда бу изларни йўқотиш хаёлига келмаганди. Уч аёл бирдан додлаб хонага қайтди. Минг афсуски, кеч эди. Қотил ҳарсиллаганча уларнинг ортидан чопди ва кўз очиб юмгунча ҳаммасини бир ёқли қилди.

Фақат Ляля ўлмай қолганди. Оғир жароҳат туфайли азобланиб, иҳлаганча полда ётарди. Жиноятчи қотил унга негадир эътибор бериб ўтирмади. Шоша-пиша қуролларни қопга жойлади-ю, қотилликни ёпиш ниятида бошқарма биносига ўт қўйди. Шундан кейингина воқеа жойини тарк этди.

Тергов

Хайрият, тез орада бу ерга ўт ўчирувчилар жамоаси, милиция бўлинмаси етиб келди. Ляляни касалхонанинг жонлантириш бўлимига олиб кетишди. Афсуски, у гапира оладиган, жиноятчининг кимлигини айтадиган аҳволда эмасди. Шунда ҳам бир амаллаб оқ қоғозга «д», «р»., «а», «о», «н», «13» ҳарфларини қон билан ёзиб қолдиришга ўзида куч топган экан. Кейинчалик терговчилар экспертиза ёрдамида ҳарфларга таянган ҳолда жиноятчи айнан Шпагонов эканини аниқлашга муваффақ бўлди. Бу орада Ляля ҳам анча ўзига келиб, қотилнинг аниқ исми шарифини айтиб берди. Шпагоновга нисбатан қидирув эълон қилинди ва бир неча кун ичида амакиваччаси билан бирга қўлга олинди. У ўзи билан етмиш дона ўқотар қуролни олиб қочган, бироқ ҳали сотиб юборишга улгурмаган экан.

Суд жараёни

Бир неча ой ўтиб суд бўлди. Суд ҳукмига кўра, Ковалёв ўн беш йиилга озодликдан маҳрум этилди. Шпагонов эса ўлим жазосига лойиқ деб топилди. Жиноятчининг шахсини аниқлашда яқиндан кўмак бергани учун Ляля махсус орден билан мукофотланди.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 13 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #uznews, #новости, #ahborot, #newsuz, #news, #Yangilik, #xabarlar, #Yangiliklar, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Март 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика