ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2021 » Март » 3 » Самарқандда аёл ва унинг қизини лўлилар “фол очаман” деб «шилиб» кетди
09:19
Самарқандда аёл ва унинг қизини лўлилар “фол очаман” деб «шилиб» кетди
2021 йил 01 март куни Қўшработ туман ИИБга, туманнинг "Қовунчи” маҳалласида яшовчи фуқаро Т.С. ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 01 март куни икки нафар лўли миллатига мансуб аёллар онаси ва синглисини "фол очаман” деб, икки жуфт тилла сирғаларини алдов йўли билан талон-торож қилиб кетганлигини баён қилган.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, "Зарбдор ойлиги” доирасида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ушбу жиноятни Иштихон тумани, "Иштихон” маҳалласи, "Навоий” кўчасида яшовчи Б.М. ҳамда С.С.лар содир этганлиги аниқланиб, улардан икки жуфт аёллар сирғаси далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми "б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.