www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11184]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1905]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [497]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3505]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6556]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [77]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11186]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1554]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [277]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [318]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2793]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [493]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3833]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5131]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 8
Гостей: 8
Пользователей: 0


Kun faolllari:
mariowc18, Arthurcrums, eddievw69

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Апрель » 13 » Рамазон ойи нега айнан 30 кун?


12:08
Рамазон ойи нега айнан 30 кун?
Бунинг ҳикмати, мўъжизаси бир биолог сифатида нафақат мени, балки бутун олимларни ҳайратлантирмоқда. Яқин кунларда иккита мавзу бўйича кўпроқ ўқияпман. Сабаб – қизиқишларим. Биринчиси Aпоптоз, иккинчиси Aльцгеймер синдроми ҳақида.

Aпоптоз жараёни хусусида тўхталар эканман, аввало "апоптоз” ўзи нима, деган саволга жавоб бериб ўтсам. Aпоптоз юнонча "apoptosis” сўзидан олинган бўлиб, "баргнинг узилиб тушиши” деган маънони англатади. Aпоптоз бу – ҳужайранинг генетик дастурлаштирилган ўлими. Соддароқ тушунтирсам, қари ҳужайралар ўз вазифасини ўтагандан кейин у "эски” ҳужайра нобуд бўла бошлайди ва унинг ўрнига "ёш”, ўз вазифаларини тўла адо эта оладиган ҳужайралар ҳосил бўла бошлайди. Бу жараён "апоптоз” дейилади. Демак, бу маълум механизм ва тартиб асосида кечади. Шу сабабли "ҳужайранинг дастурлаштирилган ўлими” ҳам дейилади. Вояга етган организмда апоптоз жараёни воситасида жароҳатланган ва ўз вазифасини бажариб бўлган қари ҳужайралар йўқотилади. Лекин меъёридан ортиқ апоптоз организмда ўлган ҳужайраларни кўпайиб кетишига сабаб бўлади. Демак, апоптоз нормал ҳолатда бўлгандагина инсон организми учун фойдали бўлади.

Aпоптоз механизми ўрганилиши жараёнида америкалик олимлар мусулмонлар рўзасини нақадар фойдали эканлигини тасдиқладилар. Улар инсон ва бошқа сут эмизувчилар умрининг давомийлиги ва очлик ўртасидаги боғлиқликни ҳужайра механизми орқали тушунтириб беришга муваффақ бўлдилар. Ислом дини Рамазон ойида кундуз куни ейиш ва ичишдан тийилишни буюради. Олим Давид Синклернинг аниқлашича, очлик вақтида ҳужайра ҳаётини узайтирувчи SIRT3 ва SIRT4 генлари активлашади. Бу маълумотдан ҳозирги кунда ҳужайра умрини, инсон умрини узайтириш бўйича дорилар яратса бўлади, деган назариялар мавжуд. Маълумки, ҳужайранинг энергетик алмашинуви учун митохондриялар жавоб беради. Шу боис митохондрия "ҳужайра аккумлятори” деб аталади. Митохондриялар камайганида ҳужайра заифлашиб қолади.

Лабораторияда 48 кун давомида оч қолдирилган ҳайвонлар устида ўтказилган тажриба давомида шу нарса аниқландики, кемирувчилар организмида бу вақт давомида ситоплазма (ҳужайра суюқлиги)да НAД+ синтезини ишга туширувчи Nampt оқсили активлашади, бу эса ўз навбатида SIRT3 ва SIRT4 генлари билан кодланадиган ферментлар синтезини ошишига олиб келади. Бу ферментлар эса митохондриялар ишига ва ҳужайра энергетик алмашинувига ижобий таъсир қилади. Яъни, улар ҳужайра қаришини ва меъёридан ортиқ апоптоз юзага келишини олдини олади. Доктор Кристиан Лювенбург бошчилигидаги Флорида Университети олимларининг таъкидлашича, озиқ моддаларнинг организмга етарлича тушиб турмаслиги ва давомий ҳолда ҳужайраларга чекланган миқдорда озуқа билан таъминланиши ўз навбатида организмнинг ёшаришига ва эрта қариликдан сақланишига ёрдам беради. Бу ҳолат ҳужайранинг аутофагияси фаоллашиши, яъни жароҳатланган митохондриялар ва бошқа ҳужайра структураларининг таркиби бузилиши ва қайта ишланиши орқали юз беради. Ёш ҳужайралар ўз навбатида эски ҳужайралардан қолган жароҳатланган структураларни тезда қайта ишлаш, организмнинг энергетик захирасини қайта тиклаш қобилиятига эга.

Aпоптоз жараёни туфайли организмда ёш, янги ҳужайралар фаолият юритади ва албатта эрта қариликнинг олдини олади ҳамда организмнинг ёшаришига сабаб бўлади.

Мени энг ҳайратлантирган нарса, йил давомида тинимсиз овқатланмаслик лаборатор ҳайвонлар организмида акс таъсир этгани, яъни апоптоз жараёнига эмас, қариликнинг тезлашишига, тўқималарнинг емирилишига олиб келганидир. Бир йилда 30 кун оч қолдирилган ҳайвонларда эса бу жараён нормал кечганлигини, керакли ферментлар фаоллашганлигини гувоҳи бўлинган.

Мана қаранг, Рамазон ойи нега айнан 30 кун?!

Марҳабо, эй умидим йўлчиси шаҳрул Рамазон…

Дилнавоз Бердиева, биохимик

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Ko'rganlar:: 50 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #ahborot, #xabarlar, #newsuz, #новости, #habarlar, #uznews, #Yangilik, #news, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика