www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10486]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [117]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1833]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [495]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3431]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6034]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [74]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10551]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1476]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [274]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2522]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3546]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5021]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 15
Гостей: 15
Пользователей: 0


Kun faolllari:
JonahAgodo

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Сентябрь » 21 » Паркент тумани ҳокимлиги «Каптива» харид қилинган. Автомобил шу туман ҳакимининг ўғли таъсисчиларидан бири бўлган МЧЖдан сотиб олинган


08:32
Паркент тумани ҳокимлиги «Каптива» харид қилинган. Автомобил шу туман ҳакимининг ўғли таъсисчиларидан бири бўлган МЧЖдан сотиб олинган
Паркент тумани ҳокимлиги томонидан харид қилинган «Каптива» билан боғлиқ вазият юзасидан Тошкент вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов изоҳ берди.

«Бугун ижтимоий тармоқларда Паркент тумани ҳокимлиги томонидан харид қилинган »Каптива» автомашинаси бўйича хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча фикр, мулоҳаза ёки қандайдир изоҳ беришга ҳам ҳожат йўқдек туюлади.

Ҳақиқатан ҳам, туман ҳокимлиги «Каптива» русумли автомашина учун шу кунларда маблағ ўтказган. Воситачи корхона таъсисчиларидан бири туман ҳокимининг ўғли эканлиги ҳам тўғри. Аммо, ўрганишларимиз натижасида қўшимча тафсилотлар юзага чиққач, вазият ҳақида жамоатчиликка ахборот беришга жазм этаяпман.

Ўзингизга яхши маълумки, Паркент – тоғ ва тоғолди ҳудудлардан таркиб топган. Шундан келиб чиқиб, 2019 йилда туман ҳокимлиги «Каптива» йўлтанламас машинасини харид қилишни режалаштирган. Бироқ, ўша вақтда туман бюджетида етарли маблағ бўлмагани туфайли, туман ҳокимининг фарзанди, яъни «MEGA KARER» МЧЖ таъсисчиларидан бири отаси фойдаланиши учун мазкур машинани бериб турган.

Оғзаки келишувга кўра, туман бюджетида етарли маблағ бўлган пайтда пул ўтказиб бериладиган бўлган. Яъни, машина туман ҳокимлиги ихтиёрига берилган пайтда янги бўлган. Орадан бир йилдан кўпроқ вақт ўтгач, тўлов қобилияти шаклланганидан кейин бу маблағлар фирмага баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланган нархга кўра ўтказиб берилган.

Янаям аниқроқ айтганда, туман ҳокимининг фарзанди туман ҳокимлигига янги «Каптива»ни кейинроқ тўлаб бериш шартига рози бўлган ҳолда топширган. Қариндош-уруғчилик риштасидан, бу ўринда, манфаат кўзда тутилмагани, қайтага автомашинани реал нархидан паст баҳога харид қилинганига эътибор қаратишингизни истардим.

Шу хабар интернетда эълон қилингач, атайлаб қизиқиб ўрганиб кўрдим. Пандемия даврида Паркентда маҳаллий бюджетдан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ коронавирусга қарши курашиш мақсадига йўналтирилган (дори-дармон захираси, керакли жиҳозлар учун). Шунингдек, туман СEОМга зарур турдаги жиҳозларни харид қилишга 200 миллион сўм маблағ ажратилган. «Чанги» МФЙдаги қишлоқ оилавий поликлиникасида коронавирус касаллиги билан оғриган беморларни қабул қилишга ихтисослашган 40 ўринли захира жой тайёрланиб, керакли жиҳозлар билан таъминланди. Бугунги кунда у беморларни қабул қилишга шай. Яъни, туман бюджети аниқ ҳисоб-китоблар, маълум режалар асосида тақсимланади. Жайдари қилиб айтганда, бюджетнинг пули кўчада қолмаган ва бу борада ўта кучли назорат тизими мавжуд.

Яна бир рақам. Пандемия даврида паркентлик тадбиркорлар «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобига 300 миллион сўм ҳомийлик тариқасида пул ўтказган. Бундан ташқари, маҳаллий тадбиркорлар томонидан эҳтиёжманд оилаларга нақд пул, озиқ-овқат, бошқа эҳтиёж моллари кўринишида 2 миллиард 900 миллион сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатилган. Хусусан, ўша «MEGA KARER» МЧЖ томонидан аҳолига 60 миллион сўм қийматидаги озиқ-овқат ва бошқа эҳтиёж моллари аҳолига тарқатилган.

Қуйидаги маълумотни ёзишдан олдин эса кўп ўйладим. Миннат ёки нокамтарлик кўринмасмикан, деган ўйлар кўнгилдан ўтди. Аммо, ҳозир, шу вазиятда бу ҳақда маълум қилиш жоиз кўринди. Туман ҳокими Ниғмат Муҳамедов ўз ойлик маошидан жамғарган пулига 10 та сунъий нафас олиш ускунасини туман шифохонасига берган. Бу ўринда гап ҳокимнинг алоҳида бир фазилатини бўрттириш ҳақида кетмаяпти. Бинобарин, Паркент туманини севган, унинг халқи соғлиғи учун қайғурган ҳар бир паркентлик сингари Ниғмат Муҳамедов ҳам умумий хайрия марафонида муносиб иштирок этганини таъкидлаш маъносида мисол келтирдим.

Яна бир гап. Паркент тумани бюджети ва унинг тўлов қобилияти ҳақида. Яъни, муҳтарам ўқувчиларда бир иштибоҳ туғилиши мумкин. Яъни, нечук пойтахтнинг биқинидаги катта бир туманда «Каптива» олишга етгулик маблағ бўлмаса, деган фикр ҳам бор. Шахсий фикрим ва ўрганишларим натижасидаги хулосам бундай. Пул ўша вақтда етарли бўлмаса ҳам кейинроқ бўлган ва маҳаллий бюджетда тўлов қобилияти аввалроқ ҳам мавжуд эди. Яъни, эътиборда тутиш лозимки, маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисми миқдори ҳар чоракда маълум бўлади. Бу маблағни тасарруф этиш ҳокимнинг ихтиёридаги иш эди. Аммо, раҳбар сифатида Ниғмат Муҳаммедов, имконият бўлганда ҳам, аввало энг зарур соҳа ва тармоқларга маблағ йўналтиришни маъқул кўргани бугунги кунда ўзига қимматга тушаяпти – ижтимоий тармоқларда масала муҳокамалар марказида.

Хулоса қилиб айтганда, бу вазиятда бюджет маблағи талон-тарож бўлгани ҳақида писандалар бақувват асосга эга эмас. Қолаверса, ҳозир давлат харидлари қачон ва қаердан амалга оширилгани интернет тармоғида эълон қилинаяпти. Раҳбарнинг фарзанди таъсис этган фирма орқали техника харид қилингани – бу харид асоссиз, ўз навбатида, молиявий найранг, деб баҳолаш учун етарли асос бўладими-йўқми, деган саволга ҳар ким турлича жавоб бериши мумкин. Бу борада ҳеч ким билан баҳсга киришиш ниятида эмасман. Мен вазиятга ичкаридан туриб назар ташладим, холос.

Алоҳида таъкидлашни истардимки, мен давлат харидининг бундай шаклини оқлаш ниятида эмасман, мутлақо! Бинобарин, бу вазиятга ҳуқуқий баҳо берадиган, қонун бузилиши аниқланганда чора кўрадиган ташкилотлар бор…», дейилади Б.Қобулов изоҳида.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 17 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #ahborot, #новости, #uznews, #xabarlar, #Yangiliklar, #news, #newsuz, #Yangilik, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика