Саҳрои Кабирда 37 йил давомида бешинчи марта, жорий йил ҳисобидан эса иккинчи марта қор ёғди. Хабарда айтилишича, қор ёғиши Жазоирнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Айн-Сефра шаҳрида кузатилган.
Қор шаҳар яқинидаги барча қум тепаликларини қоплаган. Маҳаллий аҳоли эса эсдалик учун уларни фото ва видеоларга олишди.
Айрим жойларда қор қалинлиги 40 см.ни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳудудда олдин — 1979, 2016 и 2017 йилларда қор ёғган. Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 7 январ куни ҳам айнан шу ерда қор ёғган эди.
Ёз мавсумида Айн-Сефра шаҳрида ҳаво ҳарорати 37 даражада иссиқ бўлади, қишда эса у ноль даражагача ўзгариши мумкин. Саҳрои Кабир ҳар йили 6-10 км.га кенгаймоқда.