www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11251]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1911]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [497]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3514]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6611]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [77]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11237]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1572]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [278]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [318]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2843]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [493]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3874]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5145]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 17
Гостей: 17
Пользователей: 0


Kun faolllari:
mariowc18, Arthurcrums, eddievw69

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Май » 27 » «Самолётда террорчи бўлган». Лукашенко Ryanair рейсининг тўхтатилиши бўйича илк бор изоҳ берди (видео)


08:40
«Самолётда террорчи бўлган». Лукашенко Ryanair рейсининг тўхтатилиши бўйича илк бор изоҳ берди (видео)
Лукашенко Ҳукумат уйининг Овал кабинетида парламентарийлар ва конституцион комиссия аъзолари қаршисидаги чиқиши чоғида Ryanair авиакомпанияси рейси Минскда тўхталишиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан илк марта изоҳ берди.
Президент матбуот хизматига яқин бўлган «Пул первого» телеграм-каналида маълум қилинишича, Лукашенко «қонун доирасида ҳаракат қилиб, барча халқаро қоидаларга риоя этган ҳолда одамларни ҳимоя қилгани» ҳақида айтган ва лайнер Беларусь қуролли кучларининг МиГ-29 русумли қирувчи самолёти томонидан мажбуран қўндирилгани ҳақидаги гапларни «мутлақо ёлғон» деб атаган.

«Cамолёт миналангани ҳақидаги хабар Швейцариядан келиб тушди. Биз қандай ҳаракатланишимиз лозим эди? Бизни IP-манзиллари Польша, Литва ва Латвияники бўлган самолётлар доимий равишда «миналашади». Биз маълумотни экипажга етказдик, уларда қарор қабул қилиш учун етарли вақт бўлди.

ҲАМАСми, ҲАМАС эмасми, бунинг аҳамияти йўқ. Бортни на Вильнюс, на Варшава, на Киев, на Львов қабул қилишни хоҳлади. Самолёт БелАЭС яқинида бурилди, агар бомба чиндан бўлганидачи — Чернобил каммиди? Бомба бўлса бўлмаса, агар менга самолётда террорчи борлигини айтишса, мен дарҳол самолётни қўндиришга буйруқ бераман. Қирувчи самолёт мутлақо қоидалар бўйича кўтарилди, мен мамлакат хавфсизлиги ҳақида ўйладим, мен самолёт бизнинг одамларимиз бошига қулашига йўл қўя олмасдим.

Самолётда қонли исён уюштирмоқчи бўлган террорчи бўлган ва бу ҳақда Беларусдан узоқ-узоқларда ҳам билишади. У ва унинг шериклари кимларга ишлайди? Мен қонуний ҳаракат қилдим ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Аммо самолёт қўнишга улгурмасидан Ғарбдан айбловлар ва парвозларни тақиқлашга чақириқлар келиб туша бошлади. Жуда тез «реакция қилишди». Мақсад аниқ. Беларусда бундай ишлар қилишдан ким манфаатдорлиги ҳам аниқ. Биз совуқ урушнинг эмас, музли урушнинг олдинги сафидамиз», деган у.

Лукашенко Ryanair рейси экипажи самолёр эгалари ва Вильнюс аэропорти билан маслаҳатлашгани, аммо ўз ихтиёрлари билан Беларусь пойтахтига қўнишга қарор қилишгани ҳақида маълум қилган.

Беларусь президенти Протасевич ва Сапеги қўлга олинганидан кейин бортга қайтмаган йўловчилар ҳақида ҳам изоҳ берган. «Вильнюсдан барибир қайтиб келиши керак бўлган уч киши самолётдан тушиб қолган, аммо уларни КГБ ходимларига чиқаришди», деган у.

Лукашенко яқин вақтлар ичида қўлга олинганлар «нима гапирган бўлса бари»ни тақдим этишга ваъда берган ҳамда Ғарб давлатларининг ушбу ҳодисага билдирган реакциясини қоралаган.

«Биз гиёҳванд моддалар ва мигрантларни тўхтатиб тургандик – энди уларни ўзингиз ейсиз ва ушлайсиз», дейди у.

У шунингдек, ЕИнинг Беларусь авиацияси парвозларини тақиқлаганига ҳам изоҳ берди. «Хавфсиз Беларусь устидан учиш ёқмаса, 300 киши ўлган жойдан учинг (Украина назарда тутилмоқда – таҳр.)», деган у.


Швейцария авиация маъмурлари Минскка қўндирилган самолётда бомба борлиги ҳақидаги маълумотлардан хабардор бўлмаганликлари ва Беларус томонини бу ҳақда огоҳлантирмаганликларини маълум қилишган.

Ryanair самолёти билан боғлиқ ҳодиса
23 май куни Афинадан Вильнюсга учган Ryanair самолёти Минскка шошилинч қўндирилди. Борт Литва чегарасига 30 километр қолганида йўналишни ўзгартириб, Беларусь пойтахти томон бурилди, самолётни Минсккача беларусларнинг МиГ-29 русумли қирувчи самолёти кузатиб келди.

Самолёт қўндирилгач, рейснинг икки йўловчиси – мухолифатчиларнинг Nexta телеграм-канали асосчиларидан бири, Беларусда террорчилар рўйхатига киритилган Роман Протасевич ва унинг севгилиси, Россия фуқароси бўлган София Сапега қўлга олинди.

Ryanair авиакомпанияси самолётни Минскка қўндириш бўйича кўрсатма бортда хавфсизликка таҳдид мавжудлиги ҳақида хабар қилган беларуслик диспетчерлар томонидан берилганини маълум қилди. Беларусь ҳукумати эса учувчилар қаерга қўниш бўйича мустақил қарор қабул қилгани ҳақида айтмоқда. Душанба куни Беларусь Транспорт вазирлиги Минск аэропортига ҲАМАС ҳаракати номидан мактуб йўллангани, унда Ryanair самолёти бортига бомба ўрнатилгани ҳақида айтилганини маълум қилди. ҲАМАС эса бу вазиятга алоқадормаслигини расман маълум қилди.

Ғарб давлатлари раҳбарлари йўловчи самолёт Минскка мажбуран қўндирилишини кескин қораламоқда ва ҳодиса қароқчилик акти сифатида баҳоланмоқда. Еврокенгаш саммит ўтказиб, унинг якунларига кўра иттифоқ осмонини Беларусь авиакомпаниялари учун ёпиш ва Беларусь ҳукуматига қарши янги санкциялар жорий этиш бўйича қарор қабул қилди, шунингдек, Европадаги авиаташувчилар Беларусь осмонидан учмасликка чақирилди.

Шу вақтгача Франциянинг Air France, Латвиянинг airBaltic, Нидерландиянинг KLM, скандинавларнинг SAS, Венгриянинг Wizz Air, Германиянинг Lufthansa, финская Finnair, Австриянинг Austrian Airlines ва Польшанинг LOT авиакомпаниялари Беларусь ҳаво кенгликларига киришни тўхтатди.

Россия ҳукумати эса Ғарб давлатларининг Ryanair рейси билан боғлиқ ҳодиса юзасидан позициясига қўшилмаяпти. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров вазиятни ҳиссиётларга берилмай баҳолашга чақирган, Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова эса ЕИ ва НАТОнинг ушбу ҳодисага реакциясидан ҳайратдалигини билдирган. Кремль матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песков бу мавзуда бирор изоҳ беришдан бош тортган.

Душанба куни Беларусь ҳукуматига яқин бўлган яна бир телеграм-каналда Роман Протасевичнинг видеомурожаати эълон қилинди. У ўзининг ҳолати яхши экани ва тергов билан ҳамкорлик қилиб, кўрсатма бераётганини айтган. Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановская видеога шундай муносабат билдирди: «Мана Роман жисмоний ва руҳий босим остида қандай кўринмоқда». Унинг маслаҳатчиси Франк Вечерка эса «ёш йигитни калтаклашгани кўриниб тургани» ҳақида гапирди.

Протасевич билан бирга қўлга олинган София Сапега дастлаб Окрестинадаги изоляторга жойлаштирилган, кейин эса Минскдаги КГБ изоляторига ўтказилган. Россия ТИВ Минскдаги элчихона унинг қўлга олиниши юзасидан Беларусь ҳукумати билан алоқада бўлиб турганини маълум қилди.

«Новая газета» маълумотига кўра, Россия фуқароси оммавий тартибсизликлар ва жамоат тартибини қўпол равишда бузиш ҳисобланган ҳаракатларни ташкиллаштиришда гумонланмоқда. Сапеганинг онаси BBC мухбири билан суҳбатда қизи Минскда ўтган йили бўлиб ўтган намойишларда иштирок этмаганини билдирган.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 11 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #ahborot, #Yangiliklar, #xabarlar, #newsuz, #uznews, #news, #новости, #Yangilik, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Май 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика