ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2020 » Декабрь » 21 » Пойтахтнинг Истиқлол кўчасида муҳташам арча ўрнатилди, болажонлар учун ўйингоҳ ишга туширилди
17:24
Пойтахтнинг Истиқлол кўчасида муҳташам арча ўрнатилди, болажонлар учун ўйингоҳ ишга туширилди
Тошкент шаҳрининг Истиқлол кўчасида муҳташам Янги йил арчаси ўрнатилди. Бу ерда болажонлар учун кўнгилочар ўйингоҳ ҳам ишга туширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий каналида маълум қилинди.
«Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари!
Янги йил байрам тадбирларини кўтаринки руҳда ташкил этиш, аҳолимизга маданий хордиқ учун шароитлар яратиш мақсадида 20 декабрдан пойтахтимизнинг Истиқлол кўчасида (Ўзбекистон миллий кутубхонаси яқинида) муҳташам арча ўрнатилди ва болажонлар учун ўйингоҳлари ишга туширилди.
Эътиборли жиҳати, бу йил арчада мусиқа садолари остида товланувчи чироқларни эмас, балки RGB экранда қизиқарли намойишларни кўрасиз.
Майдон эса оқ ва кўк рангли чироқлар билан безатилган. Кун давомида эстрада юлдузлари иштирокида концертлар, шоу дастурлар ва цирк намойишларини кўриш мумкин бўлади.
Байрам тадбирлари 2021 йилнинг 10 январига қадар ҳар куни соат 10:00дан кечки 22:00 гача давом этади.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.