ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2021 » Февраль » 15 » Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган жойлари
09:09
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган жойлари
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Ҳошим авлоди истиқомат қиладиган кўчадаги бир ҳовлида таваллуд топганлар. Бу ҳовли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсий мулклари эди. Кейинчалик уни амакилари Абу Толибнинг ўғли Ақилга ҳадя қилганлар. Ақилнинг вафотидан сўнг меросхўрлари ҳовлини 95 ҳижрий санада вафот этган машҳур саркарда Ҳажжож ибн Юсуф Сақафийнинг иниси Муҳаммад ибн Юсуфга сотиб юборишган. Халифа Ҳорун ар-Рашид даврида онаси Ҳайзурон Маккага келганида ҳаждан сўнг ҳовлини сотиб олган ва масжидга қўшиб, майдонини кенгайтирган. Ҳозирда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келган ҳовли ўрнида катта кутубхона бунёд этилган. Ундан толиби илмлар ва маърифат аҳллари фойдаланишмоқда. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган хона кутубхона биносининг ичида жойлашган. Ушбу муборак жой кутубхонага келиб-кетувчилар учун маълум ва машҳурдир. Manba:www.horazm.net -Saytdan olindi.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.