ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2021 » Март » 12 » Самарқандда туркиялик жиноятчи ва унинг шериклари ушланди
08:49
Самарқандда туркиялик жиноятчи ва унинг шериклари ушланди
31 январь куни Н.Р.нинг аризаси юзасидан Самарқандда содир этилаётган жиноий иш фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.
ИИВ ЖҚББ ва ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, шу куни соат 14:00 ларда Самарқанд шаҳри Регистон кўчасида жойлашган кўп қаватли хонадонлардан бирида Туркия Республикаси фуқароси Учар Жума ва унинг танишлари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 23 ёшли Муҳаммаджон П., 36 ёшли Дурдона Э., 25 ёшли Зебинисо Н.,лар шартли мижоз сифатида жалб қилинган Н.Р.га уни Туркия давлатидаги "Ucar uluslararasi danismanlik international consulting” ширкати орқали 4200 АҚШ доллари эвазига Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юборишни маълум қилиб, дастлабки тўлов сифатида 2000 АҚШ доллар пул маблағларини олган вақтларида ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми "б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, ижтимоий тармоқларда Учар Жума ва Муҳаммаджон П.,лар "Ucar uluslararasi danismanlik international consulting” ширкати орқали Туркия давлати томонидан қўйилган тақиқни бекор қилиш, чет эл давлатларига ишга юборишлари ҳақида "You Tube”, "Tik Tok” ижтимоий тармоқларига эълон жойлаштириб, Андижон, Самарқанд ва Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролардан алдов йўли билан жами 6.000 АҚШ доллар пул маблағлари олганликлари аниқланган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан олиб борилмоқда.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.