www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8028]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1036]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [458]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2958]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4790]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [55]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8799]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1118]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3436]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [217]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [295]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [615]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2049]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [469]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2451]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4412]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [38]
Статистика




Онлайн всего: 13
Гостей: 13
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, kapriolbjk, steklodelosu, SaleAwaw, nineliVah, ingesty, ninelVah, isoyuaje, haxinaq

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2019 » Май » 10 » Султон Сулаймон (Халит Эргенч) ҳақида сиз билмаганлар…

10:49
Султон Сулаймон (Халит Эргенч) ҳақида сиз билмаганлар…
Халит Эргенч 1970 йил 30 апрелда Истанбул шаҳрида туғилган. 1989 йил кема иншооти ва денгиз билимлари бўйича диплом олган Эргенч Мимар Синан университетининг опера ва мусиқали театр актёри бўлимига ўқишга кирди.

Актёрлик карьераси давомида мюзикл, опера ва балетларда ҳам роль ўйнади. Маълум муддат АҚШда яшади, у ерда турли ишларни бажариш билан бирга спектаклларда қатнашди. 

Эргенчнинг телевидениедаги карьераси ҳам муваффақиятли кечмоқда. «Қора малак», «Дадам Гофрат ва мен», «Тутқун шаҳар одамлари», «Зерда», «Алия» каби муваффақиятли сериалларда суратга тушди. Халит Эргенч театр, кино ва сериалларда роль ўйнашдан ташқари ТВ дастурлари ва реклама роликларида ҳам фаол иштирок этади. Актёрнинг «Катта таклиф» мусобақа кўрсатувидаги иши шулар жумласидандир. Халит — энг талабгир актёрлардан бири.

— Саҳна ва кадрда кўзларингиз билан кўп нарсаларни англатиб қўясиз. Буни қандай бажарасиз?

— Бунда режиссёр Қудрат Сабанчининг ҳиссаси катта. Саҳнада бўлаётган воқеаларни ишончли кўрсата олади. Сўзга ҳожат бўлмаган жойда кўп нарсани кўз ва вужуд билан англатса бўлади. Аммо ҳаммаси самимий бўлиши керак. Шунда бу саҳналар эсингизда қолади ва сериалнинг энг муҳим саҳналари ҳам ўшалардир.

— Сериал сценарийсини кўраркансиз, ўйнайдиган характерингизнинг қайси жиҳатлари сизни жалб қилади?

— Бу ўйнайдиган ролимни қанчалик ўзлаштира олишимга боғлиқ. Яъни мен ўйнайдиган характеримни қанчалик ишончли чиқариб, қанчалик яхши ўргана оламан. Энг асосийси шу. Бу менинг учун бир ўйин. Бу характерни жонлантириш жуда    ажойиб томоша. Агар мен ўша ишни қилаётганимда бахтсиз бўлсам, чиройли ўйин кўрсатолмайман.

— Телевидениеда ўйнолмайдиган ролларингиз ҳам борми?

— Бор, албатта. Менинг ўз ҳаётим, турмуш тарзим бор. Ўз дунёқарашимга сиғдиролмайдиган нарсамни одамларга тақдим этолмайман. Ишонмайдиган нарсамни қандай қилиб кўрсатаман? Масалан, тижоратда ҳам шундай: одам молига ишонмаса, сотолмайди.

— Уйлангач, ҳаётингизда нималар ўзгарди?

— Уйланиш ажойиб экан. Ҳақиқатан ҳам ўзимни жуда қизиқ ҳис қиляпман. Рафиқамнинг соясида уйим уйга ўхшади. Уйимиз у билан бирга уй бўлди.

— Сериалларда интизор ошиқ ролларини    қойиллатиб ўйнайсиз. Ҳаётда ишқ сизга қандай таъсир қилади?

— Буни аёлимдан сўраш керак. Аслида, ишқ менга зўр қувват бағишлайди.

— Уй ишлари масаласида қандайсиз? Уйда ёрдамчи бўла оласизми?

— Мен жуда узоқ вақт ёлғиз яшадим. Шунинг учун уй ишлари менга бегона эмас. Кир юваман, овқатни жуда яхши пишираман. Шу маънода ёрдамчи бўла оламан, менимча.

— Тартибга амал қиласизми?

— Албатта, соғлиққа зарарли таомларни емайман. Нонуштага мураббо ейишни яхши кўраман. Бақлажон, анжир кабилардан тайёрланган мураббо ва икралар уйимизда доим бўлади. Зарарли ичимликлар ичмайман, гамбургер емайман. Тамаки чекмайман. Шакарни ҳам иложи борича истеъмол қилмайман. Аммо ширинликларни яхши кўраман, шоколадни ҳам. Мажбур бўлмагунимча тезкор ресторанларда фаст-фуд емайман.

— Энг яхши кўрган таомларингиз?

— Зайтун ёғидан тайёрланган овқатни яхши кўраман. Аслида, мен фарқлайдиган, танлайдиган овқат йўқ.

— Спорт билан шуғулланишга ҳам вақт ажратасизми?

— Аслида, анчадан бери вақтим йўқлиги боис спорт билан шуғулланмасдим. Аммо икки ҳафта олдин яна спорт билан шуғуллана бошладим. Ҳафтада икки ёки уч кун югураман, ёки ҳовузда сузаман.

— Асло воз кечмайдиган уч принципингиз?

— Яхшилик, очиқ фикрлилик, очиқкўнгиллик. Чунки баъзан ўзингиз истамаган ҳолда яхши бўлолмайсиз. Кўнглингизда нима бўлса, ташингизда ҳам ўша нарса бўлиши керак. Бу ўзингизни яхши танимоқ учун ҳам жуда муҳим.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ | Ko'rganlar:: 21 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Май 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2019 - 2013

Яндекс.Метрика