www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11184]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1905]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [497]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3505]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6556]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [77]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11186]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1554]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [277]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [318]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2793]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [493]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3833]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5131]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 7
Гостей: 6
Пользователей: 1
Arthurcrums

Kun faolllari:
mariowc18, Arthurcrums, eddievw69

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Апрель » 13 » Рекламалар ортидаги қаллобликлар


12:08
Рекламалар ортидаги қаллобликлар
Рекламалар фақат маҳсулот ёки товар эгаларигагина эмас, балки унга жой ажратиб берувчиларга ҳам яхшигина даромад келтиради.
Кўпинча ёлғон рекламалар таъбимизни хира қилади. Консервант, газ ва бўёқлардан иборат суюқликни "витаминга бой” деб чалғитишади, фойдаси йўқ дориларни "бундан яхшиси йўқ” деб алдашади.

Рекламага жой ажратувчиларга аҳолининг алданиши қизиқтирмайди. Ахир даромад келиб турса бўлди-да, уларга.

Бундай даромадларнинг барчаси қонунлаштирилса кошки эди. Афсуски, реклама қабул қилиш баҳонасидаги келишувларга яширинган қаллобликлардан истеъмолчиларнинг хабари ҳам бўлмайди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани судида кўрилган бир ишда реклама баҳонасида миллионлаб маблағларни ўзлаштирган шахсга жазо қўлланилган.

Иш ҳужжатларига кўра, "Тоshkent reklama servis” давлат унитар корхонаси собиқ директори А.И. мансабдор шахс бўла туриб, бир вақтнинг ўзида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг реклама ва ахборот фаолияти бўйича комиссиясининг масъул котиби сифатида ишлаган.

А.И. 2006 йилдан 2018 йилнинг июль ойига қадар мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, мулкларни  ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган. Бу борада бош бухгалтер билан олдиндан тил бириктириб, ортиқча штат бирлигини тасдиқлаб, 36 миллион 86 минг  сўм иш ҳақини ўзлаштирган.

Бундан ташқари, судланувчи жиноий қилмишларини давом эттириб, қўл остидаги ходимларнинг вазифаларига лоқайд ёки виждонсизларча муносабатда бўлиб, юридик ва жисмоний шахсларга ташқи реклама воситаларини ўрнатиш учун ажратилган "Реклама жойининг паспортлари” бўйича 700 қурилманинг белгиланган тартибда ва муддатда ўрнатилиши ҳолатини ўз вақтида мониторинг қилмаган.

Оқибатда юридик ва жисмоний шахслардан ундирилиши лозим бўлган 327 миллион 675 минг 639 сўм маблағ тариф бўйича ҳисобланмаган ва ушбу маблағларни ундириш чоралари кўрилмаган.

Шу билан бирга, А.И. Тошкент шаҳри ҳудудида ташқи реклама ва ахборот воситаларини жойлаштириш ҳамда эксплуатация қилиш бўйича "Тоshkent reklama servis” давлат унитар корхонаси билан ўнлаб ташкилотлар билан тузилган шартномалар бўйича жами 91 миллион 773 минг 800 сўм устама жарималарни текширув кунига кадар ундириш чораларини кўрмасдан, корхона манфаатларига жиддий зарар етказган.

Бундан ташқари, А.И. 51 миллион 209 минг 867 сўмлик муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйиб, шундан 42 миллион 766 минг 548 сўмини ундириш чораларини кўрмаганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига жиддий зиён етказган.

Судланувчи корхона номидан бошқа ташкилотларга катта миқдорда фоизсиз бериб ҳам қонунни бузган.

Бундан ташқари, А.И. Бош вазирнинг топшириғи билан трассалар бўйлаб ўрнатилган реклама қурилмалари олиб ташланган бўлишига қарамасдан, ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиб, 18 реклама қурилмасини ўрнатилишига йўл қўйган.

Бундан ташқари, судланувчи жиноий қилмишларини давом эттириб, ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб, 684 реклама жойининг паспортларига қонунчиликка зид равишда маълумотларни ноқонуний равишда ўзгартириб, расмий ҳужжат ҳисобланган реклама жойининг паспортларига ғаразгўйлик ва бошқа паст манфаатларни кўзлаб, сохта маълумотлар киритиш йўли билан қалбакилаштириб, уларни 90 хўжалик юритувчи субъектга тақдим қилган.

Бунинг натижасида 34 хўжалик юритувчи субъектдан жами 29,8 миллион сўм маблағ "Тоshkent reklama servis” давлат унитар корхонаси фойдасига ундирилмаган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш мақсадида жами 10 та мурожаат бўйича реклама ўрнатиш учун ҳақиқатда бўш бўлган жойларни яшириб, бўш жойлар ҳақида ёлғон маълумотлар тақдим этган.

Суд томонидан судланувчи А.И.га жазо тайинлашда судланувчининг айбига қисман иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилавий шароити, ягона боқувчиси эканлиги, муқаддам судланмаганлиги, иш бўйича етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаганлиги инобатга олинди.

Суд ҳукмига кўра, А.И. Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисмининг "в,г” бандлари, 207-моддасининг 1-қисми, 205-моддасининг 1-қисми, 209-моддаси 2-қисмининг "а” банди ва 144-моддасининг 1- қисми билан айбдор, деб топилди.

Жиноят кодексининг 59,61-моддалари тартибида тайинланган ҳар-хил турдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан, жиноятлар мажмуи бўйича А.И.га узил-кесил ўташи учун икки йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда мансабдорлик лавозимларини эгаллашдан маҳрум қилиш жазоси, энг кам ойлик иш ҳақининг 151 баравари миқдорида жарима жазоси, иш ҳақининғ 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Шахсий манфаатлар учун лавозимни суиистеъмол қилиш, фойда кетидан қувиб давлат ва жамият манфаатларига зарар етказишнинг оқибати, албатта, қонун олдида жавоб беришдир.

Тўғри, айрим ҳолларда баъзи суиистеъмолликлар жазоси қолади. Бироқ, ҳаётнинг ёзилмаган шундай қонунлари борки, улар гоҳида мавжуд қонунларда оғирроқ жазолаши мумкин.

Шундай экан, қонунларни четлаб эмас, қонуний даромад кўриш, ҳалол меҳнат қилиш ҳамиша тотли эканини унутмаслик керак.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Ko'rganlar:: 70 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #ahborot, #habarlar, #Yangilik, #новости, #uznews, #Yangiliklar, #news, #xabarlar, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика