www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11912]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [120]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1977]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [498]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3606]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7760]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [82]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11615]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1745]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [312]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [329]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [695]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3122]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [519]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [4106]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5337]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 9
Гостей: 8
Пользователей: 1
corinnewh60

Kun faolllari:


Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2022 » Январь » 5 » «Севинч», «Дилҳирож», «Севгинатор» ва ўзбекистонлик хонандалар суратга тушган бошқа муваффақиятли фильмлар (видео)


08:34
«Севинч», «Дилҳирож», «Севгинатор» ва ўзбекистонлик хонандалар суратга тушган бошқа муваффақиятли фильмлар (видео)
Ёдингизда бўлса, 10-15 йиллар аввал хусусий фильмлар оммалашганда режиссёрлар ёппасига машҳур қиёфалардан фойдаланишни бошлашди. Ўшанда хонанда, раққоса, ҳатто дизайнерлар ҳам фильмларда асосий қаҳрамонлар ролини ижро этишган эди. «Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин», деганларидек, омадсиз ижролар ҳам кўпайган. Қуйида сизга фильмда суратга тушолмаслигини англаб етган ижодкорларни таништириб ўтамиз.

Райҳон  


Аслида «Кечир» фильмидаги Самира Райҳоннинг илк роли эмас. У хонандалик фаолиятидан аввал 1999 йили суратга олинган «Занжир» сериалида Наргиза ролини ижро этган. Ундан кейин мусиқий фильмларда суратга тушди. 2007 йили эса «Кечир» драма фильмида Самира ролини ижро этди. Баъзи маълумотларга кўра, у фильмнинг сценарий муаллифи ва продюссери ҳам ҳисобланади. Фильм кутилганидек муваффақиятли чиқмагани учунми ёки бошоғриқлари сабабми Райҳон ортиқ фильм суратга олмасликка ва роль ижро этмасликка аҳд қилган.


Лола Аҳмедова 


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Аҳмедова 2004 йил суратга олинган «Муҳаббатимсан» фильмида бош ролни ижро этган. Аммо фильм хонанданинг ижодий фаолиятига жиддий таъсир кўрсатмаган.

— Фильмда суратга тушишни истамаганман. Табиатан тортинчоқ бўлсам, кадрда рол ижро этолмайман, деб таклифни рад этгандим. Шунда раҳматли актёр Мирза Азизов «Мен сизга ёрдам бераман, ролни зўр қилиб ўйнайсиз», деб мотивация берганди. Мана шу инсон сабаб ролни қабул қилганман. Аммо суратга олиш майдончасида қийинчиликлар бўлган. Шу боис ортиқ фильмларда суратга тушмасликка жиддий аҳд қилганман, — дейди хонанда Лола Аҳмедова.


Нилуфар Усмонова 


Нилуфар Усмонова «Муҳаббат синовлари» фильмидан сўнг Зебо Наврўзованинг «Бўрилар» фильмида асосий роллардан бирини ижро этган. Аммо ундай кейинги таклифларни рад этди.

— Мен актриса эмасман, шу боис роль учун сарфлаган энергиямни янги қўшиқлар яратишга йўналтирганим маъқул, — дейди хонанда.


Зиёда «Ижарачилар»


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда ижодининг илк йилларида кўплаб фильмларда суратга тушган. У «Бойвачча», «Аччиқ ҳаёт», «Нортой», «Бекорчилар макони», «Энагалар», «Ижарачилар» ва «Учрашув» фильмларида роль ўйнаган. У Жаҳонгир Позилжоновнинг комедия фильмларида навбатчи актриса бўлган, десак хато бўлмайди. Аммо хонанда кейинги пайтларда фильмларда суратга тушаётгани йўқ. Унинг вақти тиғиз, балки ортиқча рекламага ҳам зарурат сезмаётгандир.


Нигора  


Илгари Нигора ҳам фильмларда фаол бўлган. У Жаҳонгир Позилжоновнинг «Бойвачча», «Шомурод ва Дурдона» ва «Олинг қуда, беринг қуда» фильмларида бош ролларни ижро этган.

— Ҳозир учта бола ва халқ хизматидан ортиб, фильмда суратга тушишга вақтим йўқ. Менимча, аввалгидек фильмлар ҳам суратга олинмаяпти, — дейди хонанда Нигора.


Руҳшона  


Хонанда Руҳшона қўшиқлари оммалашмасидан аввал «Бекорчилар макони», «Энагалар» ва «Хизмат доирасидан ташқари» фильмларида суратга тушган. Сўнгги фильмида хонанда Гули ролини ижро этган.

— Фильмларда суратга тушишини ёқтираман. Узоқ танаффусдан кейин Дилшод Аҳмедовнинг «Хулиган» сериалида суратга тушяпман. Суратга олиш майдончасига бориб, рол ўйнашни соғинганимни ҳис қилдим, — дейди хонанда Руҳшона.


Улуғбек Раҳматуллаев 


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев 2005 йилда «Наҳотки сен» фильмида талаба йигит эпизод ролида суратга тушган. Ундан сўнг «Вой-дод сумалак» ва «Ада эмас, дада» фильмларида суратга тушган. Энг сўнгги ролини эса 2012 йилда суратга олинган «Ақл ва юрак» фильмида ижро этган. Мазкур фильмда ундан ташқари Зарина Низомиддинова, Муниса Ризаева, Алишер Узоқов ва Севара Солиева ҳам суратга тушишган.


Муниса Ризаева  


Муниса Ризаева илк бор 2010 йилда режиссёр Ёдгор Носировнинг «Ҳижрон» фильмида роль ижро этади. Ундан сўнг «Фирибгар», «Ҳай-ҳай қизалоқ», «Ақл ва юрак», «Кичкина хўжайин», «Салом, Наташа», «Нафс» ва сингари кинолардаги турли характердаги роллари орқали актриса сифатида томошабинлар эътиборини қозонади. Аммо хонанда «Кичкина хўжайин» ва  «Салом, Наташа» фильмларида рол ижро этганидан афсусланишини айтганди.


Лола  


Хонанда Лола Йўлдошева илк ролини 1999 йили суратга олинган «Наврўз айёми» мюзиклида суратга тушган. Ундан сўнг «Севинч», «Келгинди куёв», «Ярим бахт», «Жодугар», «Ёндиради-куйдиради», «Ғаройиб орзулар» ва «Бу телба муҳаббат ёхуд Фарҳод ва Ширин» фильмларида суратга тушган. Афсуски, хонанда 2014 йилдан буён бирорта фильмда суратга тушаётгани йўқ.


Шаҳзода  


Хонанда Шаҳзода илк ролини 2000 йили суратга олинган «Тоҳир ва Зуҳра» мусиқали фильмида ижро этган. Ундан сўнг «Севинч», «Сарвиноз», «Фотима ва Зуҳра», «Зумрад ва Қиммат», «Мажруҳ», «Нафс» ва «О Марям, Марям» фильмларида суратга тушган. Сўнгги ролини 2016 йили суратга олинган «Наврўз муборак» мюзиклида ижро этди.


Манзура  


Хонанда Манзуранинг фильмографияси актрисаларникидан кам эмас. У илк ролини 2000 йили суратга олинган «Тоҳир ва Зуҳра янги талқинда» мюзклида ижро этган. Ундан сўнг «Муҳаббат синовлари», «Наҳотки сен», «Севгинатор» каби фильмларда суратга тушган. Айниқса, «Севгинатор» фильмидаги Маломат роли томошабинлар томонидан илиқ қарши олинган.


Шароф Муқимов  


Шароф Муқимов илк ролини 2002 йилда Муҳаммад Исмоил сценарийси асосида суратга олинган «Балоғат бекати» фильмида ижро этган. Мазкур фильм «Ассалом, Ўзбекистон» кўрсатувида бир неча қисмларга бўлиб намойиш этилган. Ундан сўнг Бурҳон Шароповнинг «Жоним сени ёхуд эгизаклар», «Ниқоб» фильмларида, режиссёр Музаффар Эркиновнинг «Армон» фильмларида суратга тушди. 2015 йилда собиқ турмуш ўртоғи Севинч Мўминова билан бирга «Бахт ортидаги дард» фильмида суратга тушди.


Шоҳруҳхон  


Хонанда Шоҳруҳхон илк ролини 2006 йилда «Рамео ва Жулетта ёхуд лаънатланган севги» фильмида ижро этган. Ундан сўнг «Ярим бахт», «Апрель-май», «Бўрилар», «Қувғин», «Шаҳарлик олифта», «Охирги қарз», «Соғинч», «Эрка куёв» ва «Сен кетма» каби фильмларда суратга тушган.


Севинч Мўминова  


Хонанда Севинч Мўминова хонандалик фаолияти бошламасдан аввал 2002 йилда кинорежиссёр Қамара Камолованинг «Дилҳирож» фильмида суратга тушган. Ундан сўнг «Бахт учун миллион», «Цунами» ва «Бахт ортидаги дард» фильмларида асосий ролларни ижро этган.


Дилниёз Ғаффоров 


«Элдидо» гуруҳи  вакили Дилниёз Ғаффоров асли мутахассислиги бўйича актёр, шу боис унга фильмларда суратга тушиш қийинчилик туғдирмайди. У «Севги фариштаси», «Сўнгги нафасимгача», «Кунлардан бир кун», «Андижонча муҳаббат» фильмларида суратга тушган. Дилноза Кубаева билан суратга тушган фильми томошабинлар томонидан илиқ қарши олинган.


Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #новости, #uznews, #ahborot, #newsuz, #xabarlar, #Yangiliklar, #habarlar, #news dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 16 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #newsuz, #Yangiliklar, #news, #ahborot, #habarlar, #xabarlar, #Yangilik, #новости, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2022 - 2013

Яндекс.Метрика