www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10486]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [117]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1833]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [495]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3431]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6034]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [74]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10551]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1476]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [274]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2522]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3546]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5021]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 14
Гостей: 14
Пользователей: 0


Kun faolllari:
JonahAgodo

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Сентябрь » 25 » Расул Кушербаев: «Бу «қовун тушириш»дан жабр қўрган камида 26 мингдан ортиқ фуқаролар олдида эртага ким «крайный» айбдор қилинади?»


10:53
Расул Кушербаев: «Бу «қовун тушириш»дан жабр қўрган камида 26 мингдан ортиқ фуқаролар олдида эртага ким «крайный» айбдор қилинади?»
Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун автомобил жарима майдонига қўйилмаслиги ҳақидаги қонун талабини айтганимда бир қатор идоралар бундан кўз юмиб, йўқ ҳаммаси қонуний тўғри, деб оғзимизни ёпишга уринишган эди. Аслида буни ўрта маълумотга эга фуқаро ҳам билиб турибди.

Энди бўлса бу «туширилган қовунни» секингина парламентни қўли орқали тўғирлаб қўйиш йўлига ўтилдими дейман.

Бу «қовун тушириш»дан жабр қўрган камида 26 мингдан ортиқ фуқаролар олдида эртага ким «крайный» айбдор қилинади? Депутатларми? Унда ким жарима майдонида автомобиллар ғайриқонуний ушлаб турилгани учун пул тўлайди?

Шу жойида «одам сал мард бўлиши керак», деган гап ҳаёлга келаяпти. Кичкинами, каттами депутатларга ҳам қулоқ солиб туриш ёмонликка олиб келмаса керак.

Яна билмадим, ишқилиб тинчлик бўлсинда, шикоятлар чарчатаркан…

Қуйида ўша гапларни» перопост» қилсак катта айб бўлмас.

БИРИНЧИ ПОСТ!

Буни мен эмас, қонун айтаяпти

Ҳайронман: қонунда тўғридан-тўғри тушунарли ёзиб қўйилган қоидани у ёқдан бу ёққа тортиб, кулгуга қолишнинг нима кераги бор? Мен Ички ишлар вазирлигидан талаб қилсам, Адлия вазирлиги ходими аралашади. Ўтган сафар автомобилларнинг кундуз куни чироқларини мажбурий ёқиб юриш бўйича қоидани бекор қилдиришга уринганимизда ҳам шундай бўлганди: йўқ жойдан Ички ишлар билан бахсга Адлия вазирлиги аралашиб, депутатларни "синдиришга” уринган. Ким кимгадир адвокатми шунда.

Агар мен ноҳақ бўлиб, қонун талаби бошқача бўлса, нима учун Адлия вазирлигининг юқори раҳбарияти – вазир ёки унинг ўринбосари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс яъни қонун, қонуности ҳужжатларидан, буйруқлардан паст кучга эга, деб таъкидламайди, "Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонун янглиш қабул қилинган, ундаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати чалғитувчи қоидалар демайди? Йўқ, чунки, ўзини ҳурмат қилган профессионал юрист бундай шармандали баёнотни бермайди. Ходим эса шунчаки айтилдими айтилди учун. Бироқ қонун бор, қонуности ҳужжати бор. Буни фарқини билмаган одам юристмас.

Ким нима дегани билан қонун барибири қонун, ҳақиқат эса букилса ҳам синмайди. Амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс талабларига асосан фуқароларнинг автомобилини ушбу кодекс 54-моддаси, яъни эпидемияга қарши кураш талабини бузганлик учун вақтинча ушлаб жарима майдонига тиқиб қўйиш ғайриқонунийдир.

Масъуллардан яна бир бор талаб қиламан: қонун талабларини бузманг ва автомобилларни эгаларига қайтариб карантин тугагунга қадар ўз хонадонларида сақлашларини сўранг. Ҳеч бир ҳолат қонунни четлаб ўтиш ёки бузишни оқламайди. Буни мен эмас, қонун айтаяпти!

Бордию, қонун талаблари шундай ёлғонлар билан инкор этаверилса ҳеч бўлмаса жарима майдонларида турган фуқароларнинг автомобиллари учун кунлик тўлов ва жарима ундириш бекор қилиниши керак. Даромад топишдан маҳрум оғир бир вақтда фуқаролар учун бу ҳам қўллов бўлади. Уларнинг кўпчилиги тирикчилик деб "машина” ҳайдарди.

Иш ҳал бўлмаса умид судлардан. Ҳар қалай суд адолат маскани сифатида вақти келиб бу ишга холис баҳо беради, деб умид қиламан.

Хуллас адолат бор бўлсин!

Эслатма учун "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан парчалар:

– 6-модда: "Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонунлардир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қонун ости ҳужжатларидир”.

– 7-модда: Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устуворлиги сўзсиз тан олинади.

– 8-модда: "Кодекслар Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан тасдиқланади.”

– 16-модда: Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши шарт.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади.

ИККИНЧИ ПОСТ!

Суд карантин қоидаларини бузганлик учун автомобилни жарима майдонига қўйилишини ғайриқонуний деб топибди.

Шунингдек, фуқарога жарима майдончасида тўпланиб қолган тўловни ҳам айбдорлардан ундириш масаласида тўғри тушунтириш берибди ва қонунбузилишига йўл қўйган масъулларни ишхонасига тақдимнома киритибди.

Демак, биз адашмаганмиз ва карантин қоидасини бузганлик учун автомобилларни жарима майдонига тиқманг, қўйиб юборинг, деган талабимиз бошданоқ тўғри бўлган. Бу борада мени қонунни тушунмасга чиқарганларга эса бу суд томонидан муносиб амалий жавоб бўлибди.

Қонунларни, яна бир бора айтаман қонуности ҳужжати эмас қонунларни устувор, деб билиб, адолатли қарор қабул қиладиган журъатли судъяларимиз яшасин!

Умид қиламанки, суд тизимида бундай мисоллар кўп ва улар оҳиригача шундай позицияда туришади, ҳеч ким уларга қўнғироқлар қилиб, «тўғри тушунтириб» босимлар қилмайди.

Хулоса ҳам, инсоф ҳам ўзимиздан бўлсин.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 19 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #новости, #habarlar, #ahborot, #newsuz, #Yangilik, #uznews, #Yangiliklar, #xabarlar, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика