www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10471]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [117]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1827]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [495]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3423]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6009]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [73]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10527]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1476]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [274]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2509]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3541]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5021]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 17
Гостей: 16
Пользователей: 1
Arthurcrums

Kun faolllari:
Arthurcrums, Akexeybew, LatricePak, BoyceCrula

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Сентябрь » 25 » Таржимадаги хатолик туфайли содир бўлган даҳшатли тарихий ҳодисалар


10:53
Таржимадаги хатолик туфайли содир бўлган даҳшатли тарихий ҳодисалар
Тўғри ва аниқ таржима – қийин ва масъулиятли иш. Бироқ баъзан ҳаддан зиёд масъулият ҳам таржимонни хатолар сари етаклаши мумкин экан.
Биргина хато гоҳо бир инсон, гоҳида бир неча минглаб инсонлар ҳаётига раҳна солиши ҳам ҳеч гап эмас.

Бугун тарих учун қимматга тушган хатоликларни бир эсга олсак:

1. 18 ёшли йигит бир умрлик ногиронга айланди.

Жанубий Флоридада 1980 йилда содир бўлган бу воқеа жуда ҳам афсусланарли. 18 ёшдаги кубалик Вилли Рамирес кутилмаганда боши кучли айланаётгани ва қаттиқ оғриётганини айтди. Ҳолат шу қадар жиддий эдики, унинг кўриши ва фикрлашида ҳам меъёр бузилганди. Бироздан сўнг эса у хушини йўқотди.

Бир неча соат аввал йигит кафеда тушлик қилганидан хабардор бўлган унинг онаси, ўғлим овқатдан заҳарланган, деган гумонга борди. Аммо инглиз тилини яхши билмаслиги тез ёрдам шифокорига вазиятни тўғри етказиб бера олишида қийинчилик туғдирди.

Тушунтириш мобайнида она – испан тилидаги «intoxicado» (таржимада: заҳарланиш) сўзини қўллади. Лекин инглиз тилида алкоголь ёки гиёҳванд модда дозаси ортиб кетишидан келиб чиқадиган ҳолатни ифодалайдиган «intoxicated» сўзи борлиги шифокорни чалғитиб қўйди. Тез ёрдам шифокори йигитчани бўлимга етказар экан, ўзи тушунган ташхисни билдирди ва беморни айнан мана шу ташхисга кўра даволай бошлашди.

Аслида эса йигитда геморрагик инсульт кузатилаётган эди. Бундай касаллик бундай ёшдаги одамда кузатилиши ниҳоятда кам учрагани учун ҳам ҳеч ким буни тахмин қилиб ҳам кўрмади.

Нотўғри ташхис натижасидаги «даво» инсульт тана шоллигини келтириб чиқарадиган даражагача кўтарилишига сабаб бўлди. Хатолик туфайли оилага 71 млн доллар миқдорида компенсация тўлаб берилди, лекин йигит ногиронлигича қолди.

Нимаики бўлса – яхшиликка, дейилганидек, бу ҳол АҚШ тиббиётидаги жиддий реформаларга сабаб бўлди, пациентларга хизмат кўрсатиш тартиби эса тубдан ўзгартирилди.

2. «Биз сизларни дафн этамиз!»– нотўғри таржима сабабли СССР ва АҚШ орасида уруш бошланишига оз қолган эди.


1956 йил СССР ва АҚШ орасидаги совуқ урушнинг айни қизғин палласи эди. Иккала мамлакат раҳбарлари нутқида ҳам таҳдидлар янграб турарди. Бироқ таржимоннинг кичик хатоси туфайли ҳақиқий уруш бошланиб кетишига оз қолганидан кўпчилик бехабар бўлса керак.

Никита Хрушчёв Польша элчихонасида нутқ сўзлади. У оммавий чиқишларида кўпинча қизишиб кетар ва контекстни чуқур англамаган одам унинг ғаройиб жумлаларини таржима қилишда адашиб кетиши ҳеч гап эмас эди.

Ўша нутқида у қуйидаги жумлани айтиб ўтди: «Бу сизга ёқадими ёки йўқ, бироқ тарих биз томонда. Биз сизни дафн этамиз». Табиийки, бу ерда Хрушчёв Маркснинг «пролетариат капитализмнинг гўрковидир» тезисига тақлид қилиб, уни бироз бошқача сўзлар билан ифода этганди. Таржимон эса жумлани тўғридан- тўғри таржима қилиб, халқаро жанжал сабабчисига айланди.

«We will bury you!»– жумла зум ўтмай барча Америка газеталарида чоп этилди. Ҳаттоки машҳур «Тime» журнали ҳам бу ҳақда бутун бошли мақола чиқарди.

АҚШнинг дипломатик вакиллиги ўша заҳоти СССР га нота юборди ва совет дипломатлари шошилинч кечирим сўраб, Хрушчёв сўзлаган жумла уруш ҳаракатларини эмас, Маркснинг ўзгартирилган қарашларини ифодалаганини билдирди.

Кейинроқ Хрушчёв ўзи ҳам нутқ шакли учун оммавий узр сўради ва тўғри маънодаги қабрни эмас, ишчи синфи капитализмни ўлдиришини назарда тутганлигини айтиб ўтди.
Лекин шунга қарамай Хрушчёвнинг сўзлаш услуби ўзгармади. 1959 йилга келиб у «АҚШ га Кузькани онасини кўрсатиши» ҳақида гапирди. Бу сафар ҳам таржимон жумлани «we shall show you Kazka’s mother» дея таржима қилиб, мазмунни етказиб бера олмади. Америка жамияти эса Кузьканинг онаси – Совет иттифоқи тайёрлаган янги ядро бомбаси, деган фикрга борди.

3. Тарихдаги энг даҳшатли хатолик эса 26 июль 1945 йилда бўлиб ўтган Постдам конференциясидан кейин содир бўлди.

Япония империясига юборилган ультиматум шаклидаги декларацияда Иккинчи Жаҳон урушида капитуляция қилиш талаби олға сурилган эди. Талаб инкор қилинса, уларни «тўлиқ йўқ қилиш» кутилиши таъкидлаб ўтилганди.

Уч кундан сўнг Япониянинг бош вазири Кантаро Судзуки пресс-конференция вақтидаги нутқи давомида Mokusatsu сўзини қўллади. Бунинг маъноси, «индамай қўя қолиш» эди. Яъни, бош вазир, улар шунчаки жим эканликларини, сўровга сукут билан жавоб беришларини билдирмоқчи бўлган. Табиийки, бу мураккаб дипломатик жавоб эди.

Бироқ бу сўз инглиз тилига «we ignor that» («биз бунга эътибор бермаймиз» ёки «эътиборимизга арзимайди») қабилида таржима қилинган.

Япон ҳукуматининг бундай жавоби японларга атом бомбаси орқали хужум уюштириш сабабига айланди. 6 август куни Хиросимага 15 килотонна, 9 август куни эса Нагасакига 21 килотоннага тенг бўлган атом бомбаси ташланди.

Расмий маълумотларга кўра Хиросимада 150 000, Нагасакида 75 000 аҳоли жабр кўрган. Лекин жабрланганларнинг реал сони турли манбаларда 450 000 га яқинлиги айтилади.

Қаранг, биргина арзимас хатолик мазмунни мутлақо ўзгартириб, нималарга сабаб бўлиши мумкин экан.

Чет тиллари ва таржима билан ишлаш – анча мураккаб ва жиддий жараён. Дўстлар билан мулоқот давомидаги хатолик жанжалга, юқорироқ рутбадаги шахслар мулоқоти давомидаги хатоликлар эса бутун бошли урушга айланиб кетиши мумкин.

Шундай экан, тилларни яхши ўрганинг, азиз таржимонлар.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Ko'rganlar:: 13 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #habarlar, #xabarlar, #uznews, #Yangilik, #newsuz, #Yangiliklar, #news, #ahborot, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика