ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2020 » Декабрь » 15 » “Reuters”: “Хакерлар АҚШ Молия вазирлигининг маълумотлар базасини бузишди”
09:02
“Reuters”: “Хакерлар АҚШ Молия вазирлигининг маълумотлар базасини бузишди”
Хакерлар АҚШ Молия вазирлиги ҳамда Миллий телекоммуникация ва ахборот босқармаси тизимига кириб, маълумотларни ўғирлашди, деб хабар қилмоқда "Reuters” ўз ахборот манбаларига таяниб.
Манбага кўра, ҳужум ортида чет эл ҳукумати қўллаб-қувватлаган хакерлар гуруҳи турибди. Шу билан бирга, қайси мамлакат ҳукумати ушбу ҳодисага алоқадор деб ҳисобланиши ҳақида маълумот берилмаган.
Ҳодиса ҳақида АҚШ ҳукуматига аллақачон хабарлар келиб тушган.
«Ушбу вазият билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни аниқлаш ва тузатиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда», деди Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Уллит.
"Ушбу ҳодиса туфайли Оқ уйда Миллий хавфсизлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди”, дейилади манбалардан бири.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.