www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11251]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1911]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [497]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3514]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6611]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [77]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11237]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1572]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [278]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [318]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2843]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [493]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3874]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5145]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 12
Гостей: 12
Пользователей: 0


Kun faolllari:
mariowc18, Arthurcrums, eddievw69

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Май » 17 » Президент Баҳодир Йўлдошев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди


09:36
Президент Баҳодир Йўлдошев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Баҳодир Йўлдошев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

"​Миллий театр санъатимизни янги ғоя ва талқинлар, бетакрор асарлар билан бойитиш ҳақида тинимсиз изланиб яшаган Б.Йўлдошев майдон томошалари, оммавий маданий тадбирларни саҳналаштириш бўйича нафақат республикамиз, балки хорижиймамлакатларда ҳам эътироф этилган, бадиий тафаккури ниҳоятда кенг, ўз касбининг чинакам устаси ва фидойиси бўлган атоқли ижодкор эди.

Улкан истеъдод соҳиби Б.Йўлдошевнинг ижодий фаолияти, ташкилотчилик салоҳияти айниқса мустақиллик йилларида ёрқин намоён бўлди. Мустақиллик ва Наврўз умумхалқ байрамлари ҳамда юртимиз ва чет элларда катта шуҳрат қозонган "Шарқ тароналари” мусиқа фестивалини, мақом ва бахшичилик, миллий ҳунармандчилик санъатларига бағишлаб ўтказилган халқаро анжуманларнинг бадиий дастурларини яратиш борасида ўзини аямасдан, фидокорона хизмат қилганини халқимиз, маданий жамоатчилигимиз яхши билади ва юксак қадрлайди.

Бутун онгли ҳаётини миллий санъатимизни равнақ топтиришга бағишлаган улуғ санъаткор 2009 йилда "Дийдор” ёшлар экспериментал театр-студиясини ташкил этиб, умрининг охирига қадар унга раҳбарлик қилиб келди. Ушбу студия фаолияти орқали ўнлаб иқтидорли ёшларни кашф этиш, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш, мумтоз миллий адабиётимиз намуналарини саҳналаштириш ва тарғиб этиш йўлида жонбозлик кўрсатди.

Б.Йўлдошев ўзининг бой билим ва тажрибаси асосида ёшларга саҳна илми, режиссёрлик санъатининг назарий ва амалий масалаларидан сабоқ бериш мақсадида марказий телеканалларимиз орқали ғоят ибратли "Маҳорат дарслари”ни ўтказиб келди. ​Халқимизнинг буюк санъаткор фарзанди, бетакрор шахс, самимий ва камтарин инсон, ёшларнинг меҳрибон ва талабчан устози Баҳодир Турсунович Йўлдошевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, дейилади ҳамдардлик матнида.
​Маълумот учун, Йўлдошев 1945 йил 7 сентябрда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида санъаткорлар оиласида туғилди. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг Тошкент театр ва рассомчилик институтида режиссёрлик мутахассислиги бўйича таҳсил олди.

​Меҳнат фаолиятини Ўзбек давлат академик драма театри (ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театри) артисти лавозимида бошлади. Ўзининг шонли анъаналарига эга бўлган мазкур ижодий даргоҳда тез орада ўзига хос ёрқин услуби ва ижодий принципларига эга бўлган моҳир режиссёр сифатида шаклланди. Йигирма етти ёшида ушбу нуфузли театрга бош режиссёр ва бадиий раҳбар этиб тайинланди. Ўн уч йил давомида жамоада ишчан ижодий муҳит яратиш, театр репертуарини замонавий ҳамда мумтоз миллий ва хорижий асарлар билан бойитиш, иқтидорли истеъдод эгаларини тарбиялашга улкан ҳисса қўшди.

1984-2004 йилларда Аброр Ҳидоятов номидаги Ўзбек давлат драма театрида бадиий раҳбар сифатида самарали фаолият кўрсатди.

​Санъатни чин дилдан севган, унга садоқат билан  хизмат қилишни ўз ҳаётининг маъно-мазмуни деб билган ёрқин истеъдод соҳиби ўзбек режиссёрлик санъатида ўз ижодий мактабини яратди.

Б.Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган "Абу Райҳон Беруний”, "Ибн Сино”, "Искандар”, "Нодирабегим”, "Юлдузли тунлар”, "Қора камар”, "Фармонбиби аразлади”, "Келинлар қўзғолони”, "Майсаранинг иши”, "Чеча”, "Аршин мололон” каби ўнлаб драматик асарлар миллионлаб санъат мухлисларининг қалбидан чуқур жой олиб, театр санъатимизнинг "олтин фонди”дан ўрин эгаллади.

Б.Йўлдошевнинг миллий санъатимиз ва маданиятимизни ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У «Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби»  ҳамда  «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвонлари,  "Меҳнат шуҳрати”, «Фидокорона хизматлари учун»,  «Эл-юрт ҳурмати», "Буюк хизматлари учун” орденлари  билан мукофотланган эди

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 14 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #новости, #ahborot, #habarlar, #Yangiliklar, #newsuz, #uznews, #Yangilik, #xabarlar, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Май 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика