ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2021 » Февраль » 15 » Пойтахтда «Кобальт» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, тўхтаб турган 2 та «Кобальт»га тўқнашди
09:09
Пойтахтда «Кобальт» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, тўхтаб турган 2 та «Кобальт»га тўқнашди
ҲХББ Ахборот хизмати берган дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 14 февраль куни соат 19:00ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчасида, ҳайдовчи, 2003 йилда туғилган (ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган) М.М. «Кобальт» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ушбу кўчада жойлашаган «Кардиология маркази» рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотган ва автобус бекатига урилиб, бекат ортидаги автотураргоҳда тўхтаб турган, ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Ф.Э. бошқариб келган «Кобальт» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган А.Х. бошқариб келган яна бир «Кобальт» русумли автомобилларга тўқнашган.
Тўқнашув вақтида пиёда, 1988 йилда туғилган Б.М. тан жароҳати олиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.