Ва ниҳоят яна бир оламшумул кашфиёт инсоният учун хизмат қила бошлайди. «Блумберг» нашрининг ёзишича, орадан 27 йил ўтиб изланишлар натижаси бўй кўрсатди.
Яъни 2021 йилдан Франциянинг "Carmat” компанияси томонидан ишлаб чиқилган дунёдаги энг мукаммал ишловчи сунъий юраклар сотувга чиқариладиган бўлди.
Нашрнинг маълум қилишича, мазкур инновацион қурилма юрак трансплатациясига муҳтож беморлар умрини узайтиришга хизмат қилади.