www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11251]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1911]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [497]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3514]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6611]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [77]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11237]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1572]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [278]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [318]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2843]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [493]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3874]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5145]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 10
Гостей: 10
Пользователей: 0


Kun faolllari:
mariowc18, Arthurcrums, eddievw69

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Июнь » 10 » Сирдарёда тириклай ёқиб юборилган «мурда»... қамоққа олинди!


09:13
Сирдарёда тириклай ёқиб юборилган «мурда»... қамоққа олинди!
Сирдарёдаги далалардан бирида 100 фоиз куйиб кетган инсон жасади топилгани ҳақида хабар бергандик. Кўп ўтмай, Бош прокуратура матбуот хизмати баёнот бериб, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мурданинг шахсига аниқлик киритилгани, марҳум пойтахтнинг Учтепа туманида истиқомат қилган 47 ёшли Ф.П. эканини маълум қилганди. Баёнотда жасадни марҳумнинг шаръий хотини ва ўғли оёқ кийими, ишлатган телефон аппарати  ва ўнг қўли бармоғидаги нуқсонидан таниб олгани алоҳида қайд этилганди.

Ҳолат юзасидан қасддан одам ўлдириш (Жиноят кодекси, 97-модда) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-қидирув натижасида куни кеча мазкур жиноят фош этилди.

Энг қизиғи ва даҳшатлиси шуки, қотиллик қурбони дейилаётган шахс — тирик, мурда эса бошқа инсон бўлиб чиқди! Ва бу ўта оғир жиноятни қариндошлари томонидан гўёки «мурдаси таниб олинган» шахснинг ўзи (!) содир этгани ойдинлашди.

Ие, қандай қилиб, дерсиз? Эшитинг.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, бундай оғир жиноятни фош этишда мурданинг шахсига аниқлик киритилганининг аҳамияти унчалар катта эмас. Гап жиноятни ким содир қилганини фош этишда.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ҳодиса жойидан олинган 0,5 литрли «Troyka» номли ароқ шиша идишидан бутунлай бошқа шахс  —  кейинчалик маълум бўлишича, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида истиқомат қилувчи С.С.нинг бармоқ излари ҳам топилган. Бу ўз-ўзидан тезкор ходимларни янада ҳушёр торттириши аниқ.

Суриштирув натижасида  С.С.  ёлланма ишчи сифатида ишлаб, жорий йилнинг 28 май куни уйидан чиқиб кетганича қайтиб келмагани аниқланади. С.С.нинг яқин қаридошларига ёқиб юборилган мурда кўрсатилганда, унинг укаси жасад акасига тегишли эканини айтиб, гавда ва бош тузилиши, чап қўл кичик бармоғи тирноқ фалангаси йўқлиги ва ўнг елкасида синган жароҳатидан таниб олади.

Юзага келгани ҳолатга аниқлик киритиш учун мурда ва уни аввал ҳамда кейин таниб олганларнинг барчасидан қон намуналари олиниб, ДНК экспертизаси тайинланади. Натижада мурда С.С. эканига узил-кесил аниқлик киритилади. Ўзини «ўлдига» чиқариб, шаръий турмуш ўртоғи ва ўғли томонидан гўёки таниб олинган Ф.П. эса тирик бўлиб, Оҳангарон туманидаги бир уйни ижарага олиб, яшириниб юргани фош бўлади.

Ушбу воқелик «сценарийси» муаллифи ҳам, ижрочиси ва қаҳрамони ҳам Ф.П.нинг ўзи бўлиб чиқаётганини илғадингиз-а? Хўш, бунга сабаб нима?

Ҳаёт Шамсутдиновнинг қўшимча қилишича, Ф.П. катта миқдорда қарз бўлиб қолган, ҳақдорлар эса пулини қистаб, ИИБга мурожаат қилишгача борган. Вазиятдан чиқиш учун у ўзини «қотиллик қурбони»га айлантиришдек аҳмоқона режа тузади. Яъниким, ёлланма ишчилик билан шуғулланиб келган С.С.ни топиб, «Сирдарёда яхши иш бор, кунига фалон сўм бераман» деб, уни Мирзаобод тумани ҳудудидаги дала майдонига олиб боради. Ўша ерда уни аввалига гўёки ароқ билан меҳмон қилади. Маст бўлгач, қўл-оёғини боғлаб, оғзига латта тиқади ва ёқиб юборади... Мурда ўзи бўлиб чиқиши учун эса бошқарувидаги оқ рангли «COBALT» русумли автомашинани воқеа жойида қолдириб кетади.

«Шайтанат»даги лавҳани эслатиб юборадиган мазкур жиноят нисбатан қисқа фурсатда фош этилгани эътирофга лойиқ. Бу тергов гуруҳи аъзоларининг профессионаллигидан далолат қилади. Гап йўқ!

Айни пайтда «бир ўлиб тирилган» Ф.П. яшириниб ётган жойидан ушлаб келиниб, қамоққа олинган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 11 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #Yangilik, #habarlar, #news, #newsuz, #xabarlar, #uznews, #ahborot, #новости, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика