www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11184]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1905]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [497]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3505]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6556]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [77]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11186]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1554]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [277]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [318]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2793]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [493]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3833]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5131]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 6
Гостей: 6
Пользователей: 0


Kun faolllari:
mariowc18, Arthurcrums, eddievw69

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Апрель » 20 » Самарқандда бузилиши белгиланган ноқонуний уйлар тақдири нима бўлади?


10:05
Самарқандда бузилиши белгиланган ноқонуний уйлар тақдири нима бўлади?
Қурилиш вазири Ботир Зокиров Самарқанд шаҳрининг тарихий қисмида белгиланган тартиб-қоидаларга зид равишда қурилган уйларнинг бузилиши ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев маълум қилди.

Вазирнинг таъкидлашича, ЮНЕСКО эътирози бўйича 24 та бино баландлигини қисқартириш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқилган. Бироқ бу лойиҳаларни амалга ошириш жуда катта маблағ талаб этади.

«Баландлиги қисқартирилиши лозим бўлган биноларнинг устини олиб ташлаб бўлмайди. Унинг ҳам ўз технологияси бор. Бинолар диаметри икки метрли махсус олмос пармалар билан кесиб олинади. Махсус пичоқли пармалар билан 85 сантиметр қалинликдаги деворнинг таркибида ғишт, бетон, арматура — нимадан иборат бўлишидан қатъи назар кесиб олинади. Аммо бу нарсалар жуда қиммат туради. Бошқача йўл тутишнинг имкони йўқ. Қуриш осон, бузиш қийин. Гап аслида бу ускунанинг пулида ҳам эмас. Масалан, ноқонуний уй қурганлардан бири ҳозир қамоқда ўтирибди. Қурилган уйларга эса одамлар кўчиб кирган, уларни чиқаришда муаммо бор», — дейди Ботир Зокиров.

Ботир Зокиров баланд турган уйларни кесиб ташлаш билан ҳам иш битмаслигини маълум қилди.

«Одамларни кўчага ҳайдаб юбормайсиз-ку?! Бу муаммо ҳозирча бизни тўхтатиб турибди. Бошқа масалалар, таклиф ва лойиҳалар тайёрлаб бўлинган. Ўйлайманки, бунинг ҳам ечими бўлади», — деди вазир.

 «Дарё» мухбирининг қўшимча қилишича, Самарқанд шаҳрида шаҳарсозлик ҳужжатларисиз қурилган объектлар сони 251 тани ташкил этади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 26 июлда вилоятга ташрифи чоғида ушбу ноқонуний объектларни бартараф этиш бўйича топшириқ ҳам берилган.

Аниқланишича, тўлиқ қуриб битказилган 378 та хонадонли объектнинг 81 та хонадонига уй эгалари кўчиб кирган. Битта хонадоннинг нархи ўртача 180 миллион сўм бўлса, бузиладиган 135 та хонадон нархи 24,5 миллиард сўмни ташкил этади.

«Дарё» мухбири билан суҳбатлашган манбанинг айтишича, бинонинг 1 ва 2-блокларининг барча ҳужжатлари мавжуд бўлиб, 3—9-блоклари учун ер ажратиш ва қурилишга рухсат бериш бўйича ҳоким қарори чиқарилмаган. Шунингдек, қурилиш фуқаролардан сотиб олинган турар жойларни ўзбошимчалик билан бузиб, бўшаган ер майдонида амалга оширилган. Объект қурилиши учун Маданият вазирлиги, «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК билан келишилмаган. Вилоят шаҳарсозлик кенгашида кўриб чиқилмаган. Қурилиш назорат инспекциясида рўйхатдан ўтказилмаган ва қурилишни амалга ошириш учун рухсатнома олинмаган.

Шу сабаб Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан 2019 йилнинг 19 февраль куни ФИБ (Фуқаролик ишлари бўйича) Самарқанд шаҳар судига бинонинг 3—4-блокларининг олти қаватини қолдириб, юқори тўртта қаватини, 5—6-блокларнинг беш қаватини қолдириб, юқори бешта қаватини, 7—8-блокларнинг тўрт қаватини қолдириб, юқори олти қаватини бузиш тўғрисида даъво аризаси киритилган. Бироқ ФИБ Самарқанд шаҳар судининг 2018 йил 27 июлдаги қарори билан бино бузилиши белгиланганлиги сабабли даъво аризаси кўрилмасдан қолдирилган.

Тадбирда маълум қилинишича, бинонинг юқори қаватларини бузиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқувчи ташкилот «ТашГипрогор» АЖ этиб белгиланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бузиш ишларига 8 миллиард 875 миллион 248 минг 412 сўм сарфланиши ҳисобланган. Бузиш ишларига «Сармоя қурувчи сервис» МЧЖ пудрат ташкилоти этиб бириктирилган.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 30 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #ahborot, #habarlar, #Yangilik, #newsuz, #xabarlar, #news, #новости, #Yangiliklar, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика