www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10921]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [118]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1880]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [497]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3483]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6300]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [75]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11031]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1526]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [277]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2659]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [491]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3670]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5073]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 17
Гостей: 16
Пользователей: 1
muicunited

Kun faolllari:
mariowc18, Arthurcrums, Ysheriss, eddievw69, maygg, akrilvannv, besNoise, linaky4, lestergj1, muicunited, MichaelRoava, EdwinStund, janettewn18

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Январь » 12 » Рақамли валюталар: қандай хавфлар бор?


09:12
Рақамли валюталар: қандай хавфлар бор?
Технологик тараққиёт натижасида молиявий бозорларнинг виртуаллашуви рақамли ва криптовалюта бозорларига янада жон бағишлади. Бу жараён коронавирус пандемияси ортидан ўзининг янги босқичига кўтарилди.

Одатда, ўнлаб йиллар давом этадиган ўзгаришлар эпидемия таъсири туфайли бир йил ичида содир бўлди. Масалан, яқинда Швейцария Марказий банки «блокчейн» технологиясига эга электрон кронни бозорга олиб чиқди. Багама Марказий банки айни шу дастурни 2020 йилнинг октябр ойида жорий қилганди. Шунингдек, дунёдаги энг етакчи иқтисодиётга эга давлатлардан бири бўлган Хитой Марказий банки молия бозорларига рақамли валюта чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда. Мазкур жараён 2035 йилгача якунланиши кутилмоқда.

Ушбу ўзгаришлар янги глобал молиявий тизимдан дарак бермоқда. Мазкур ўзгаришга криптовалюталар ва уларнинг орасида энг таниқлиси бўлган Bitcoin’га бўлган талабнинг тез суръатларда ўсиб бориши катта туртки берди. Айниқса, кейинги пайтларда АҚШ ва Буюк Британиядаги кўплаб инвестиция компаниялари ўзининг миллионлаб долларлик сармояларини криптовалюталар фойдасига ишлатишини эълон қилди. Бундан ташқари, Мексиканинг энг йирик оммавий ахборот воситаларига эгалик қилувчи миллиардер Рикардо Салинас Тwitter’да ликвид активларининг 10 фоизини Bitcoin’га киритганини эълон қилди.

Қизиқиш ортиб бормоқда
Bitcoin’га асосланган жонли бозор криптовалюта бозорларига шубҳа билан қаровчи баъзи иқтисодчилар ва институтлар фикрларининг ижобий тарафга бурилишига олиб келди. Масалан, жараён бошида криптовалюта бозорларига шубҳа билан қараган таниқли иқтисодчи Нуриэл Рубини Yahoo Finans журналистларига берган интервьюсида аввалига ўзи «ёмон пул» деб атаган Bitcoin’ни «қисман сармоя» воситаси сифатида кўришини маълум қилди.

Халқаро ҳисоб-китоблар банки (BIS) томонидан ўтказилган сўров ҳам бутун дунё бўйлаб содир бўлган ушбу ўзгаришни яққол тасдиқлади. Сўров натижаларига кўра, 2020 йил дунё миқёсида марказий банкларнинг рақамли пул тизимларига қизиқиши олдинги йилдагига нисбатан 10 фоизга ошган. Айни пайтда яна бир аҳамиятли жиҳат шундаки, ушбу банкларнинг аксарияти ривожланаётган мамлакатларнинг марказий банклари ҳисобланади. Ривожланаётган мамлакатлар ўз ёш аҳолисининг янгиликларга мослашиш тезлиги, янги технологик ўзгаришларда давлатнинг етакчи рол ўйнаши каби баъзи бир афзалликлардан фойдаланган ҳолда пулларнинг рақамлашуви жараёнида карвонбошилик қилмоқда.

Рақамли валюта тизимидаги ушбу ўзгаришларда Европанинг баъзи етакчи давлатлари ва АҚШ секинроқ ҳаракат қилмоқда. Хусусан, Европада онлайн тўлов тизимларида хусусий корхоналар кучининг етишмаслиги рақамли валюта соҳасидаги ўсишга энг катта тўсиқ бўлиб келмоқда. Анъанавий молиявий воситаларга содиқлиги билан машҳур бўлган АҚШда эса Facebook’нинг «Libra» деб номланган янги криптовалютаси ва PayPal бошчилигидаги баъзи компанияларнинг тўловларда Bitcoin’ни қабул қила бошлаши аксарият Ғарб банкларини рақамли пулларга ўтиш масаласини яна бир бор кўриб чиқишига ундади. Канада Марказий банки вице-президенти Тимоти Лейннинг матбуот анжуманида Covid-19 туфайли тезлашган онлайн фаолиятларга рақамли пуллар ва янги маҳсулотлар билан тезроқ жавоб бериш лозимлигини таъкидлагани бу борадаги энг сўнгги мисоллардан бири бўлди.

Бугунги кунда технология ва молиявий инфратузилмалар жадал ривожланмоқда. Аммо пул ўтказмаларида ишлатиладиган EFT ва SWIFT каби классик усуллар ҳамон секин ва қиммат бўлиб қолаётгани бор гап. Нақд пулсиз дунё жуда кам ўғирлик ҳодисалари, молиявий хизматларнинг арзонлиги, банк ва бошқа мажбурий қарамликларсиз мобил телефони орқали банк хизматлари ва операцияларини кузатиш – бюджет назорати каби кўплаб афзалликларини тақдим этмоқда. Шунингдек, шахсий даромадлардан ташқари, жамоатчиликнинг молиявий операцияларни тезроқ амалга ошириш имконига эга бўлиши ва coin’лардан олинган даромадларга солиқ солиниши жамият ва давлатнинг фойдасига ишлаши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Қандай хатарлар бор?
Афзалликлар билан бир қаторда рақамли валюталарнинг камчиликлари ҳам бор. Энг асосий камчиликлардан бири – дастурий таъминот хавфсизлиги билан боғлиқ. Сўнгги йилларда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган маълумотлар бузилиши билан боғлиқ хабарларни ҳисобга олиб айтиш мумкинки, ахборот хавфсизлиги чиндан ҳам жиддий муаммо бўлиб турибди. Молиявий технологлар янги криптографик тизимларнинг ваъдаларига қарамай, янги тизимнинг шаффофлик, барқарорлик ва ишончлилик жиҳатидан мукаммалликка эришиши учун яна 5-10 йил вақт кетиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Қолаверса, давлатлар ёки мустақил аудиторлик ташкилотлари назорати остида бўлмаган криптовалюталарнинг ноқонуний фаолиятларда қўлланилиши ҳам жуда муҳим ва хавфли масала бўлиб қолмоқда.

Халқаро валюта жамғармаси (IMF) томонидан октябрь ойида эълон қилинган ҳисоботда зарур қонуний тартибларга эга бўлмагани сабабли Марказий банк рақамли валюта тизимларининг (CBDC) ноқонуний молиялаштиришга йўл очиб беришидан ва маҳаллий ҳокимият органларининг капитал оқимини назорат қилишини қийинлаштиришидан хавотир олинаётгани билдирилади.

Ҳисоботда, шунингдек, тегишли хавфсизлик чораларисиз рақамли валюталарнинг истеъмолда қўлланиши марказий банклар самарадорлигини сусайтириши мумкинлиги айтилади. Яна бир муҳим огоҳлантиришлардан бири пул-кредит сиёсатидаги заифлик валюталарни беқарорликка олиб бориши билан боғлиқ.

Қандай тавсиялар бор?
Covid-19 вакцинасининг кашф этилиши ва оммавий эмлаш жараёнларига киришилиши ортидан дунё миқёсида иқтисодий масалаларга эътибор кучайди. Рақамли ва криптовалюталар эпидемиянинг чуқур иқтисодий таъсирини йўқотиш ва пандемиядан сўнг пайдо бўла бошлаган янги молиявий имкониятларга ҳозирлик кўрган дунё иқтисодиёти учун хатарлардан қочиш йўлидаги жиддий имкониятларидан бири сифатида кўрилмоқда. Мана шундай вазиятда марказий банкларнинг ўз рақамли валюталарини чиқариши ўзгарувчан технологиялар билан ҳамнафас бўлиш ва истеъмолчиларни юзага келиши мумкин бўлган хатарлардан ҳимоя қилиш нуқтайи назаридан фойдали бўлади.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Ko'rganlar:: 85 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #Yangiliklar, #uznews, #newsuz, #ahborot, #новости, #habarlar, #Yangilik, #xabarlar, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика