www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10488]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [117]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1833]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [495]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3431]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6038]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [74]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10555]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1476]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [274]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2523]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3548]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5021]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 24
Гостей: 24
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Zelenaqic, Zelenahif, Zelenayok, hostNoise, cluenhal

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Сентябрь » 30 » “Сен қишлоқнинг содда боласисан, бетиним ўқийсан, билимингга ишонасан, лекин олийгоҳга киролмайсан!” деганими бу?


09:08
“Сен қишлоқнинг содда боласисан, бетиним ўқийсан, билимингга ишонасан, лекин олийгоҳга киролмайсан!” деганими бу?
Мана, абитуриентлар орзиқиб кутган кунлар келди. Тест натижалари аллақачон эълон қилинди. Кимнингдир боши осмонда, кимдир талабалик бахтига эриша олмаганидан афсусда.
Аммо шу кунларда мазкур мавзуда турфа гап-сўзларга ҳам дуч келаётганимиз бор гап. Ғалвир сувдан кўтарилди, ҳар ким билимига кўра натижани олди, деймиз. Ҳақиқат бор-да, деймиз. Бироқ… ана шу ҳақиқат айрим ўринларда синиб қолганидан гоҳида бехабармиз. Кўзимизни ижтимоий тармоқлар очади…

Тест натижалари эълон қилингач, Facebook ижтимоий тармоғидаги бир постга кўзим тушди. Санобар Қўчқорова исмли фуқаро томонидан ёзилган эътироз, истаймизми-йўқми, рост эди.

Турмуш ўртоғи шахтадаги фаолияти жараёнида бевақт ҳалок бўлган аёл ўғлининг ўқишга киролмаганини ноҳақлик деб ҳисоблаяпти. Аслида эътирозлари тўғри. Кўз ўнгидаги имтиҳон топширмаган ёки 60 балл билан ҳарбийнинг фарзанди талаба бўлса-ю, тинмай тайёрланган, билим олган ва 206 балл тўплаган оддий оиланинг дилбанди институтга киролмаса?! Шу адолатданми? Қани ҳақиқатнинг учқуни?

Ўйлаб кўринг, бу билан биз конституциявий ҳуқуқларни четлаб ўтмаяпмизми? "Отанг фалончи бўлгани учун сенга мана имтиёз! Сен қишлоқнинг содда боласисан, бетиним ўқийсан, билимингга ишонасан, лекин олийгоҳга киролмайсан!” деганими бу? Кимларгадир берилган имтиёзлар туфайли ўқиб-изланаётган, иқтидорли, салоҳиятли, интилувчан ёшларимиз жабр кўриб қолмаяптими?

Фикрларим билан орган ходимлари фарзандларига имтиёз берилаётганини қораламоқ фикридан мутлақо йироқман. Имтиёзга қарши ҳам эмасман. Албатта, улар ота-оналарининг Ватан олдидаги фидойи меҳнатлари, куюнчак ва содиқ хизматлари учун ҳар қандай имтиёзга муносиблар. Бироқ имтиёз яратилар экан, улар учун қўшимча ўринлар ажратилиши мақсадга мувофиқ бўлармиди? Шунда сих ҳам, кабоб ҳам куймасди!

Айрим мана шундай имтиёзлар ҳисобига оддий халқнинг боласи азият чекмасин, уларнинг ҳам орзулари завол топмасин, мақсадлари бевақт синмасин. Эртага буюк давлатнинг келажагини яратадиган аслида бугун ўз келажагини билим ва иқтидор, изланувчанлик қобилиятлари билан қуришга ошиқаётган мана шундай йигит-қизлар эканини унутмайлик.

Ахир бугундан ёшлар орасида "сен фалончининг фарзандисан, сенинг имкониятинг ёнингдаги оддий тенгдошингникидан устунроқ” деган маънони англатувчи ишларни тарғиб қилсак, эртага уларнинг қалбидаги юрт ишқи, келажак орзулари, улкан мақсадлардан ҳам ажратиб совитиб қўймаймизми? Уларнинг онгу шуурида "Бугунки имтиёзлилар сабаб ўқишга киролмадим, демак, эртага ҳам улар сабаб муносиб иш жойимни тополмайман” деган фикрни шакллантириб қўймаймизми?

Хўш, Олий таълим вазирлиги ва тест маркази мутасаддилари нега айни важларни ҳисобга олмаяпти? Неча йиллаб репетиторма-репетитор ўқишга тайёрланиб, юқори балл тўпласа-ю, аммо кимнингдир ҳисобига "имтиҳондан йиқилди” деган жавобни олса… алам қилмайдими?!

Бу борада юқоридаги мутасаддилардан изоҳ ва масалаларнинг ечимини кутиб қоламиз.

Абдулла Рўзметов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O’zLiDeP фракцияси аъзоси

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Ko'rganlar:: 17 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #habarlar, #news, #ahborot, #Yangilik, #newsuz, #Yangiliklar, #новости, #xabarlar, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика