ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Кўпчилик солиҳа аёл сўзини ишлатади, лекин уни ҳамма ҳар – хил тасаввур қилади.
Солиҳа аёл:
– У барча ишда охират манфаатини устун қўяди. Бу дегани дунёдан узилиб олади дегани эмас.
– У эрига ҳудди ходим подшоҳга хизмат қилганидай итоатда бўлади. Бу дегани қул дегани эмас.
– У эрига охиратни эслатишдан чарчамайди.
– У агар эри намоз ўқимай қўйса, ундан аразлаб олади.
– У эри олиб келганига рози бўлади.
– У эри ғойиб бўлганида, мол- мулкини, бола – чақасини, уй – жойини муҳофаза қилади.
– У оиладаги сирларни мутлақо ташқарига олиб чиқмайди.
– У дунё матоҳларига муккадан кетиб, ҳар нени олиб беришини талаб қилавермайди. Бу дегани ҳеч нима сўрамайди дегани эмас. Эрини имкониятидан ташқарисини талаб қилмайди.
– У эри нотўғри иш қилаётганда, шариат билан қайтаради.
– Унга бирор ишда ихтиёр берилса, «Шариатга тўғри келадими?» дея сўраб, тўғри келганини танлайди.
– У фарзандларини ёшлигиданоқ, Исломий тарбия қилади.
– У ҳаромдан қаттиқ нафратланади.
– У эрининг ота – онасига гўзал муомилада бўлади.
– У ибодатларини имкон қадар, мукаммал бажаришга ҳаракат қилади.
– У беҳуда вақт кетказадиган сериалларга ошиқ бўлмайди.
– У ҳамиша Қуръон тиловатига ҳарис бўлади.
– У асло аёллик назокатини йўқотмайди. Ҳеч қачон эркаклашишга яқинлашмайди.
– У эрини қизғонади.
– У эрига итоатни Аллоҳга итоат- деб билади.
– У кечиримли бўлади.
– У келишмовчилик содир бўлса, келишув эшикларини ёпиб юбормайди.
– У доно бўлади.
– У урушқоқ, шаллоқи, қарғайдиган, гиначи, беэътибор бўлмайди.
– У соддалик, оддийликни ўзидан узоқлаштирмайди.
– У кўчага интиладиган бўлмайди.
– У кўпроқ оиласи билан уйда қолишни хуш кўради.
– У ҳар – ҳил ношаръий базмларга, зиёфатларга ҳирс қўймайди.
– У эрининг рухсатисиз, кўчага қадам ранжида қилмайди.
– У ўзини номаҳрамларга намоён этмайди. Эрини даюс кимса бўлиб қолишдан доимо асрайди. Ўзини ўраб юради.
– У фақат эри учунгина ясанади.
– У гарчи ўзига маъқул келмай, юзларида норозилик аломати сезилса-да, эри айтганига «Хўп» дея итоат қилади.
– У уй – жойини покиза тутади.
– У ўзи учун борлиқ бу эри деб билади.
– У жаҳли чиқса, аёлликдан чиқиб кетмай жаҳл қилади.
– У эрини намозга уйғотади. Турмаганига қўймайди.
– У фарзандларига кунлик равишда, дуолар, ҳадислар, Қуръон оятларини ёд олдириб боради.
– У ўзи учун эридан бошқа номаҳрам эркакларни мутлақо ҳаётидан ўчириб юборади.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.