www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11801]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [120]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1972]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [498]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3588]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7475]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [79]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11546]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1699]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [303]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [326]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [695]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3083]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [515]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [4089]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5285]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 12
Гостей: 11
Пользователей: 1
mariowc18

Kun faolllari:
mariowc18

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Ноябрь » 15 » Шаҳзода Матчоновадан Зарина Низомиддиновагача: Турмуши бир йилга ҳам бормай ажрашган шоу-бизнес вакиллари


08:42
Шаҳзода Матчоновадан Зарина Низомиддиновагача: Турмуши бир йилга ҳам бормай ажрашган шоу-бизнес вакиллари
Қуйида улар ҳақида маълумот берилади
Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг шахсий ҳаёти ҳар доим ҳам яхши давом этмайди ва санъат оламининг шундай вакиллари борки, уларнинг турмуши бир йилга ҳам бoрмай якунланган. Қуйида «PEOPLE» бу ҳақда маълумот берди.

Муқаддас Саъдуллаева ва Санжар Ғаниев

Машҳур актриса Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажонов билан бахтли ҳаёт кечиришидан олдин биринчи турмушини омадсиз якунлаган. Актриса 2014-йил ноябрь ойида Санжар Ғаниев билан турмуш қуради вa орадан олти ой ҳам ўтмай ажрашади. Муқаддас Саъдуллаеванинг биринчи турмушидан Саъдия исмли қизи бор.

    «Мени қадрламаган одамлардан қочгим келди. Руҳан толиқдим, юрагим ураётганини сезмагандек эдим. Яратгандан мени ўз бахтимга етаклашини сўрадим. Шундай кунларимда фақатгина қизим менга таскин бўла олди», — дейди актриса.

Муқаддас Саъдуллаева ҳаётини янгидан бошлашга, ўтмишини ортда қолдиришга қарор қилди ва 2018-йилда актёр Йигитали Мамажонов билан турмуш қурди. Ҳозирда бахтли жуфтлик уч нафар фарзандни: Саъдия ва Хадича исмли қизларни ҳамда ўғли Абубакрни тарбия қилмоқда.


Зоҳид Ризқиев ва Камола Ортиқова

«Уммон» гуруҳининг собиқ аъзоси Зоҳид Ризқиев ва қўшиқчи Камола Ортиқованинг никоҳ тўйлари ўтган йилнинг октябрь ойида  бўлиб ўтган эди. Улар турмуш қуришдан олдин 12 йил давомида бир-бирларини ёқтирган. Бироқ, oктябрь ойининг охирида Камола Ортиқова мухлисларига оиласидаги муаммолар ҳақида гапирди. Камола Ортиқованинг айтган гапларига кўра, ҳозир бирга яшамаётган жуфтликнинг ажрашиши аниқ бўлган. Бироқ санъат оламининг икки таниқли вакили ҳам нима сабабдан ажрашаётганини маълум қилмаган, шунингдек, Камола Ортиқова Зоҳид Ризқиев билан қайта ярашмаслигини билдриган. Қизиғи шундаки, Камола Ортиқова тўйларининг бир йиллик юбилейига бир ҳафта қолганида ажрашаётганини маълум қилган.


Милена Мадмусаева ва Абдуҳамид Халилов

Oпера ва эстрада хонандаси Милена Мадмусаева «Оазис» гуруҳи продюссери Абдуҳамид Халиловга 2016 йилнинг баҳорида турмушга чиқди. Орадан бир йил ўтиб уларнинг оиласида қиз фарзанд дунёга келди. Милена Мадмусаеванинг маълум қилишича, улар атиги 10 ой бирга яшаган ва оилада унга кўрсатилган муносабатдан сўнг ажрашишга қарор қилган.

    «Келинлик вақтимда қайнонам энди ота-онангни унутасан деб телефонимни олиб қўйди. Ҳар жума куни эримнинг олдида ота-онам билан икки дақиқа телефонда гаплашишга рухсат бериларди. Қайнонам нега менга бунақа муносабатда бўлган билмайман. Йиғлаганимда эса у: ‘Бўлди, мен ҳам келин бўлганман, ўзи шунақа бўлади. Ота-онангизни унутинг, улардан воз кечинг’,— дерди. Шулардан кейин сабрим етмади»,— дейди хонанда.


Камила Гимандинова ва Фаррух Ҳабибуллаев

Камила Гимандинова Фарруҳ Ҳабибуллаев билан 2020 йил март ойида турмуш қурди. Бироқ орадан олти ой ўтгач улар ажрашишга қарор қилди. Шу йилнинг июнь ойида актриса Камила Гимандинова Эйлин исмли қизнинг онаси бўлди. Фарзанди туфайли ярашиб олган жуфтлик орадан бироз вақт ўтмай яна ажрашганини маълум қилди.


Актриса Зарина Низомиддинова

Ўзбек кино оламида ўз ўрнига эга бўлган актриса Зарина Низомиддинова биринчи турмушидан ажрашганидан сўнг иккинчи бор режиссёр билан турмуш қурди. Унинг бу турмуши бир йилга ҳам бормаган. Боиси, тўйдан олдин актрисага катта ваъдалар берган режиссёр кейинчалик унга берган ҳеч бир ваъдасини бажара олмаган ва шу туфайли улар ажрашган. Актриса ҳозирда икки нафар ўғил фарзандни тарбия қилмоқда.


Шаҳзода Матчонова

Машҳур актриса Шаҳзода Матчонова футболчи билан турмуш қурган. Кўпчиликнинг наздида улар бахтли ҳаёт кечираётгандек туюлган аммо Шаҳзода Матчонова бу вақтда аллақачон турмуш ўртоғи билан ажрашиб бўлганини маълум қилган. Актриса ҳозирда иккинчи бор турмуш қурган ва бахтли ҳаёт кечирмоқда.


Йигитали Мамажонов ва Нигина

Актёр Йигитали Мамажонов Муқаддас Саъдуллаева билан турмуш қурмасдан олдин икки маротаба оила қурган. Биринчи рафиқаси таниқли хонанда Райхон билан уч йил давомида бирга ҳаёт кечирган бўлса-да, иккинчи рафиқаси қозоғистонлик ўзбек миллатига мансуб Нигина исмли қиз билан бир йилдан сал кўпроқ вақт яшаган. Йигитали Мамажонов Нигинага 2017-йилнинг июнь ойида уйланган ва актёрнинг у билан турмушидан бир нафар қиз фарзанди бор. Йигитали Мамажонов яқинда берган интервьюларининг бирида «Мен оилавий муносабатларда жуда қаттиққўлман, Нигина менинг талабларимни бажара олмади. Мен уни бирор иш қилиши учун мажбурлай олмасдим, шунинг учун ажрашишга қарор қилдик», — дейди.


Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 21 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #uznews, #news, #newsuz, #Yangiliklar, #новости, #ahborot, #xabarlar, #habarlar, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика