www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10229]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1770]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [494]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3383]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5809]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [70]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10347]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1426]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [265]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [315]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [688]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2446]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [488]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3389]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4955]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 25
Гостей: 24
Пользователей: 1
Arthurcrums

Kun faolllari:
kelliecb18, DadgilTweni, Arthurcrums, Helenatuz, Antoniocik, Antoniomhl, JennyKaf, prokozlova

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Июль » 24 » Шолғом — томоқ оғриғи ва нафас йўлидаги шамоллашни даволайди


09:01
Шолғом — томоқ оғриғи ва нафас йўлидаги шамоллашни даволайди
Шолғом инсон саломатлиги учун жуда фойдали сабзавотдир. Буюк табиб Абу Али ибн Сино шолғомдан томоқ оғриғи, нафас йўлидаги шамоллаш ва пешоб йўлидаги муаммоларни бартараф этишда фойдаланган.

Бу илдиз мевали сабзавот яра ва жароҳатларни тез битирувчи, пешоб ҳайдовчи, шамоллашни олувчи, антисептик ва оғриқ қолдирувчи хусусиятга эга. Шифобахшлигини билгач, инсоният шолғомни маданийлаштирган ва уни парлаб, димлаб, қовуриб, қайнатиб ва ниҳоят, шундай ҳолатда салатларга солиб, ёғ билан, квас билан истеъмол қилишга одатланган.

ТАРКИБИ

Шолғомда В гуруҳидаги барча витаминлар, бета-каротин, С, Е, А, РР каби витаминлар ҳамда кальций, магний, натрий, калий, фосфор ва темир микроэлементлари сақланади.

100 грамм шолғомда 32 ккал, 1,5 фоиз оқсил, 0,1 фоиз ёғ, 7 фоиз углевод ва 9 фоиз қанд моддаси бор.

ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Шолғом организмни шлаклардан аъло даражада тозаловчи сабзавотдир. Илдиз мевали сабзавотлар ичида шолғом таркибидаги ҳаддан зиёд кўп сақланадиган С витамини билан ҳам ажралиб туради. Худди шунинг учун у инфекцион касалликларга қарши курашишда ёрдам беради.

Шолғомдаги В1, В2, В5, РР ҳамда А провитамини (асосан сариқ шолғомда) унинг организмга тез сингиб кетишига ёрдам беради ва бу билан ошқозон-ичак фаолиятини енгиллаштиради.

Шолғом таркибидаги стерин эса атеросклероздан халос бўлишни осонлаштиради.

Бундан ташқари, шолғом таркибида меваларда кам учрайдиган саратонга қарши глюкорафанин ва сульфорофан элементлари ҳам сақланади.

Шолғомда ўта ноёб ва нодир микроэлемент ҳамда металлардан мис, темир, фосфор, марганец, магний, рух, целлюлоза, йод, олтингугурт ва бошқалар сақлананиши боис қонни тозалашда, ўт қопи, буйрак ва пешоб йўли тошларини майдалаб туширишда, юрак-қон томирлари фаолиятини яхшилашда, сариқ касалидан халос бўлишда, организмда холестерин миқдорини камайтиришда, атеросклерознинг олдини олишда, ошқозон-ичак фаолиятини меъёрлаштиришда бошқа илдиз мевали сабзавотлардан устун туради.

Шунингдек, таркибидаги лизоцим туфайли шолғом халқ табобатида антибиотик сифатида қўлланилади. Бу эса шолғомнинг тери касалликларига ҳам шифо эканидан далолатдир.

Шолғом паст калорияли бўлишига қарамай, витаминларга бойлиги билан жуда фойдали.

Шолғом таркибидаги эфир мойи ва минерал тузлар уни универсал комплекс сифатида саломатлигимиз учун хизмат қилишига сабаб бўлади.

Таркибида темир моддаси етарлича бўлгани боис анемиядан халос бўлишингизга ёрдам беради. Шунинг учун баҳорги авитаминозни енгиш учун шолғомдан фойдаланиш тавсия этилади.

Шолғом организмда модда алмашинувини яхшилайди. Бунинг учун баҳор фаслида кундалик таомингизга шолғом солишни канда қилманг.

Шолғом ўз таркибидаги бактерицидлар ёрдамида соч, тиш, суяк ва тирноқлар мустаҳкамлигига жавоб беради ҳамда ошқозонни дезинфекциялайди.

Шолғом қандли диабетга ҳам фойдали.

Шунингдек, паст калориялилиги ҳисобига юракни ёғ босишидан сақлайди.

Шолғомни ҳар қандай ҳолатда истеъмол қилиш билан ошқозон ва ичак фаолиятини яхшилаш мумкин.

ШОЛҒОМ ШАРБАТИ ЎТ ҚОПИ, БУЙРАК ВА ПЕШОБ ЙЎЛИДАГИ ТОШЛАРНИ ТУШИРАДИ

Шолғом билан шамоллашдан қутулмоқчимисиз? Бунинг учун шолғом шарбатидан кунига 2-3 маҳал 1 стакандан ичсангиз кифоя. Чунки шолғом шарбати оғриқ қолдирувчи, шамоллашни олувчи, тинчлантирувчи ва балғам кўчирувчи хусусиятга эга.

Бундан ташқари, шолғом шарбати ўт қопи, буйрак ва пешоб йўлидаги тошларни сидириб туширишда, юрак-қон томирлари фаолиятини меъёрлаштиришда, мушакларни тозалашда ва ревматик касалликларни даволашда энг яхши дармондори.

Шолғом шарбатидан халқ табобатида организмдаги тузни ҳайдаб чиқариш учун ҳам фойдаланилади.

Шунингдек, полиневритик ва патологик касалликларни енгиш учун ҳам шолғом шарбатидан кунига 2-3 маҳал 0,5 стакандан ичиб турсангиз, шифо топасиз.

ҚАЙНАТИЛГАН  ШОЛҒОМ ОҒРИҚ ҚОЛДИРАДИ

Организмга кальцийнинг сингиб кетишига ёрдам бериши эвазига қайнатилган шолғом оғриқ қолдирувчи ва суякларни қувватлантирувчи дармондорига айланади. Шунинг учун подагра (бўғимлардаги оғриқ) касали зўрайганда қайнатилган шолғомни бўғимлар устига қўйиб чиқсангиз, оғриқ босилади ва бемор тинчланади.

Шолғом қайнатилган сув иссиқлигида оёқларингизни ванна қилсангиз, бўғимлардаги оғриқдан қутулишингиз, чарчоқни енгишингиз мумкин.

Ана шу сув билан оғзингизни ғарғара қилсангиз, тиш оғриғи босилади.

Худди шундай ғарғара қилганингизда томоқ йўли ва оғиз бўшлиғидаги яллиғланишни даволайди.

Шолғом қайнатилган сувга ингаляция қилиш орқали эса томоқ оғриғи, бронхит, лорингит ва астмадан халос бўлиш мумкин. Шунингдек, бу қайнатма буғи томоқ йўлини юмшатиб, балғам кўчишини енгиллаштиради.

ЭНГ ЯХШИ АНТИБИОТИК

Шолғомнинг мантиқасқонда димлаб пиширилгани организмдаги замбуруғларнинг ўсишига йўл қўймай, эзиб ташлайди. Бундан ташқари, стафилококклар ва ичак касалликларини келтириб чиқарадиган таёқчасимон микробларни енгишда ёрдам беради. Бунинг учун димлаб пиширилган шолғомнинг биттасини бешга бўлиб, кун давомида 1 бўлакдан майда чайнаб енг.

ШОЛҒОМ УРУҒИ — ЭРКАКЛАР УЧУН ҚУВВАТ ДОРИ

Шолғом уруғи унинг меваси тубидан ўсиб чиққан новдасида бўлади. Шарқ табобатида у эркаклардаги жинсий қувватсизликка қарши қўлланилган. Бунинг учун 2 ош қошиқ майдалаб туйилган шолғом уруғини идишга солинг ва устидан 1 ош қошиқ асал қўшиб, яхшилаб аралаштиринг ҳамда кечаси ётиш олдидан 1 бўлак жавдар нонига суртиб енг. Муолажани 7-8 кун давом эттирсангиз, қувватсизликдан қутуласиз.

ШОЛҒОМ БАРГИ ТИШЛАРНИ  МУСТАҲКАМЛАЙДИ

Шолғом барги ҳам витамин ва минералларга бой. У ўзидаги темир, йод, бета-каротин, магний, кальций ва С витаминининг мавжудлиги билан шифобахшликда тенгсиз. Мазкур баргдан тайёрланган дамлама тиш, милк ҳамда суякларни мустаҳкамлайди. Бунинг учун 20 г қуритилган шолғом барги кукунини термосга солинг ва устидан 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 30 дақиқага бостириб қўйинг. Дармондори тайёр бўлгач, у билан оғзингизни ғарғара қилинг ва кунига 3 маҳал овқатдан олдин 0, 5 стакандан ичинг.

ШОЛҒОМНИ ҚАЧОН ЕЙИШ МУМКИН ЭМАС?

Ошқозон-ичак тракти шамоллаб, яллиғланиш кучайганда, сурункали ва ўткир даражали гепатитдан азият чекканда, холецистит, марказий асаб тизимида кучли ўзгариш бўлганда шолғом ейиш тақиқланади.

Эслатма: Тавсияларни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 12 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #news, #Yangiliklar, #Yangilik, #newsuz, #xabarlar, #новости, #uznews, #habarlar, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика